Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Павлов Иван Петрович (1849 – 1936)


Download 0.58 Mb.
bet71/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Павлов Иван Петрович (1849 – 1936); рус физиологи, олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимот муаллифи. И. П. Павлов И. М. Сеченов ғояларини изчил ривожлантириб, шундай хулосага келдики, психик фаолиятнинг асосида катта мия ярим шарлар марказларида содир бўладиган физиологик жараёнлар ётади. И. П. Павловнинг фикрича, субъект хулқининг асосий акти шартли рефлекс бўлиб, у организмга ҳаёт фаолиятининг янги шароитларига мослашишга имкон беради. Шартли рефлекс билан бир қаторда И. П. Павлов томонидан рефлексларнинг: 1) ориентировка; 2) мақсадлар; 3) эркинликлар каби категориялари тадқиқ қилинган.
И. П. Павлов иккита сигнал системаси мавжудлиги ҳақидаги гипотезани экспериментал йўл билан исбот қилди.
1897 йили И. П. Павлов илмий жамиятда мунозарага сабаб бўлган “Асосий овқат хазм қилиш безлари иши ҳақида маърузалар” номли монографиясини эълон қилди. 1904 йили овқат хазм қилиш механизмлари соҳасидаги ишлари учун И. П. Павлов Нобел мукофотини олди.
Бехтерев Владимир Михайлович (1857 – 1927); рус физиологи, невролог, психиатр. 1878 йили Петербург Тиббий хирургия академиясини тугатиб 1884 йили Вильгельм Вундт ва Жан Мартен Шаркода стажировка қилган.
1885 йили у Қозон шаҳрида биринчи экспериментал психофизиологик лаборатория ташкил қилди. 1908 йили В. М. Бехтерев Психоневрология институтини ташкил қилди, 1918 йилдан эса мия ва психик фаолиятни ўрганиш институтини бошқара бошлади.
В. М. Бехтерев барча психик жараёнлар рефлектор ҳаракат ва вегетатив реакциялар билан бирга кечади, рефлексологияни психология ва физиологияга боғлиқ бўлмаган фаннинг мустақил соҳаси, деб билиб, келажакда рефлексология психологияни ўрнини алмаштириши керак, деб ҳисоблаган. В. М. Бехтерев одам бош ва орқа мияси ўтказувчи йўлларининг кашфиётчиси ҳисобланади.
Ухтомский Алексей Алексеевич (1875 – 1942); рус физиологи, нерв марказлари фаолияти ва хулқни ташкил қилишнинг бош тамойили сифатида доминанта таълимотининг кашфиётчиси.
1923 йили нашр қилинган А. А. Ухтомскийнинг “Доминанта нерв марказларининг ишчи тамойили сифатида” номли китобида доминанта марказий нерв системасида муваққат устунлик қиладиган рефлекс ёки рефлектор хулқ, деб таърифланган. А. А. Ухтомскийнинг фикрича, марказий нерв системасида устунлик қилаётган қўзғолиш ўчоғи бошқа рефлектор аппаратлари ишини ўзгартиради (масалан, ҳимоя рефлексини амалга оширишда бир хил рефлектор ҳаракатлар бажарилиб, бошқа рефлектор ҳаракатларнинг бажарилиши истисно қилинади). Психология нуқтаи назарида доминанта – фаолиятга тайёрликдир. А. А. Ухтомский доминанта ёрдамида одам биринчи марта шахс бўлади, деб ҳисоблаган. Доминантанинг асосий характерли белгилари: 1) доминантага айланган марказда қўзғолишнинг кучайиши; 2) бу марказда қўзғолишнинг ажралиб турувчи белгиси унинг барқарорлиги ҳисобланади; 3) доминант марказдаги қўзғолиш бошқа рефлектор механизмларнинг тормозланиши билан боғлиқ; 4) доминант марказ қўзғалишни кучайтиришга қодир.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling