1- сонли оммавий оферта тошкент шаҳри 04 -апрел 2020 йил. Атамалар ва таърифлар
Download 132.5 Kb.
|
Publichnaia-oferta-dlia-investorov-UZB-1
МАҲФИЙЛИК ВА ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Шахсларнинг Шартнома тузиш учун керакли шахсий ва бошқа маълумотларни тақдим этиши ихтиёрийдир. Маълумотларни тақдим этиш шахснинг мазкур Шартнома ва унда кўрсатилган маълумотларни қайта ишлаш шартларига ҳеч бир шартсиз розилигини билдиради. Ушбу шартларга норози бўлган тақдирда, шахс Шартнома тузиш ва маълумотларни тақдим этишни рад этиши керак. Томонлар Шартномани тузиш ва амалга ошириш жараёнида олинган ҳар қандай маълумот махфий ҳисобланиши ва ундан фақатгина Шартнома мақсадларида фойдаланишга мажбурликларини тасдиқлайди. Қонун билан белгиланган вазиятлардан бошқа ҳолатларда, Томонлар махфий маълумотларни бошқа томоннинг ёзма розилигисиз учинчи шахсларга ошкор этмаслик мажбуриятини ўз зиммасига оладилар. Қабул қилинган маълумот Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкат томонидан Шартномалар тузиш ёки амалга ошириш мақсадларида фойдаланилади. Ширкатнинг Таъсис шартномасини рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишни амалга ошираётганда, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган бошқа вазиятларда Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкат қабул қилинган маълумотларни юбориш ҳуқуқига эга. Сармоядор ҳақидаги маълумот IMAN Invest платформасида эълон қилиниши мумкин. Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкат шахснинг IMAN Invest платформасида, жумладан матнли маълумотларда кўрсатилган ҳаволалар орқали ташриф буюрган учинчи томоннинг вебсайтларини назорат қилмайди ва уларга масъул эмас. Бу каби сайтларда шахснинг шахсий ва бошқа маълумотлари тўпланиши ёки сўралиши мумкин. Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкат Шартнома тузмоқчи бўлган шахс тарафидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончли эканлигини текширмайди ва ушбу шахснинг ҳуқуқий лаёқати устидан назорат қилмайди. Бироқ, Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкат шахс анкеталардаги саволларга ишончли ва етарли маълумотларни тақдим этган ва уларни доимий янгилаб туради деб тахмин қилади. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling