1- сонли оммавий оферта тошкент шаҳри 04 -апрел 2020 йил. Атамалар ва таърифлар


ШИРКАТ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ ШАРТЛАРИ, IRR-ЗАҲИРА


Download 132.5 Kb.
bet6/11
Sana30.04.2023
Hajmi132.5 Kb.
#1415055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Publichnaia-oferta-dlia-investorov-UZB-1

ШИРКАТ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ ШАРТЛАРИ, IRR-ЗАҲИРА

    1. Ширкат фойдасини тақсимлаш Тўлиқ шерикнинг ваколатига киради ва Тўлиқ шерикнинг қарорига асосан амалга оширилади.

    2. Ширкат фойдаси унинг иштирокчилари ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланади: Ширкат фойдасининг тақсимланиши Коммандитчиларнинг Ширкатнинг устав капиталидаги улушидан (қонунга асосан) Тўлиқ шерикнинг фойдасидаги улушини айириш орқали амалга оширилади. Тўлиқ шерикнинг иштироки 100% ва Коммандитчининг иштироки ўртасидаги фарқга тенг. Коммандитчининг фойдасини тақсимлашдаги улуш, Коммандитчи IMAN платформасида ўз ҳисобини тўлдиришдан олдин танлаган миқдор ва муддатларга боғлиқ. Иштирокни аниқлаш учун формула:

(((Σ(В) - MinB)/MinB) * Spremium%) + (((T - MinT)/3) * Tpremium%) + Mshare,
Бу ерда:

Σ(В) – Коммандитчининг устав капиталидаги ҳиссаси миқдори


MinB– Платформада дастурлаштирилганидек, устав капиталига ҳисса киритишнинг энг кам миқдори
T – Коммандитчи томонидан охирги марта танланган (янгиланган) Иштирок муддати
МinT – Тизим томонидан белгиланган энг кам Иштирок муддати
MShare — фойдадаги энг кам Иштирок миқдори

Масалан, агар Коммандитчи 12 ой муддатга 1 млн сўм сармоя қилса (ва бу тизимда Ширкатда иштирок этишнинг минимал шартлари этиб белгиланган), у ҳолда ушбу вазиятда Коммандитчи жами фойданинг 90%ини олади, Тўлиқ шерик эса 10%ини олади. Қўшимча киритилган ҳиссалар ва муддат 2 та мукофот кўринишида рағбатлантирилади:


1) SPremium — бу сармоя миқдори туфайли фойда олишда қўшимча иштирок этиш шаклидаги қўшимча фоиз.
Коммандитчи устав фондига киритилган (энг кам миқдордан юқори) ҳар бир қўшимча миқдор учун фойда олишда қўшимча иштирок этишнинг биринчи қўшимча фоизи (Size Premium)ни олади (% кўринишида). Бунда, Коммандитчи учун ҳамкорлик фойдасида иштирок этишнинг энг кўп миқдори 99%, Тўлиқ шерик учун эса фойда олишда иштирок этишнинг энг кам миқдори 1% ҳисобланади.

2) Tpremium — бу сармоя муддати туфайли фойда олишда иштирок этишнинг қўшимча фоизидир.


Ҳамкорликдаги (энг кам миқдордан юқори) ҳар бир қўшимча муддат учун Коммандитчи фойда олишда қўшимча иштирокнинг иккинчи қўшимча фоизи (Term Premium)ни олади (% кўринишида). Бунда, Коммандитчи учун ҳамкорлик фойдасида иштирок этишнинг энг кўп миқдори 99%, Тўлиқ шерик учун эса фойда олишда иштирок этишнинг энг кам миқдори 1% ҳисобланади.

    1. Ширкат фойдаси Тўлиқ шерикнинг қарорига кўра тақсимланади.
      Ширкат фойдаси ҳар ойда, ҳар кварталда, ярим йилда ва йилда бир марта тақсимланиши мумкин.

    2. Ширкатнинг Коммандитчилари ўртасида тақсимланиши учун мўлжалланган Ширкат фойдаси (дивидендлар) Ширкат устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилади.

Ширкатда Коммандитчи сифатида иштирок этаётган Сармоядор Ҳар календар кварталнинг 2 (иккинчи) ойи (Феврал, Май, Август, Ноябр) давомида Ширкат фойдасининг ўзига тегишли қисмини олиш (йўналтириш) тартибини танлаш ҳуқуқига эга:

  • Ўзига тегишли фойда (ёки унинг қисмини) Ширкат устав капиталини (қўшимча улуши сифатида) кўпайтиришга йўналтириш; ёки

  • Ўзига тегишли фойда (ёки унинг қисмини) дивиденд кўринишида олиш.

Бунинг учун сармоядор тегишли ариза билан (фойда тақсимлангунга қадар) аввалдан Ширкатга мурожаат этиши керак.
Ариза билан мурожаат этилмаган тақдирда, Сармоядорга тегишли фойда (дивиденд) Ширкат устав капиталини кўпайтиришга (Сармоядорнинг қўшимча ҳиссаси сифатида) йўналтирилади.
Фойда Ширкат устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилганда Ширкатдаги иштирокчилар улуш хажми ўзгаради.
Фойдани олиш ва/ёки уни Ширкат устав капиталини кўпайтиришга йўналтириш қонунчилик талабларига мувофиқ солиқлар миқдори айириб ташлангандан сўнг амалга оширилади.

5.5. Ширкат таъсис шартномаси Ширкат устав капиталини кенгайтириш билан боғлиқ равишда қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, Сармоядорга ўз улуши ва Ширкат устав капиталидаги ҳиссасининг ўзгарган хажми акс этган иштирок этиш ҳақидаги янгиланган Гувоҳнома тақдим этилади.


5.6. Ширкат Зарарлари иштирокчилар ўртасида уларнинг Ширкат устав капиталидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Сармоядор (Оммавий офертанинг 5.4.,3.1.3 бандларига мувофиқ, Ширкат устав капиталига киритилган сармоя миқдори доирасида) фақат ўзи қўшган мавжуд сармоялари қиймати доирасида йўқотишлар хавфини ўз зиммасига олади.
5.7. Ширкатда активлар қадрсизланиши заҳира жамғармаси (IRR-заҳира) ташкил этилади. қадрсизланиш заҳираси Ширкат савдо фаолиятини амалга ошириш жараёнида (Ҳаридорлар олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларини бажармаган ёки номувофиқ бажарган тақдирда) юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган.
5.7.1. IRR-заҳира Ширкатнинг прогноз қилинган “Хавф остидаги қиймат”и миқдорида шакллантирилади. Ушбу заҳира қайтарилмайдиган дебиторлик қарзлари башоратига эквивалент бўлади.
Хавф остидаги қиймат (VaR - Value at risk, ) — хатарнинг қиймат ўлчови. Маълум бир эхтимоллик билан маълум бир вақт ичида кузатиладиган зарарлардан ошмайдиган, пул бирликларида ифодаланган қиймат ҳисобланади.
5.7.2. Ушбу захира Шартноманинг 5.7.1 бандига мувофиқ белгиланган хажмга етгунга қадар Ширкат соф фойдасидан (Тўлиқ шерикка фойда тақсимлангандан сўнг, лекин Коммандитчиларга тарқатишдан аввал) ойлик ажратмалар ҳисобига шакллантирилади.

Download 132.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling