«IMAN HALAL INVESTMENTS»
МАСЪУЛИЯТИ ЧEКЛАНГАН ЖАМИЯТИ
«IMAN HALAL INVESTMENTS KOMMANDITNOE TOVARISHESTVO» Коммандит Ширкати иштирокчилари таркибига шахсларни жалб қилиш мақсадида Оммавий офертани эълон қилади
1- сонли ОММАВИЙ ОФЕРТА
Тошкент шаҳри 04 -апрел 2020 йил.
АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
Ушбу оммавий офертада (агар контекст бошқача талаб қилмаса) ушбу атамалар қуйидаги маъноларга эга ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади:
Оммавий оферта – IMAN Invest платформасида (www.imaninvest.com) эълон қилинган, чексиз шахслар гуруҳига мўлжалланган, ушбу Оммавий офертада кўрсатилган шартларга мувофиқ "IMAN HALAL INVESTMENTS" билан “Сармоядорнинг Коммандит ширкатга кириши тўғрисида”ги Келишувини тузиш тўғрисидаги "IMAN HALAL INVESTMENTS"нинг оммавий таклифи.
Тўлиқ шерик - «IMAN HALAL INVESTMENTS KOMMANDITNOE TOVARISHESTVO» Коммандит ширкатида ягона Тўлиқ шерик ҳисобланувчи, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган (2019-йил 24-апрелдаги 715673-сонли гувоҳнома, СТИР: 306364721, ОКEД 47990, х/р: 2020 8000 2050 6546 5001, “ANOR BANK”, МФО: 01183), Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 29-уйда жойлашган "IMAN HALAL INVESTMENTS" масъулияти чекланган жамияти
Сармоядор – Оммавий офертани унда кўрсатилган шартлар билан тўлиқ ва шартсиз қабул қилишга тўлиқ лаёқатли бўлган ҳар қандай жисмоний шахс (Ўзбекистон резиденти ёки норезиденти)
Ширкат - «IMAN HALAL INVESTMENTS KOMMANDITNOE TOVARISHESTVO» коммандит ширкати Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган (СТИР: 307128450, 2020-йил 13-февралдаги 814296-сонли гувоҳнома, ОКEД: 47190, SWIFT: UZHOUZ22, МФО01017 х/р (сўм): 2020 8000 2051 8157 4001,
х/р (АҚШ доллари) 2020 8840 9051 8157 4003,
х/р (Рос. рубли) 2020 8643 8051 8157 4002
“Ипотека-Банк”, АТИБ Яккасарой филиали жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 29-уй)
Битим - Ушбу Оммавий офертада кўрсатилган шартлар асосида, Тўлиқ шерик ва Сармоядор ўртасида имзоланадиган, “Сармоядорнинг коммандит ширкатга кириши тўғрисида”ги Келишувга асосан тузилади. Битим тузиш натижасида Сармоядор Ширкат иштирокчилари таркибига Коммандитчи сифатида киради ва Ширкат таъсис шартномаси ҳамда Оммавий Офертада кўрсатилган шартларга асосан ширкатда иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |