Абдулла Авлоний (1874-1934) янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйганлардан бири.
Авлоний асримиз бошларида ўлкамизда авж олган жадидчилик ҳаракатининг фаол иштирокчиси сифатида миллат болаларини саводхон қилиш, улардан етук олимлар, мутахассислар тайёрлаш йўлида фидойилик билан меҳнат қилди. Ана шу мақсадда жуда кўп сохаларда фаол иш олиб борди. 1907-йилда ўз уйида «Шухрат» номли газета нашр қилди. У махалласида янги усулдаги мактаб очди. «Усулижадид» мактаблари учун тўрт қисмдан иборат «Адабиёт ёхуд миллий шеърлар», «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим», «Мактаб гулистони», «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» каби дарслик ва ўқиш китоблари тузди. Мактаб-маориф ишларига ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия жамияти ташкил қилди. «Нашриёт» ширкати тузиб, Хадрада «Мактаб кутубхонаси» китоб дўконини очди.
XIX аср охири ва XX аср бошларида Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг тарихий аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Бу даврларда жамиятнинг маънавий инқирози чуқурлашган бўлиб, миллий маданиятни кўтармай, умуминсоний қадриятлардан баҳраманд бўлмай маърифат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиётга имконият яратиб бўлмас эди. Жадидлар, яъни маърифатчилар миллатнинг маънавий камолоти йўлида ўзининг бутун кучи ва истеъдодини сафарбар этишга тайёр бўлган фидойилар эди. Жадидчилик XIX аср охири ва XX аср бошлари миллий уйғониш ва миллий юксалишида катта роль ўйнаган.
ЎЗБЕКИСТОНДА ПСИХОЛОГИЯ ФАНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТАБИИЙ ИЛМИЙ ВА МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Рус психофизиология мактаби
Сеченов Иван Михайлович (1829 – 1905); рус табиатшуноси, “рус физиологиясининг отаси”, Россияда материалистик психологиянинг асосчиларидан бири. 1863 йилда “Бош мия рефлекслари” асарида у бош мия экспериментал тадқиқотлари натижаси сифатида тирик мавжудотлар хулқи ҳақидаги таълимотнинг асосий қоидаларини эълон қилди. И. М. Сеченов томонидан марказий тормозланиш аниқланиб, бу факт кейинчалик қўзғолиш ва тормозланиш динамикаси ҳақидаги таълимотнинг яратилишига асос бўлди. Марказий тормозланиш тушунчаси интериоризация тушунчасининг шаклланишига туртки берди. И. М. Сеченов субъектнинг ташқи фаолиятида юзага келадиган ақлий операциялар тормозланиш механизма ёрдамида ички психик фаолиятга айлантирилади, яъни интериоризация қилинади, деб ҳисоблаган.
И. М. Сеченов инсон хулқи қурилишининг асосий тамойили ҳаракатларни сигнал ролини ўйнайдиган ҳиссий сезгирлик билан мувофиқлаштиришдан иборат, деб ҳисоблаган. Ҳиссий сезгирлик деганда, И. М. Сеченов ташқи муҳитда хулқни бошқарувчи сигналларнинг бир кўриниши сифатида нерв марказларининг қўзғовчиларга ўзаро мутаносиб жавоб беришини тушунган.
Do'stlaringiz bilan baham: |