Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet63/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Франкл Виктор (1905 – 1998), австриялик психолог, логотерапиянинг асосчиси. Иккинчи жаҳон урушига қадар ҳам мазмун муаммосини ўрганиб, Виктор Франкл шундай хулосага келадики, мазмун қидириш одам ҳаётининг бирламчи қўзғовчи мотиви ҳисобланади. Ҳар бир одам фақат унгагина хос бўлган алоҳида ва қайтарилмас ҳаёт мазмунига эга. Виктор Франкл экзистенциаль фрустрация ходисасини тасвирлаб, бу ходиса одамнинг мазмунга интилиш фрустрацияси, деб тушунади. Узоқ давом этган экзистенциаль фрустрация ахлоқий зиддият, турли қадриятлар ўртасидаги зиддият кўринишидаги нооген неврозларга сабаб бўлади. Нооген неврозларни самарали даволашга ёрдам берадиган усул Виктор Франклнинг фикрича логотерапия, яъни одам экзистенциясини маънавий ўлчаш даражасида амалга ошириладиган терапия ҳисобланади. Логотерапия доирасида одам – бу, асосий вазифаси ҳаёт мазмунини қидириш ва уни амалга оширишдан иборат мавжудот, логотерапиянинг вазифаси эса пациентга унинг ҳаёт мазмунини излашда ёрдам беришдан иборатдир, деб ҳисобланади. Виктор Франкл илмий мулоқот доирасига киритган яна бир атама экзистенциаль бўшлиқ тушунчаси бўлди, бу тушунча ички бўшлиқ туфайли пайдо бўладиган зерикиш, лоқайдликни ҳис қилишда намоён бўлади. Виктор Франкл бошқа одам моҳиятини англашнинг ягона усули – муҳаббат, деб ҳисоблаган.
Мэй Ролло Риз (1909 – 1994), америкалик психолог ва психотерапевт. Ролло Риз Мэйнинг фикрича невротик реакцияларнинг сабаби одам айни пайтда ҳал қилишга қобил бўлмаган муаммоларда ҳисобланади, бу муаммолар ўз навбатида одамнинг ҳаракатчанликни ва келажакка интилишини йўқотишига олиб келади. Ҳавотир муаммосини ўрганиб Ролло Риз Мэй шундай хулосага келадики, одам ҳавотирларининг асосида у ёки бу қадриятларни йўқотганлигини англаш ётади, бундай англаш унинг экзистенцияси учун, биринчи навбатда яшаш мазмунини йўқотиши учун муҳим ҳисобланади. Ролло Риз Мэй ҳавотир одам борлиғининг ажралмас қисми, усиз шахснинг тўлақонли ривожланиши мумкин эмас, деб ҳисоблаган. Шахснинг ривожланиши учун, ўзининг ҳозир кимлиги ва ким бўлмоқчи эканлиги ўртасидаги фарқни англаш жараёнида юзага келадиган ижодий зўриқиш зарур. Шахс шаклланиши жараёнини “Мен” ҳисси ривожланиши доирасида кўриб чиқиш мумкин. Одам кумулятив – тобора кучайиб борадиган эркинлик имкониятига эга, чунки ҳар бир эркин танлаш кейинги танлаш эркинлигини орттиради.
1969 йили Ролло Риз Мэй “Муҳаббат ва ирода” номли китобини нашр қилди, бу китобида у муҳаббат ва ирода инсон мавжудлигининг зарурий шарти, деган ғояни илгари сурди. Ўзининг муҳаббат ҳақидаги таълимотида Ролло Риз Мэй Зигмунд Фрейднинг либидо психоаналитик концепцияси билан Платоннинг Эрос таълимотини бирлаштиришга ҳаракат қилди. Ролло Риз Мэй “демон” тушунчасида одам экзистенциясининг амбивалент – ижодий (яратувчи) ва вайронкор йўналишини ифодалаган. Иродани инсон мавжудлигининг иккинчи асосий шарти сифатида таърифлаб, Ролло Риз Мэй иродани одамдан ўз истакларини амалга оширишда онгли қарор қабул қилишни талаб қиладиган тамойил, деб ҳисоблаган.

* * *
XX асрнинг ўрталарида психологияда гуманистик психология деб ном олган йўналиш шаклланди. Гуманистик психологиянинг тадқиқот предмети, яхлит тизим сифатида ўз-ўзини актуаллаштириш жараёнида ўзини амалга ошираётган соғлом, ижодий шахс бўлди. 1963 йили АҚШ да гуманистик психология ғояларини фаол тарғиб қилган гуманистик психология Ассоциацияси пайдо бўлди. Гуманистик психологиянинг асосий ғоялари орасида – одам ривожланишга ва ўз-ўзини амалга оширишга қобил фаол ва ижодий субъект, одамни унинг ноёблиги ва яхлитлигини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш зарур, деган ғоялар марказий ўринни эгаллайди. Гуманистик психологиянинг таниқли вакиллари Гордон Олпорт, Карл Ренсом Роджерс ва Абрахам Маслоулар эди.


Гуманистик психология — бу ғарб (асосан Америка) психологиясидаги йўналиш бўлиб, ўзининг бош муаммоси сифатида ноёб, яхлит тизим кўринишида, фақат инсонга ҳос бўлган, олдиндан белгилаб қўйилмаган, ўзини ўзи намоён қилишнинг “очиқ имкониятига” эга бўлган шахсни тан олади. Гуманистик психологиянинг асосий низомлари: инсон унинг яхлитлигида ўрганилиши лозим; ҳар бир инсон ноёбдир, шунинг учун алоҳида ҳолатлар таҳлили статистик умумлашмалардан кам оқланмаган; инсон дунёга очиқ, инсоннинг дунё ҳақидаги ва ўзининг дунёдаги кечинмалари асосий психологик воқелик ҳисобланади; инсон ҳаёти инсоннинг шаклланиши ва мавжудлигининг ягона жараёни сифатида кўрилиши лозим; инсонга унинг табиатининг бир қисми бўлган узлуксиз ривожланиш ва ўзини ўзи англаш имкони берилган; инсон мазмун ва қадриятлар туфайли ўзининг танловини бошқариш учун ташқи детерминация – сабабий боғлиқликдан маълум даражадаги эркинликка эга; инсон — фаол, интенционал ва қобилиятли мавжудот. Гуманистик психология ўзини “учинчи куч” сифатида шахснинг унинг ўтмишига қарамлигини асосий таянч, деб билувчи бихевиоризм ва фрейдизмга қарши қўйди. Гуманистик психологияда, одамнинг келажакка интилиши, ўзининг потенцияларини эркин ифодалаши (Гордон Олпорт), ҳусусан иқтидорини (Абрахам Маслоу), ўзига нисбатан ишончни ва “идеал Мен”га эришиш имкониятини мустаҳкамлаши (Карл Ренсом Роджерс) асосий хусусият, деб белгиланади.
Гуманистик психология инсоннинг мазмуний тузилишини ўрганишга йўналтирилган. 1962 йилда А.Маслоу раислигида Америка гуманистик психология ассоциациясига асос солинган. Унга асосланган терапиянинг ютуқлари Европада ҳам катта шухрат қозонган. Мазкур йўналишга Абрахам Маслоу, Карл Роджерс, Виктор Франкл, Шарлотта Бюлер. Френк Баррон, Ролло Риз Мэй, Сидни Маршалл Джурард ва бошқаларни киритиш мумкин. Соғлом ва иқтидорли шахс нима эканлиги ҳақида тушунча бермайдиган, адаптация одамнинг атроф муҳит билан мувозанатга эришиши учун йўналтирилган эмас, балки ушбу чегаралардан чиқишга қаратилган, деб тасдиқловчи бихевиоризм ва психоанализга зид равишда гуманистик психология “учинчи куч” номини олди. Гуманистик психологиянинг шаклланишига гештальтпсихология ва феноменология, ҳусусан, Морис Мерло-Понтининг “ҳаёт учун мавжудлик” ҳақидаги тасаввурлари сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Унга кўра, инсон ўзаро боғлиқ эмас, аксинча ўзининг атрофини фаол равишда ўзгартирувчи шахсдир. Инсон мавжудлигининг мақсади, деб ўзини ўзи англаш эътироф этилди. Бу ерда таҳлилнинг асосий предметлари сифатида қуйидагилар ифодаланади: буюк қадриятлар, шахснинг ўзини ўзи англаши, қобилият, муҳаббат, эркинлик, масъулият, автономия, психик саломатлиқ, шахслараро мулоқот. Гуманистик психология инсонга унинг яхлитлигини (бутунлигини) қайтаришни ўзининг мақсади, деб билади. Ушбу йўналишда инсоннинг яхлитлиги ҳақидаги постулатдан кенг фойдаланилади (инсон ва унинг қуршови иккита объект эмас, балки ягона организмдир). Шундай қилиб, гуманистик психология устунлиги бўйича, инсоннинг йўналтирилган кечинмаси бутун ва “яхши гештальт” яратишга мойил. Бир бирига тўғрилик, индивиднинг барча руҳий жараёнларининг аниқлиги ва унинг яхлит социум ҳолатига келтиришлик асосий тадқиқот йўналиши сифатида ифодаланади. Барча руҳий ҳодисалар “атрофдаги майдоннинг” ўзига ҳос ҳусусияти билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқилади, уларга шахснинг умумий ҳолати, эҳтиёжлари, муносабати, ҳаракатлари ва тажрибаси киради. Инсон ўзининг асосий эҳтиёжлари қондирилганда ва у психологик ҳимоя механизмларидан фойдаланиш вазиятларига мажбур қилинмаган ҳолларда, ички ва ташқи тўсиқлардан озод бўлиб ривожланиши мумкин, деб ҳисобланади.
Гуманистик психологиянинг методологик позициялари қуйидаги тамойиллар асосида шакллантирилиши мумкин:
• инсон бир бутун мавжудотдир;
• нафақат умумий, балки индивидуал ҳолатлар ҳам қадрланади;
• инсон кечинмалари асосий психологик воқелик ҳисобланади;
• инсон ҳаёти – ягона жараён;
• инсон ўзини ўзи намоён қилишга қодир;
• инсон фақат ташқи вазиятлар билангина детерминациялашмаган – сабабий боғланмаган.
Гуманистик психология асосида психотерапиянинг баъзи йўналишлари ва гуманистик педагогика шаклланди. Бунда “Шу ерда ва ҳозир” тамойилига алоҳида аҳамият қаратилади – ўтмиш энди йўқ, келажак ҳали мавжуд эмас. Гуманистик психологияга асосланган психотерапиянинг турли шаклларида (Виктор Франклнинг логотерапияси, Якоб Леви Моренонинг психодрамаси, Фредерик Перлснинг гештальттерапияси, Карл Ренсом Роджерснинг беморга марказлашган терапияси) асосий эътибор ҳатти-ҳаракатни тушунтиришга эмас, ҳис-туйғуларни англаш ва унга муносабат билдиришга қаратилади. Роджерс субъект - субъект характерига эга бемор ва терапевт ўртасидаги мутлақо янги ўзаро муносабатларни қонунлаштирди. Бунда гештальттерапияда ечилмаган ҳаётий муаммоларнинг яхлит контекстини аниқлаш учун онг мазмунини актуализация қилиш (янгилаш) асосий мақсад ҳисобланади.
Гуманистик психология – бу фақатгина психологик мактаб эмас, балки психология фанининг умумий ривожланиши доирасидаги мафкуравий ҳаракат ҳамдир. Сидни Маршалл Джурарднинг сўзларига кўра, «гуманистик психология – бу мақсад, доктрина эмас». Бошқача қилиб айтганда, бу “ҳозирда эскирган назариялар устига қурилган, бизнинг инсон ҳақидаги тасаввуримизни ўзгартирадиган ва психологияни сунъий чегаралардан озод этиб, инсон ва бутун илмий фаолият ҳақида мулоҳаза қилувчи қарашдир” (Ф. Северин).
Ушбу, етарли даражадаги умумий ифодалар гуманистик психология тимсолида психологияда табиий фанлардан ўтказилиб, унда узоқ вақт давомида инсонга нисбатан муносабатда етакчи ўринни эгаллаган механик ёндашув ҳукмронлигига қарши йўналтирилган мафкура ва пафосни тасаввур қилишга имкон беради. Гуманистик психология вакиллари табиий-илмийдан тубдан фарқ қиладиган инсонни англаб етишнинг мутлақо янги методологиясини яратишни вазифа қилиб белгиладилар. Шу билан бирга оқимнинг ичидаги назарий келишмовчиликлар билан боғлиқ бўлган, белгиланган вазифани ҳал қилишнинг келажагининг ноаниқлиги аён бўлиб қолди: турли муаллиф – гуманистларнинг позициялари ўртасидаги келишмовчиликлар гуманистик психологияни бихевиористик ёки психоаналитик қарашлардан ажратадиган келишмовчиликлардан кам эмас эди. Айнан шу сабабдан ҳам гуманистик психологияга қайсидир маънода (лекин бутунлай эмас) унинг назарий асосини ажратадиган бир қатор муаллифларнинг тегишлилиги бўйича умумий фикр мавжуд эмас. Бу фикр Генри Мюррей, Гордон Оллпорт, Фредерик Перлз, Эрих Фромм ва бошқалар каби буюк олимларга тегишли.
Гуманистик психология нафақат илмий йўналиши, балки умуммаданий ҳодиса ҳамдир. У иккинчи Жаҳон уруши давридан кейинги ғарб, асосан Америка жамияти ривожланишининг умумий тарихий-маданий контексти билан узвий боғлиқ. Қисқа вақтда содир бўлган иккита жаҳон уруши инсон ҳақидаги фан олдига у ҳали ҳал қилишга тайёр бўлмаган бир қанча масалаларни қўйди. Ижтимоий тараққиётга оптимистик қарашнинг қулаши, аввал тасаввур қилинмаган кенг кўламдаги аёвсиз шафқатсизликлар инсон табиати, унинг ҳаракатлантираётган импульс - қўзғовчилари ва шахс ҳамда ижтимоий тузилмаларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида яна бир бор бош қотиришга мажбур қилди. Қадриятлар анъанавий тизимининг вайрон бўлиши ва “истеъмолчилик жамиятидаги” ҳаёт прагматизацияси – фойдалилик тамойилининг устунлиги бир томондан инсоннинг муҳаббатга, самимийликка ва чуқур инсоний муносабатларга интилиши, бошқа томондан эса ушбу муносабатларни ўрнатишнинг имконсизлиги ўртасидаги зиддиятларга сабаб бўлди.
Шарлотта Бюлер ва М. Алленлар америка жамиятининг 60-йилларини таҳлил қилиб, америкаликлар оммавий онгининг асосий қирраларини шундай тасвирлашган:
Қадриятлар инқирози – пессимистик кайфиятларнинг устунлиги. Агар аср бошларида оптимизм ҳукмронлик қилган бўлса, унинг иккинчи ярмида америкаликларнинг кенг оммасида, ҳусусан, ёшлар орасида анъанавий қадриятлар қайта баҳоланди, бу давлатга, ҳокимиятга ва ижтимоий институтларга бўлган ишончни йўқотишда, нима қилиб бўлса ҳам муваффақиятга эришишдан воз кечишда ва шахслараро муносабатлар соҳасини биринчи ўринга қўйишда намоён бўлди.
Ёлғизлик. Шу билан бирга яқин алоқалар ўрнатаолмаслик ва бунинг натижасида ёлғизлик ҳисси пайдо бўлиши вақтнинг ўзига ҳос белгилари сифатида ифодаланди. Агар аввал ижтимоий гуруҳлар билан киришиш ёлғизликдан ҳалос бўлишнинг етакчи механизми бўлган бўлса, ҳозир бундай гуруҳлар жуда кўп бўлиб, уларга тегишли бўлиш Менни алоҳида бўлакларга ажратиб ташлаш хавфини туғдира бошлади. Ҳаётни механизациялаш ва автоматлаштириш ёлғизлик туйғусини чуқурлаштиришга сезиларли даражада ҳисса қўшди. Аввал ижтимоий институтларга интеграция бўлиш шахс ҳаётининг маълум бир қисми билан чегараланган бўлса, хозирги даврда ёлғизлик инсонни катта эҳтимол билан бутун умр таъқиб қилмоқда ва бошқа инсонлар билан яқин алоқаларни ўрнатишга, улардан ёрдам ва тушунишликни кутишга мажбур қилмоқда. Бироқ, бу масала инсонга бўйсунмайдиган ташқи кучларни тушуниб етиш билан қийинлашади, улар инсонни ўзининг устидан ҳукмронлик қилишидан ҳам маҳрум қилади.
Ўхшашлик муаммоси. Бугунги кундаги энг типик саволлар: “Мен кимман?” ва “Мен нимага интиляпман?”, деган саволлардир. Бу саволлар, аввалгидек, ўсмир ва ёшлик даврлари билан чекланиб қолмасдан, ечимини топмаган ҳолда инсонни ўлимига қадар таъқиб қилади. Бу ўзини ўзи англай олмасдан ишончсизликка етиб келадиган Меннинг муаммоларидир. Эътиқод ва қадриятларга тегишли сурункали ишончсизлик катталарни ўзини ёлғиздек, ҳали ўзини ўхшашлигини топмаган ташландиқ ўсмирдек ҳис қилишга мажбур қилади. Бу ерда ижобий жиҳат шуки, кўп инсонларда, асосан ёшларда, бошқаларга ёрдам кўрсатиш, ўзларини ва бошқаларни яхши тушунишга интилишнинг янги усулларини қидиришга қатъий муносабат мустаҳкамланмоқда. Айнан мана шу гуманистик психологиянинг асосий вазифаси ҳисобланади — инсонни ўзининг табиати бўйича интилган қадриятларни очиб бериш ва уни ўзида мавжуд куч-имконият ва эхтиёжларини намоён қилишга ундаш. Ўзи учун ушбу қадриятларни очиш ўз ўхшашлигига эга бўлишнинг асоси ҳисобланади.
Обрў муаммоси. Бу масала 60-йилларда Америка жамиятида обрўларни инкор қилиш муаммосига айланди. Унинг намойиши нафақат юқорида айтилган ижтимоий институтларга бўлган ишончни йўқолишида, балки авлодлар ўртасида ажралиш, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг йўқолишида ҳам сезиларли даражада кўринди. Ёшлар катта авлодни танқид қила бошладилар, уларнинг идеалларини асоссиз, деб ҳисоблаб, ҳаётнинг альтернатив - муқобил услубларини қидиришни бошладилар.
Мазмун(маъно) муаммоси. Ҳаётни англаш инсон мавжудлигининг асоси ҳисобланади. Умрни тушуниб яшаш уни бой ва тўкисроқ қилади. Мазмундан маҳрум бўлган ҳаёт бўш ва фойдасиздир. Ёлғизлик ва ўзига ишонмаслик даврида мазмун инсонга тетиклик ва ҳаётга бўлган иштиёқни беради. Бироқ, урушдан кейинги Америкага «экзистенциал вакуум» (Виктор Франкл) - ҳаёт мазмунини йўқотиш феномени хос бўлган. Франкл томонидан йиғилган ва умумлашган бир қатор маълумотларга кўра, ўзини йўқотиш билан боғлиқ кечинма тўғридан-тўғри ўз жонига қасд қилиш, алкоголизм, наркомания, жиноят, жинсий ва бошқа ҳузурларга интилиш каби ижтимоий оғишлар билан боғлиқ. Қадрият ва авторитетлар инқирози шароитида мазмунга эришиш муаммоси – гуманистик психологиянинг пайдо бўлиш давридаги чақириқни ўз ичига олган яна бир ижтимоий муаммо ҳисобланади.
Юқорида келтирилган урушдан кейинги биринчи ўн йилликда америкаликлар оммавий онгининг беш ўзига ҳос қирралари психологиянинг мавжуд шаклларига мос келмайдиган кучли ижтимоий талаб сифатида намоён бўлди. Гуманистик психология ушбу инқирозли вазиятлар ва уларнинг маданият соҳалари ва инсон қарашларидаги оқибатларини назарий англашга бўлган уринишларнинг бири бўлган.
Гуманистик психологияга параллел равишда ҳаётга ҳудди шундай муаммолар билан қарайдиган яна бир ҳаракат пайдо бўлди. Гап 60-йилларнинг ёшлар контрмаданияти, хиппилар ҳаракати, “гул-болалар” ҳақида кетмоқда. Улар ўзининг қарашлари йўналиши бўйича гуманистик психологияга яқин бўлиб, ҳаттоки айрим тадқиқотчилар бу ҳаракатни гуманистик психологияга қисман тенг кўришларига сабаб бўлган ва бундай фикр ҳақиқатдан унчалик йироқ бўлмаган. М. Б. Смит контрмаданиятнинг бир қатор дунёқарашларини белгилайди, уларнинг бир қисми гуманистик психологияга ҳам ҳос: 1) индивидуализм – диққат марказида барча қадриятларнинг меъёри бўлган инсон туради; 2) одамлар ҳаёти ўзгаришининг сиёсий ва этик йўлларини инкор қилувчи инсоннинг мукаммалликка бўлган имкониятига ишониш; 3) ўзини-ўзи очиқлаш қадрияти, бу контрмаданият тилида “ ҳамма нарса ташқарида бўлсин” дейилади; 4) вазиятларга урғу, ўзининг ҳаётини режалаштиришдан воз кечиш; 5) “шу ерда ва ҳозир” принципи билан боғлиқ гедонизм - «ўзингга нима ёқса, шуни қил»; 6) анъанавий илмга ва муаммоларни рационал ечиш йўлларига ишончсизликни ифодалайдиган иррационализм, интиуцияга таянишга, оккульт ҳодиса ва мистикаларга қизиқиш, онгнинг ўзгарган ҳолатларига, асосан унинг имкониятларини наркотиклар ёрдамида кенгайтиришга интилиш. Ш. Бюлер и М. Алленлар ёшлар контрмаданияти қарашларини иккита асосий мотивга ажратишади: Менни ва шахсий тажрибани кенгайтириш, ва истеблишмент – юқори доираларга қарши норозилик. 60-йиллар контрмаданияти, гуманистик психология каби, инсонни қадрсизланишига, шахсни шахссизланишига қарши ўзининг норозилигини ифодалаган.
Психологияда ҳам, катта эҳтимол билан, ҳудди шулар юз берди. Айнан 60-йилларда гуманистик психология ривожланди. 1970-йиллардан кейинги даврда, бир қатор умумлашган трансперсонал йўналишларни ҳисобга олмаса, гуманистик психология учун янги имкониятларни очадиган бирор бир умумназарий ишлар чиқмади. Гуманистик психологияга асос солган авлод кетиши билан ҳаракат ҳам тўхтайди, деган фикрлар ҳам айтила бошланди. Ушбу хулосага гуманистик психология кўпроқ ўзининг ижобий дастурига эга илмий йўналиш бўлиб эмас, балки норозилик ҳаракати сифатида ривожланганлиги асос бўлди. Ишонч билан таъкидлаш мумкинки, гуманистик психология инсонни гуманистик ўрганишга қулайлик яратадиган ва ундан воз кечиб бўлмайдиган интеллектуал муҳитни яратиб, ўзининг асосий вазифасини бажарди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling