Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Олий таълим муассасаларида психология кафедралари фаолияти


Download 0.58 Mb.
bet82/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Олий таълим муассасаларида психология кафедралари фаолияти
(ушбу мавзу олий таълим муассасаларининг интернет сайтларидаги мавжуд маълумотлар асосида тайёрланди)
Ўзбекистон Миллий университети психология кафедраси 1976 йилгача «Мантиқ ва психология» деб номланиб филология, тарих факултетлари таркибида фаолият олиб борган ва 1976 йилдан алоҳида «Психология кафедраси»га айлантирилган.
Кафедранинг илмий мавзуси: баркамол шахсни шакллантириш, деб номланиб, шу вақтга қадар кафедра аъзолари томонидан 11 та дарслик, 22 та ўқув қўлланма, 15 та монография тайёрланиб нашр қилинган.
Кафедрада ҳозирда 1та профессор, 11 та доцент, 6 та психология фанлари номзоди, катта ўқитувчи, 2 та катта ўқитувчи, 5 та ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.
Кафедра илк фаолиятини бошлаганда университетда фақат факултетлараро “умумий психология” фанидан маърузалар ўқилган бўса, ҳозирги кунга келиб 16та факултетда олтита фан бўйича психология тармоқлари ўқитилиши билан бир қаторда мутахассислик тайёрлаш бўйича рус, ўзбек тилларида бакалавр йўналишида 24 та фан, магистратура йўналишида 21 та фан йўналишлари ўқитилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти педагогика ва психология кафедраси ташкил этилган даврдан бери Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими Ф.Н.Насриддинов, педагогика фанлари доктори, профессор И.Р.Аҳмедов, педагогика фанлари номзодлари, доцентлар А.А. Азимов, Н.И. Иванова, У.С.Темирова, психология фанлари номзодлари, доцентлар У. Д. Қодиров Ҳ. Т. Маҳмудова, О. Е. Ҳайитов, ўқитувчилар З. Т. Сайитметова, Л. Л. Куришкина, Т. П. Предибайло, Д. Б. Вахобова, Д. Р. Қудратова, Д. Б. Қосимова, Ш. Ш. Усманова, Г. С. Алиходжаева, А. У. Ҳаитов, Ю. Б. Раҳимбоева, З. П. Расулов, Ж. М. Иштаевлар талаба-ёшларга таълим-тарбия бериш, кафедранинг ташкилий тузилмасини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, илғор анъаналарни давом эттиришга муносиб ҳисса қўшдилар ва бу жараён давом этмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари бакалавриат босқичи талабаларига “Умумий психология”, “Ижтимоий психология”, “Спорт психологияси”, “Касбий психология”, “Спорт психодиагностикаси”, “Психология ва спорт психологияси”, “Ёш ва педагогик психология”, “Педагогика ва спорт педагогикаси”, “Педагогик технология”, “Касбий педагогика” ва “Педагогик маҳорат” каби фанларидан, магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларга “Спорт психологияси”, “Спорт педагогикаси”, “Педагогик технология ва педагогик маҳорат” фанлари бўйича таълим бериб келишмоқда. Кафедрада 2009 йили “Спорт психологияси” мутахассислиги очилди. Ҳозирги кунда 98 нафар талаба мазкур йўналиш бўйича таълим олмоқда. Кафедра ташкил бўлгандан буён 5 нафар ўқитувчи номзодлик диссертатсиясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Айни вақтда кафедра ўқитувчиларидан 6 нафари докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Турли спорт федерациялари билан шартномалар тузиб, спортчиларга психологик-педагогик йўналишда маслаҳатлар бериш, психокоррекцион, психодиагностик ишларни амалга ошириш борасида ҳам муайян натижаларга эришилмоқда.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling