Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Гулистон Давлат университети педагогика ва психология кафедраси
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухоро Давлат университети психология кафедраси
Гулистон Давлат университети педагогика ва психология кафедраси 1966 йилда ташкил этилган. Бош илмий муаммо «Бўлажак ўқитувчи шахси касб маданияти шаклланишининг назарияси ва амалиёти» мавзуси бўйича илмий-тадқиқотлар олиб борилган. Кафедрага 1966 йиллардан бошлаб Турғунов Қ. Т, Цой Геннадий, Жуланов Қ. А, Аримбоев С, Абдукаримов Ҳ. О. Сувонов, Г. Давирова каби профессор ўқитувчилар бошчилик қилганлар.
Кафедрага 2011 йилдан бошлаб П. ф. н. доц. М. Мухлибоев мудирлик қилиб келмоқда. Бугунги кунда кафедрада педагогика фанлари номзоди, доцент Ҳ Абдукаримов, психология фанлари номзодлари, доцент в.б.лар Ш. Усмонова, М. Холназарова, катта ўқитувчилар О. Сувонов, Ё. Нурумбекова, ўқитувчилар Ф. Бобожонова, Г. Қурбонова, С.Астанова, Шукурова, Ш. Абдусаматова, С.Хайдарова каби тажрибали ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари барча таълим йўналишидаги талабалар учун 13 та фан бўйича билим, кўникма ва малака бермоқдалар. Кафедрада 2011 йилдан бошлаб “педагогик психология ” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаб бериш йўлга қўйилди. “Педагогика психология ” йўналишида бугунги кунда 50 та талаба илму-фан сирларини ўрганмоқдалар. Кафедра қошида психологик хизмат маркази маркази ва унинг қошида “Ишонч” маркази фаолият кўрсатмоқда. Психологик марказ қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади: “Оила мактаби” (оилага тайёрлов курси), “Руҳиятингни англа” (психологик маслаҳатлар), “Бола психологияси” (фарзандингизни биласизми? Ота-оналар учун маслаҳатлар), “18 га тўлмаган ким бор?” (муҳаббат психологияси), “Низо умр заволи” (низо, конфликтларни бартараф этиш бўйича тавсиялар), “Касбим-фахрим” (касбий хусусиятларни ўрганиш ва тавсиялар бериш), “Менга сўз беринг!” (Нотиқлик мактаби: Д.Корнеги тавсиялари асосида), “Омадли бўлиш сирлари” (Семинар тренинг ва ишбилармонликнинг психологик асослари), “Огоҳликка даъват” (криминал психология, суд, психологик экспертиза хулосалари). Бухоро Давлат университети психология кафедраси 1979 йилдан бошлаб мустақил кафедра сифатида фаолият кўрсатади. Шу даврдан бошлаб “Психология” кафедраси мудири сифатида: Р.А.Турсунов - психология фанлари номзоди, доцент (1979-1982 йиллар), Л.П.Хохлова - психология фанлари номзоди, доцент (1982-1988 йиллар), М.Н.Усманова - психология фанлари номзоди, доцент (1989-1994 йиллар) фаолият юритганлар. Айни пайтда кафедрада асосий штатда 22 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Кафедрага Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан психология фанлари бўйича илмий методик семинар ўтказиш ва етакчи ташкилот сифатида диссертацияларга расмий тақризлар бериш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикаси ОАК нинг педагогика ва психология фанлари эксперт кенгаши хулосасига асосан 2007 йилдан бошлаб 19.00.05-Ижтимоий психология ва этнопсихология ихтисослиги бўйича катта илмий ходим изланувчи институти (докторантура) да 3 нафар ҳамда 3 нафар мустақил тадқиқотчи изланувчилар ўзларининг илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Кафедра ҳузурида ташкил этилган “Психологик хизмат маркази” орқали вилоятдаги жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ тартибот тизимлари, таълим ва меҳнат муассасаларига ҳамда маҳаллаларга илмий-амалий психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда. Кафедрада бакалавриат ва магистратура йўналишларида жами 65 номдаги фанлар ўқитилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling