Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти «Педагогика ва психология» кафедраси


Download 0.58 Mb.
bet88/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти «Педагогика ва психология» кафедраси 2003 йилда “Касбий педагогик таълим” факултети тасарруфида “5140900 – касб таълими” бакалавр йўналишининг мутахассис чиқарувчи кафедраси сифатида ташкил қилинган. Педагогика фанлари номзоди, доцент Касимова Зебо Хамидовна кафедрага раҳбарлик қилади. Кафедрада 2 нафар педагогика фанлари доктори, профессорлар Ў. Қ. Толипов ва Н. Ж. Исакулова, 4 нафар фан номзодлари, доцентлар З. Х. Касимова, Ш. Р. Самарова, А. Кошелева, Ж. Фозилов (ўриндошлик асосида), 2 нафар катта ўқитувчи: Р. С. Муҳаммедова ва Т. О. Содиқов, 5 нафар ўқитувчилар: Ш. К. Мўминов, Д. Х. Касимова, Ж. А. Пўлатов, А. Т. Оноров ва Д. Арипова (ўриндошлик асосида) фаолият олиб борадилар.
Кафедрада психология, педагогика, касбий педагогика, таълим технологиялари, қиёсий педагогика, касб таълими методикаси, ижтимоий педагогика, ижтимоий психология, ёш психологияси ва педагогикаси, ихтисослик фанларини ўқитиш методикаси, педагогик аксиология, мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси ва бошқа фанлар, магистратурада эса педагогик технологиялар, бошқарув психологияси фанларидан маъруза ва амалий машғулот дарслари ўтилади.
Кафедра "Ёшларда ахборотларга рационал ёндашув кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш" номли комплекс мавзу устида иш олиб бормоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари доимий тарзда илмий мақолалар чоп этиб, республика ва халқаро конференцияларда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
З. Х. Касимова ва Ж. А. Пўлатовлар томонидан 2012 йилда кафедра қошида психологик хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилинди. Ушбу психологик хизмат марказида талабалар ва профессор-ўқитувчиларга индивидуал психологик маслаҳатлар, презентациялар ҳамда психологик тренинглар ўтказилиб келинмоқда.
Андижон Давлат университети психология кафедраси ўзининг бой ва шарафли тарихига эга. 1930 йилдан институт қошида мустақил фаолият кўрсатувчи педагогик фанлар секцияси иш бошлаган. Ўша йили кафедра таркибида 15 та ўқитувчилар ишлаган. 1946 йилдан –1961 йилгача кафедрага Ардаширов А. Ф., 1961-1963 йиллар ичида Казиев Р. М. ва Шелкунов М. В. лар раҳбарлик қилдилар. Турли йилларда кафедрани педагогика фанлари номзоди доцентлар Нишонбоев Т (1963-1969йй), (1974-1977 йй), Вахобжонов Б (1969-1974йй), (1978-1983йй), Камолдинов М. (1987-1988йй), педагогика фанлари доктори, профессор Хасанов Т.Х. (1987-1998йй), педагогика фанлари номзодлари, доцентлар Турғунбоев К (1998-1999йй), Тешабоев А (1999й. март-2002 й. апрель)лар бошқарганлар. 2003 йилда психология кафедраси мустақил кафедра сифатида шакллангач унга доцент Вохобжонов Б. раҳбарлик қилди. 2005 йилдан доцент Турғунбоев К., 2007 йилдан бошлаб психология фанлари номзоди доцент М.Т.Қўчқоров раҳбарлик қилишди.
Кафедра ўтган ўқув йиллари давомида ўсиб, ривожланиб борди. 1954-55 ўқув йилида кафедра таркибида битта фан номзоди, иккита катта ўқитувчи ва битта ўқитувчи бўлган бўлса, 1955 йили кафедрага ишлагани келган психология фанлари номзодлари Вохидов М., Аржанова А.И., ва ўқитувчилар Ғуломов А, Махкамов Э.лар ҳисобига ҳам миқдор, ҳам сифат жихатидан таркиби кенгайди.
1959 йилдан кафедрада Охунов Х., Турсунов С., 1962 йилдан эса, Ашурова М.лар фаолият кўрсата бошлади. Кейинги йилларда кафедрага жуда кўплаб ёшлар қўшилди. 1965 йилдан бошлаб, Абдурахимов Қ., Камолдинов М., 1967 йилдан Мамажонов А., 1977 йилдан Хасанов Т. Х., Турғунов Э., Исломова Е.,Сайфутдинова Н., 1985-1990 йиллар ичида Негматова А, Рустамбекова М (Муталипова М)., Ходжаев А., Комилова Ф., Тешабоев А.лар кейинги йилларда эса Исаев А., Тожибоева Г., Саттарова И., Шомуротова Н., Норхолова М., Турғунова Н., Охунов И.лар ишлай бошладилар.
Турли йиллар ичида кафедра Россия, Украина республикаларидаги йирик илмий тадқиқот марказлари билан олиб борган илмий алоқалари, хамкорлик шартномалари туфайли, Москвадаги Педагогика ва психология илмий- тадқиқот институтлари қошида Вахобжонов Б (1965-68), Хасанов Т. (1972-75), Мамажонов М. (1970-1973), Киев Давлат университетида Камолдинов М. (1967-1970) ва Абдурахмонов Н.лар (1976-1979) мақсадли аспирантурани ўташиб, муваффақиятли номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиб қайтдилар.
Кафедра аъзолари ўзларининг илмий маърузалари билан жуда кўплаб халқаро, регионал, республика миқёсида ўтказиладиган илмий анжумандларда иштирок этиб келадилар. Кафедра ўзининг йирик илмий йўналиши «Шахс шаклланиши ва тараққиётининг ижтимоий-психолого-педагогик муаммолари» бўйича тадқиқот ишларини амалга ошириб келмоқда.
1999 йилдан янги йўналиш (педагогика ва психология бўлими) бўйича мутахассислар тайёрлана бошланди. Кафедра қошида 2005-2006 ўқув йилидан бошлаб, психология таълим йўналиши бўйича Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига мақсадли кадрлар тайёрлаш учун магистратура очилди.
Хозирги кунда кафедра университет таркибида мутахассис тайёрловчи кафедралардан бири хисобланиб 1 та фан доктори, 6 та фан номзоди, доцент, 5 та катта ўқитувчи ва 5 та ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling