Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Ички ишлар вазирлиги академиясининг психология ва касб этикаси кафедрасида


Download 0.58 Mb.
bet85/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Ички ишлар вазирлиги академиясининг психология ва касб этикаси кафедрасида турли йиллар мобайнида психология фанлари доктори, профессор Р.З.Гайнутдинов, педагогика фанлари доктори, профессор Х.Қ.Йўлдошев, психология фанлари номзодлари В. Г. Шепоткин, И. Р. Эргашев, А. А. Бекназаров, Д. Н. Арзиқулов, сиёсий фанлар номзоди, доцент В. М. Базаров, катта ўқитувчи С. В. Асямов, ўқитувчи Н. Доноқулов, ўқув-методик кабинети бошлиқлари Н. Ю. Кочетова, М. Н. Бердиёров, Н. Б. Абдурашитова ва бошқалар фаолият олиб борганлар.
Айни пайтда кафедрада педагогика фанлари доктори, доцент Р. М. Махмудов, психология фанлари номзоди, доцент Б. Н. Сирлиев, психология фанлари номзоди, доцент Е. Ю. Агзамова, психология фанлари номзоди, доцент Р. Х. Душанов, катта ўқитувчи Ё. А. Фарфиев, катта ўқитувчи Н. Е. Дусанов, ўқитувчи Р. Н. Тожибоев, ўқитувчи И. М. Хакимова, ўқитувчи О. А. Турсунова ва ўқув-методик кабинет бошлиғи С. Б. Хасановалар фаолият юритмоқдалар.
Ҳозирги пайтда кафедра жамоаси «Ички ишлар идоралари ходимларининг касбий фаолиятга мослашувининг ахлоқий-психологик жиҳатлари» мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.
Кафедра қошида “Психологик хизматни таъминлаш маркази” фаолият кўрсатади. Ушбу марказ ижтимоий мослашиш ва қўллаб қувватлаш жараёнида гуруҳий ва индивидуал тарздаги тадбирларни, соғлиқни тиклаш ва ишчанлик қабилиятини ошириш, стресс, толиқиш ва иш ҳажми кўплигидан содир бўладиган чарчашларни тезроқ бартараф этиш, ходимлар ва тингловчиларда ўз- ўзини назорат қилиш кўникмасини шакллантириш вазифалари билан шуғулланади.
Термиз Давлат университети психология кафедраси 1991 – 1992 ўқув йилидан бошлаб мустақил кафедра сифатида фаолият кўрсата бошлади. 1992 йилдан психология фанлари доктори, профессор Б.Р.Қодиров кафедра мудири вазифасини бажарган. Кафедра ҳузурида болалар истеъдодини тадқиқ қилувчи “Индивидуал фарқлар психология ва психофизиологияси” лабораторияси фаолият олиб борган. 1992 йилда болалар ва ёшлар лаёқати, қобилияти ва истеъдодининг педагогик – психологик ва психофизиологик масалаларига бағишланган “Ўзбекистоннинг истеъдодли болалари” мавзусида психология фанига доир биринчи Республика илмий – амалий конференцияси Термиз шаҳрида ўтказилди. 1994 – 1999 йиллари психология фанлари номзоди Умаров Бахриддин Менгбоевич, 2000–2011 йиллари психология фанлари номзоди доцент Норбошева Меҳри Очиловна кафедра мудири лавозимини бажардилар. 2011 йил декабр ойидан хозирги кунгача кафедрага психология фанлари номзоди Жўраев Тошпўлат Сахиевич раҳбарлик қилиб келмоқда. Хозирги кунда психология кафедрасида 2 та психология фанлари номзоди, 3та магистр 1-ўқитувчи фаолимят кўрсатмоқдалар ва 22 та талаба билим олмоқда. Кафедра бакалавриат таълим йўналиши: 5210200-Психология.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling