Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet65/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Маслоу Абрахам (1908 – 1970), америкалик психолог. Абрахам Маслоу ҳар бир одам қайтарилмас, яхлит ва ташкиллашган бир бутунлик эканлиги ҳақидаги ғояни изчил ривожлантирди. 1954 йили нашр қилинган “Мотивация ва шахс” номли китобида Абрахам Маслоу одамда ўз қобилиятларини намоён қилишга туғма интилиш, яъни ўз-ўзини актуаллаштиришга интилиш мавжуд, деган фикрни ҳимоя қилди. Абрахам Маслоу субъектнинг ўз олий эҳтиёжларини актуаллаштириши нисбатан қуйи эҳтиёжларини қондиргандагина амалга ошади, деб ҳисоблаган. Абрахам Маслоунинг фикрича, одам эҳтиёжларини пирамида шаклида тасаввур қилиш мумкин, пирамиданинг асосида (биринчи даражада) физиологик эҳтиёжлар жойлашган, иккинчи даражада – хавфсизлик эҳтиёжлари жойлашган, учинчи даражада – муҳаббатга тааллуқлилик эҳтиёжлари, тўртинчи даражада – тан олинишга бўлган эҳтиёжлар ва пирамиданинг чўққисида – ўз-ўзини актуаллаштиришга бўлган эҳтиёжлар жойлашган.
Абрахам Маслоу инсон мотивларининг иккита асосий категориясини тасвирлаган: 1) маиший мотивлар (ўсиш, ривожланиш мотивлари) ва 2) дефицит, етишмовчилик мотивлари. Ўсиш мотивлари инсоний имкониятларни ривожлантириш ва ҳаёт тажрибасини кенгайтириш билан боғлиқ. Дефицит, етишмовчилик мотивлари хулқнинг базавий ҳаракатга келтирувчи омиллари ҳисобланади, уларнинг мақсади етишмовчилик ҳолатларини қондиришдан иборат.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
1. Жюльен Ламетрининг асосий ғоялари нимадан иборат?
2. Ж.- Ж. Руссонинг тарбия ҳақидаги тасаввурлари тизимини таърифланг.
3. Д. Дидронинг фикрича, қандай тамойилларга амал қилиш, давлат таълим тизими самарадорлигини оширади?
4. К. Гельвецийнинг асосий ғоялари нимадан иборат?
5. Француз маърифтпарварларининг психологик билимлар тараққиётига қўшган ҳиссасига баҳо беринг.
6. А. Адлернинг фикрича одам тараққиётини қандай куч ҳаракатга келтиради?
7. А. Адлер ҳаёт усули тушунчасини қандай изоҳлаган?
8. А. Адлернинг фикрича туғилиш кетма кетлиги одамнинг ҳаётида қандай рол ўйнайди?
9. К. Г. Юнгнинг фикрича шахс қурилмаси қандай таркибий қисмлардан ташкил топган?
10. К. Г. Юнг томонидан қандай архетиплар тасвирланган?
11. Замонавий психология фани учун индивидуаль ва аналитик психологиянинг аҳамиятига ҳарактеристика беринг.
12. Ф. Брентано ва Э. Гуссерлнинг интенционаллик муаммосига қарашлари қандай?
13. Л. Бинсвангернинг асосий ғояларини таърифланг.
14. В. Франкл логотерапиясининг асосий ғояларини сананг.
15. Р. Мей инсон мавжудлигининг асосий шартлари сифатида қандай компонентларни ажратган?
16. Экзистенциаль психологиянинг тарихий аҳамияти нимада?
17. Г. Олпорт диспозициональ концепциясининг моҳияти нимада?
18. К. Роджерснинг психологик билимлар тараққиётига қўшган ҳиссасини таърифланг.
19. А. Маслоу инсон мотивларининг қандай иккита категориясини тасвирлаган?
20. Гуманистик психологиянинг тарихий аҳамияти нимада?

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling