Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet61/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Брентано Франц (1838 – 1917), немис философи ва психологи. Франц Брентано инсон онгини фақат ҳис қилиб сезиш, феноменологик тасвирлаш орқалигина ўрганиш мумкин, деб ҳисоблаб, табиашунослик методларини психологик тадқиқотларда қўллаб бўлмайди, деган фикрда бўлган. Франц Брентано психик фаолият билан жисмоний объектларни фарқлаш муҳим эмас, муҳими уларнинг онгда намоён бўлиш усулларини ўрганиш, деб ҳисоблаган. Онгнинг интеционаллиги муаммосини ўрганиб, Франц Брентано шундай хулосага келдики, одам икки хил ходисаларни идрок қилиш қобилиятига эга: 1) жисмоний ва 2) менталь.
Жисмоний ходисалар товуш ёки рангни идрок қилиш жараёнида аниқ бўлади, менталь ходисалар эса у ёки бу объектга йўналганлик орқали амалга оширилади (масалан, бирон нарсани кўрмай кўриб бўлмайди, бирон нарсани севмай севиб бўлмайди). Бу йўналишни Франц Брентано интенционаллилик, деб атаган. Шундай қилиб, табиатшунослик методларидан психологик тадқиқотларда фойдаланиб бўлмаслигини асословчи асосий далил жисмоний объектларнинг интенционаллиликка эга эмаслиги бўлди. Франц Брентано психик ходисаларнинг асосида онг актининг психик фаолиятнинг ҳар қандай шакли билан бирга мавжуд бўладиган ички идрок ётади, деб ҳисоблаган.
Гуссерль Эдмунд (1859 – 1938), экзистенциаль-феноменологик философия ва психологиянинг асосчиси.
Эдмунд Гуссерль устози Франц Брентанонинг ғояларини ривожлантириб, шундай хулосага келдики, интенционаллик – бу, объектга йўналтирилган онгнинг энг муҳим хусусиятидир. Онг ва объект муносабатининг моҳиятини очиб бериб, Эдмунд Гуссерль шундай ғояни баён қилади: бу ҳақиқий муносабат эмас, чунки объект онгда жойлашмаган, онг эса фақатгина объектнинг образига эга холос. Эдмунд Гуссерль, ходиса — бу, онгга совуққонлик, манфаатсиз мушохада орқали очиладиган нарсадир, деб тахмин қилган.
Эдмунд Гуссерлнинг фикрича, онг предметли бўлибгина қолмай, ўзининг аввалги тажрибасига таяниб предметни қуради ва предметга мазмун ҳам беради. Маиший ҳаётни қура туриб онг, иккита қутбга эга бўлади: битта қутбда – кечинма акти (идрок, баҳолар ёки эсдаликлар), бошқасида актнинг қурувчи мазмуни йўналтирилган предмет туради.
Эдмунд Гуссерль экзистенцияни англанган кечинмалар оқими сифатида қараш мумкин, деб тахмин қилган, бунда ҳар бир кечинма бошқаси учун имконият бўлиб, шунинг билан бирга уни мазмунан аниқламайди. Психологиянинг вазифаси фактларни таҳлил қилиш эмас, балки ходисаларни олдиндан гипотетик тахминлар қилмай, холис тасвирлашдан иборат бўлиши керак.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling