Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Узнадзе Дмитрий Николаевич (1886 – 1950)


Download 0.58 Mb.
bet74/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Узнадзе Дмитрий Николаевич (1886 – 1950); грузин психологи, грузия психология мактабининг асосчиларидан бири. Д. Н. Узнадзе 1918 йили Тбилиси университетида психология кафедраси ва психология лабораторияси ташкил қилишнинг ташаббускорларидан бири бўлган. 1925 йили нашр қилинган “Экспериментал психология асослари” китобида у установкалар назариясининг айрим умумпсихологик тамойилларини баён қилди. Д. Н. Узнадзенинг фикрича, установка – бу, онг ва объектив борлиқ бирлиги асоси бўлган, одамнинг алоҳида фаолиятга тайёрлигини намоён қиладиган унинг реал психик ҳолатидир. Шахс мавжудлигининг шарти объективация механизми ишлаши натижасида пайдо бўладиган онгдир. Объективация одамнинг тайёрлик (субъективлик)дан озод бўлиш ва установкани амалга ошириш жараёнидир. Шахс фаоллигини аниқловчи омиллар қадриятлар ҳисобланади. Д. Н. Узнадзенинг фикрича, шахснинг энг муҳим сифатларидан бири, бу масъулиятдир. 1949 йили Д. Н. Узнадзе ўзининг “Установкалар психологиясининг экспериментал асослари” номли фундаменталь монографиясини нашр қилди, 1966 йили бу китоб АҚШ да инглиз тилида “Установка психологияси” номи билан нашр қилинди.
Рубинштейн Сергей Леонидович (1889 – 1960); психолог. С. Л. Рубинштейн биринчилардан бўлиб йўналганлик муаммосини ўрганган. У йўналганлик деганда, онгли интилишлар тўплами ва субъект томонидан уларни намоён қилиш усулларини тушунган. С. Л. Рубинштейн одамнинг ҳар бир амали унинг ҳарактерида умумлаштириш механизми ёрдамида мустаҳкамланади, деб ҳисоблаган. 20-30- йилларда С. Л. Рубинштейн томонидан онг ва фаолият бирлиги принципи шакллантирилди, бу принцип кейинчалик асосий методологик принциплардан бирига айланди. Ушбу методологик принципнинг моҳияти шундан иборатки, одам психикаси амалий фаолиятда шаклланади ва амалий фаолиятда намоён бўлади.
1935 йили С. Л. Рубинштейннинг “Психология асослари” монографияси, 1942 йили “Умумий психология асослари” номли дарслиги нашр қилинди.
Мясищев Владимир Николаевич (1893 – 1973); психолог, психоневролог ва психотерапевт. 30- йилларда В. Н. Мясищев томонидан неврозлирнинг клиник-патогенетик концепцияси шакллантирилди, бу концепцияга кўра невроз нотўғри ҳал қилинадиган вазият шароитида пайдо бўладиган патоген зиддият оқибати, деб қаралади. В. Н. Мясищев шахс муносабатлар тўпламидан иборат, деб талқин қилган концепциянинг муаллифи. В. Н. Мясищевнинг фикрича, ҳар бир одам туғилгандан ўлимига қадар объектив ижтимоий муносабатлар тизимига тортилади, бу объектив муносабатлар эса ўз навбатида одамнинг борлиқнинг ҳамма томонларига субъектив муносабатларига сабаб бўлади. Муносабат борлиқни акс эттириш шаклидир. В. Н. Мясищев одамнинг барча психик жараёнлари оламга муносабат билан боғлиқ, деб тахмин қилган. Борлиқнинг ўзгариб борувчи шароитида оламнинг субъектив шаклан ўзгариши табиий, чунки одамнинг оламдаги роли ва мақоми ҳам албатта ўзгаради. 1960 йили нашр қилинган “Шахс ва неврозлар” номли моногарафиясида В. Н. Мясищев шахс аниқ мақсадга йўналтирилган ишни яхлит шахс тушунчасини муносабатлар тўплами (ансамбли) сифатида талқин қилибгина муваффақиятли амалга ошириш мумкин, деган ғояни илгари сурди. У, шахс патологияси, одам учун муҳим бўлган мақсадга эришишга халақит берадиган муносабатлар тизимидаги алоҳида бузилишлар билан боғлиқ, шунинг учун неврозлар психотерапияси одамнинг бутун муносабатлари тизимини ўзгартирилгандагина самарали бўлиши мумкин, деб ҳисоблаган.
В. Н. Мясищев фикрича фаолият (ўйин, меҳнат ва х.к.) шахс ривожланишида муҳим рол ўйнайди, бироқ шахс ахлоқий ядросининг шаклланишида фаолият қатнашчилари ўртасида ахлоқий амалларни рағбатлантирадиган ҳамкорлик ва ўзаро бир-бирини тушуниш муносабатлари ташкил қилинмаган бўлса фаолият амалга ошмай қолиши мумкин.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling