1- сонли оммавий оферта тошкент шаҳри 04 -апрел 2020 йил. Атамалар ва таърифлар


ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА БИТИМЛАР БЎЙИЧА БАҲСЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Download 132.5 Kb.
bet10/11
Sana30.04.2023
Hajmi132.5 Kb.
#1415055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Publichnaia-oferta-dlia-investorov-UZB-1

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА БИТИМЛАР БЎЙИЧА БАҲСЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.

9.1. Шартнома шартлари бажарилмаган ёки номувофиқ бажарилган тақдирда, Томонлар Шартнома шартларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.
9.2. Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки номувофиқ бажарган томон, бошқа томоннинг ушбу ҳаракатлар натижасида кўрган зарарини Шартнома шартларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплаш мажбуриятини олади.
9.3. Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкат, агар Тўлиқ шерик томонидан бепарволик бўлмаса, Сармоядорнинг ёки бошқа шахснинг қандайдир бевосита/билвосита зарарлари ёки йўқотилган фойдаси бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
9.4. Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкат Сармоядорнинг қуйидаги ҳатти-харакатлари натижасида юзага келадиган Сармоядорнинг ёки бошқа шахснинг зарарига жавоб бермайди:

  • Ширкат устав капиталига ҳисса киритишда фойдаланиладиган маълумотларини нотўғри тўлдириши, шунингдек, тўловларни амалга оширишнинг ўрнатилган тартибини бузиши;

  • Оммавий оферта шартларини бузиши;

  • Учинчи томонларнинг ноқонуний харакатлари, жумладан Сармоядорнинг шахсий идентификация маълумотларидан фойдаланиш билан боғлиқ харакатлар.

9.5. Баҳслар ва норозилик мавжуд вазиятларда Томонлар уларни ҳал этиш учун музокара ўтказиш орқали барча ҳаракатларни амалга оширадилар.
Баҳсларни ҳал этиш учун даъво киритиш мажбурий. Шикоятлар ёзма шаклда, шикоятнинг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборилади. Шикоятларни кўриб чиқиш муддати 15 (ўн беш) календар кун. Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкат судгача даъво тартибини қўлламасдан судга даъво аризасини топшириш ва музокаралар ўтказиш орқали баҳсларни ҳал қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
Барча баҳсли вазиятлар Тошкент шаҳрининг Тўлиқ шерик жойлашган ҳудуди туманлараро иқтисодий суди томонидан, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқилади.

Download 132.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling