Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси томонидан ИИВ Академияси кундузги таълим курсантлари учун тузилган “Юристлар учун рус тили”
ишчи ўқув дастурига
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 1-ўқув курси курсантлари учун мўлжалланган “Юристлар учун рус тили” ишчи ўқув дастури 56 соат ҳажмидаги аудитор машғулотларга мўлжалланган бўлиб, давлат таълим стандартлари талаблари асосида тузилган.
Ушбу ишчи ўқув дастурда курсантларнинг оғзаки ва ёзма нутқ шакли даражаси инобатга олинган бўлиб, 10 та лексик ҳамда грамматик мавзулар мантиқий изчилликда берилган.
Мазкур ўқув дастурида лексик ҳамда грамматик мавзулар оддийдан мураккабга тамойили асосида тузилган. Лексик мавзулар оддий сўзлашув услубидан мураккаб сўзлашув услубига ўтиш жараёнини назарда тутади. Таълим жараёни монолог, диалог ва полилог асосида амалга оширилади. Дастурдан ўрин олган “Речевая культура юриста”, “Структура и задачи органов внутренних дел”, “Моя будущая профессия” ва бошқа лексик мавзулар курсантларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришда ёрдам беради ҳамда уларнинг касбий фаолиятида рус тилида эркин сўзлашиш имкониятини беради.
Ишчи ўқув дастурида асосий эътибор курсантларни рус тилида сўзлашиш, фикрини тушунтира олиш, шунингдек ўз нуқтаи назарини айта олиш ва уни ҳимоя қила олиш кўникмаси ва малакаларини хосил қилишга қаратилган.
Мазкур ишчи ўқув дастурини нашр этишга ва амалий фойдаланишга тавсия этаман.
Филология фанлари доктори (DSc), доцент А.Р.Давлатова
Do'stlaringiz bilan baham: |