Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Иванов Платон Иванович (1891 - 1968)


Download 0.58 Mb.
bet77/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Иванов Платон Иванович (1891 - 1968), профессор, Низомий номидаги Тошкнет Давлат педагогика институти психология кафедрасининг мудири, Ўзбекистонда психология фанининг шаклланишига катта ҳисса қўшган олимлардан бири. У 1927 йилда Самарқанддаги Ўзбек педагогика институти (педакадемия)да экспериментал психология лабораториясини ташкил қилган. 1940 йилда у педагогика институтлари талабалари учун психологиядан биринчи ўқув қўлланмасини нашр қилган. Кейинчалик 1934 йили Самарқанд педагогика институтининг “Ўзбек давлат университети”га айлантирилиши муносабати билан П. Иванов ўз лабораторияси билан бирга Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтига кўчиб ўтади. Педагогика ўқув муассасаларида психолог кадрларнинг етишмаслиги туфайли дастлабки психология дарслари таржимонлар ёрдамида олиб борилган, кейинчалик бу таржимонлариинг ўзлари мустақил равишда психологиядан ўзбек тилида маърузалар ўқий бошлашган. Алиасқар Усмонов, Тохирийхон Аскархўжаев, Ш. Байбурова, Рахматова ва бошқалар шулар жумласидандир. П.Иванов (1891-1968 йиллар) ўз педагогик ва илмий фаолияти давомида 75 дан ортиқ илмий ишларини нашр қилган. Унинг турли йилларда нашр қилинган «Умумий педагогика» бўйича қисқа очерк, «Мактабшунослик», “Тарбиянинг умумий методлари”, “Умумий психология”, “Таълимнинг психологик асослари” каби асарлари Ўзбекистонда психология фани ривожланишига жуда катта ҳисса қўшди. 1959 йил унинг раҳбарлигида М.Г.Давлетшин, А. Бекбосов, М. Музаффаровлар номзодлик дисертацияларини ҳимоя қилишди.
Краснобаев Илья Миронович (1897 - 1965), психология фанлари доктори, Тошкент Давлат университети филология факультети “логика ва психология” кафедрасининг мудири. 1963 йили Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Юқори синф ўқувчиларида эътиқод, ахлоқий тушунчаларнинг шаклланиши» мавзусида докторлик ишини ҳимоя қилган. И. Краснобоевнинг илмий фаолияти 20- йилларда Ўзбекистонда илмий психологик тадқиқотлар билан боғлиқ. Унинг раҳбарлиги остида логика ва психология кафедраси аъзолари: 3. Мўминова, В.Я. Марос, А. Абдусатторов, Л.И. Сойфер, А. Гулямов, Р.В. Галямовлар турли йўналишларда психология ва логика бўйича илмий тадқиқотларини олиб бордилар. Бу тадқиқотлар Ўзбекистонда халқ таълими билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling