1- сонли оммавий оферта тошкент шаҳри 04 -апрел 2020 йил. Атамалар ва таърифлар


Download 132.5 Kb.
bet7/11
Sana30.04.2023
Hajmi132.5 Kb.
#1415055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Publichnaia-oferta-dlia-investorov-UZB-1

6. ШИРКАТДАН ЧИҚИШ ШАРТЛАРИ
6.1. Сармоядор Ширкатдан исталган пайт бу ҳақида Ширкатни ёзма тарзда хабардор қилган ҳолда чиқиш ҳуқуқига эга. Ширкатдан чиқиш ҳақидаги қарор Ширкатдан амалда чиқишдан камида 3 (уч) ой олдин эълон қилиниши керак.
6.2. Ширкатдан чиқаётган Сармоядорга Ширкат устав капиталидаги ҳиссасига мувофиқ, 6.3. ва 6.4. бандлардаги формулаларга асосан сўнгги ҳисобот давридаги соф активларнинг баланс қийматига мос тарзда ҳақ тўланади.
6.3. Активлар қиймати Устав капиталидаги бошланғич сармоя (Х) +(ширкат фойдаси(Y) * Сармоядор улуши қиймати (%)) – заҳиралар (Z) га тенг бўлади.
Активлар – мажбуриятлар = Капитал (C) + Фойда (P)+ заҳиралар (R) (яъни Соф активлар)
Яъни,
а) Капитал = Устав капиталидаги ҳиссанинг номинал қиймати
б) Соф фойда = Асосий фаолиятдан даромадлар - сотув таннархи + Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар – Давр харажатлари + Молиявий фаолиятдан даромадлар - Молиявий фаолият харажатлари – солиқ харажатлари
с) Заҳиралар = сармоядорга фойда тўлангунга қадар бошқа заҳиралар.

6.4. Сармоядорнинг тўланадиган миқдор унинг Ширкатдан чиқиш вақтидаги ҳолатга кўра тузилган баланс бўйича аниқланади. Сармоядор ҳиссаси Сармоядорнинг Ширкатдан амалда чиққанидан сўнг 30 (ўттиз) банк иш куни ичида тўлаб берилиши керак. Сармоядорнинг Ширкатдан амалда чиқиши Ширкат таъсис шартномаси қайта рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.


Улуш қийматининг тўлаб берилиши қонунчилик талабларига мувофиқ солиқлар айириб ташлангандан сўнг амалга оширилади.


  1. ТОМОНЛАРНИНГ БИТИМ БЎЙИЧА ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

    1. Сармоядор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Оммавий офертада кўрсатилган шартлар асосида Ширкатга кириш;

  • Таъсис шартномасида кўрсатилган шартлар асосида Ширкатдан чиқиш;

  • Шартнома ва Таъсис шартномасида ўрнатилган тартибда Ширкат фойдасининг муайян қисмини олиш;

  • Ширкатнинг Таъсис шартномаси ва қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ширкатнинг фаолияти ҳақида маълумот олиш ва унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;

  • Тўлиқ сармоя киритгандан сўнг ва қайта рўйхатдан ўтказгандан сўнг иштирок этиш тўғрисидаги гувоҳномани олиш.


Download 132.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling