Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Выготский Лев Семенович (1896 –1934)


Download 0.58 Mb.
bet73/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Выготский Лев Семенович (1896 –1934); психолог, 1931 йили нашр қилинган “Олий психик функциялар тараққиёти” китобида психика тараққиёти маданий-тарихий назариясининг асосий ғояларини баён қилган. Л. С. Выготскийнинг фикрича одам психикаси психик фаолиятни бошқаришнинг асосий усуллари, маданият белгиларидан фойдаланиш жараёнида шаклланади. Интериоризация жараёнида табиат томонидан берилган “моддий” психик функцияларнинг тараққиётнинг олий даражаси бўлган “маданий” функцияларга ўтиши амалга ошади (масалан, импульсив ҳаракатлар ихтиёрий ҳаракатларга айланади, механик хотира мантиқий хотирага айланади ва х.к.).
Л. С. Выготский тил белгилари шундай қуролки, ундан фойдаланиб субъект ўзининг ички оламини яратади, деб ҳисоблаган. Одам ички оламининг бирликлар эса аҳамият ва мазмунлар ҳисобланади. Л. С. Выготский “яқин тараққиёт зонаси” ҳақидаги ғояни баён қилган, унга кўра агар таълим боланинг табиий тараққиётидан олдинда юрса, унинг самарадорлиги ортади.
* * *
Уруш йиллари (1941–1945) психология фани ватан ҳимояси хизматида бўлди. М. В. Гамезо, П. И. Зинченко, А. Г. Ковалёв, Н. И. Крылов, Е. С. Кузьмин, Г. Д. Луков, А. В. Петровский, К. К. Платонов, Е. Н. Соколов, Б. С. Смирнов, Д. Б. Эльконинлар ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишди. А. А. Бодалев, Л. М. Веккер, А. Ц. Пуни, Г. С. Рогинский, С. Л. Рубинштейн ва бошқалар қамал қийинчиликларини бошдан кечиришди.
Уруш йилларида ҳарбий-психологик тадқиқотларни амалга ошириш тезлашди. Тбилисида Д. Н. Узнадзе эвакуация госпитали қошида патопсихология кабинети ташкил қилиб, унда яраланган жангчиларда бузилган психик функцияларни тиклаш ишлари билан шуғулланди. 1943 йили нашр қилинган А. С. Прангишвилининг ”Психология”, китобида битта бўлим вахима ижтимоий психологияси муаммоларига бағишланди. Вахиманинг сабаби психик юқумлилик ва таъсирга берилувчанлик бўлмай, одамлар хулқи мотивацияси даражасининг пасайиши ва жамоа ижтимоий психологик барқарорлигининг сусайишида, деган ғояни ривожлантириб, А. С. Прангишвили кучли интизом ва жамоани қаттиқ, аниқ мақсадга йўналтирилган бошқариш ёрдамида вахимани олдини олиш мумкин, деган хулосага келди. 1943 йили нашр қилинган Б. М. Тепловнинг ”Ҳарбий бошлиқнинг ақли ва иродаси” номли китобида Наполеон I, А. В. Суворов ва М. И. Кутузов каби саркардаларнинг шахси ва фаолияти хусусиятлари таҳлили натижалари тақдим қилинди. К. К. Платонов, Г. Г. Голубев, Е. В. Гурьянов, Л. М. Шварцлар томонидан учувчиларни махсус тренажёр (Линк кабинаси)да тайёрлаш жараёнида малака хусусиятлари ҳарбий психологик тадқиқотлари муваффақиятли амалга оширилди. Олинган маълумотлар ҳарбий билим юртлари амалий фаолиятига тадбиқ қилинди.
* * *
XX асрнинг 50–70-йилларида психология фани имкониятларини амалий вазифаларни ҳал қилишга жалб қилишга катта эътибор қаратилди, натижада меҳнат психологияси, эргономика, ижтимоий психология, психогенетика каби фан йўналишлари жадал ривожлана бошлади.
1966 йили Москва ва Ленинград Давлат университетларида, 1970 йили Ярославл Давлат университетида психология факультетлари очилди. 70- йилларда Ростов, Саратов, Тошкент Давлат университетларида психология бўлимлари ташкил қилинди.
Шу даврларда Д. Н. Узнадзе, С. Л. Рубинштейн, В. Н. Мясищев, Б. М. Теплов, А. Н. Леонтьев, К. К. Платонов, Б. Г. Ананьев каби олимларнинг самарали фаолиятини таъкидлаш жоиз.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling