1- сонли оммавий оферта тошкент шаҳри 04 -апрел 2020 йил. Атамалар ва таърифлар
БИТИМЛАР ПРЕДМЕТИ ВА ШИРКАТГА КИРИШ ШАРТЛАРИ
Download 132.5 Kb.
|
Publichnaia-oferta-dlia-investorov-UZB-1
4. БИТИМЛАР ПРЕДМЕТИ ВА ШИРКАТГА КИРИШ ШАРТЛАРИ
4.1. Оммавий офертада кўрсатилган шартларга асосан Тўлиқ шерик Сармоядорни Ширкат иштирокчилари таркибига қабул қилади. Сармоядор эса ширкатга Коммандитчи сифатида киради. 4.2. Сармоядор Ширкатнинг Таъсис шартномасига ўзгартиришлар киритиш ва уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказиш йўли билан Ширкат аъзоси сифатида қабул қилинади. 4.3. Тўлиқ шерик устав фондига ҳиссалар киритиш натижаларини умумлаштиради, Ширкат таъсис шартномасига (иштирокчилар таркибини ўзгартириш, устав капиталини кенгайтириш билан боғлиқ) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Cармоядор битим тузган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан 10-санасигача Таъсис шартномасини қайта рўйхатга олади. Шу билан бирга, Таъсис шартномасини қайта расмийлаштириш аввалги календар ойида Ширкатнинг ҳисоб-рақамига қабул қилинган, устав фондига киритилган ҳиссалар бўйича Ширкатнинг бухгалтерия бўлими маълумотлари асосида амалга оширилади. 4.4. Сармоядорнинг Ширкат иштирокчилари таркибига кирган санаси Ширкат Таъсис шартномасининг қайта рўйхатдан ўтказиш санаси ҳисобланади. Таъсис шартномаси қайта рўйҳатдан ўтказилгандан сўнг Сармоядор Ширкат устав фондида улушга эга бўлади. 4.5. Ширкат Таъсис шартномасини қайта рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан 5 (беш) иш кунидан кўп бўлмаган муддатда Сармоядорга унинг Ширкат иштирокчилари таркибига қабул қилинганлигини тасдиқловчи Иштирок этиш тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилади. Иштирок этиш тўғрисидаги гувоҳномада Ширкат устав капиталидаги ҳиссасининг ҳажми ва улуши кўрсатилади. 4.6. Cармоядор томонидан олинган улуш миқдори унинг Ширкат устав фондига қўшган ҳиссасига фоиз нисбатида мос келиши керак. Улуш ҳажми ҳисса қўшиш натижаларини жамлаб, Ширкат Таъсис шартномасига ўзгартиришлар киритиш ва уни қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг аниқланади. Ширкат ишларини бошқариш Тўлиқ шерик томонидан мустақил равишда амалга оширилади. Тўлиқ шерик ўз хоҳишига кўра Ширкатнинг Таъсис шартномасига исталган вақтда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга. Cармоядор Ширкат ишларини бошқаришда ва юритишда иштирок этишга, ишончнома асосида унинг номидан бошқача шаклда иштирок этишга ҳақли эмас. "Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига асосан Cармоядор Ширкат ишларини бошқариш ва юритишда Тўлиқ шерикнинг ҳаракатлари юзасидан баҳслашишга ҳақли эмас. Бундай ҳолатда, Сармоядор Шариат кенгашига Шариат қоидалари бузилганлиги юзасидан мурожаат қилиши мумкин. Ширкат ишларини бошқариш ва ўтказишда Тўлиқ шерик ўз хоҳишига кўра Ширкат фаолиятининг асосий йўналишларини ва уни амалга ошириш тартибини мустақил белгилайди. Ширкат ўз фаолиятини амалга оширганда, Тўлиқ шерик ёки Ширкат маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) нархларини, Ширкат иштирок этадиган лойиҳаларни (бизнес лойиҳалари ва/ёки ижтимоий лойиҳалар), шунингдек, ушбу лойиҳаларнинг фойдалилиги ва рентабеллигини мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқига эга. Тўлиқ шерик ва/ёки Ширкат хоҳишига кўра, баъзи лойиҳалар бозор нархидан паст ёки бепул молиялаштирилиши мумкин. Сармоядор Ширкат бундай лойиҳаларда Сармоядор фойдасининг камайиши ёки фойда олмаслиги ҳисобига иштирок этишидан хабардор ва розилик беради. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling