Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
Перлз Фриц (1893 – 1970), немис ва америка психологи, гуруҳий гештальтерапиянинг асосчиси. 1946 йилда Фриц Перлз АҚШ га кўчиб ўтади ва 1956 йилда Нью -йорк гештальттерапия институтини ташкил қилади.
Фриц Перлз аҳамиятли ходисалар одам миясида марказий ўринни эгаллаб, гештальт, яъни фигура хосил қилади, иккинчи даражали маълумотлар эса орқа планга сурилиб фонни ташкил қилади. Гештальт (фигура) Фриц Перлз томонидан айни шу пайтда устун эҳтиёж бўлиб турган хоҳиш ёки фикр, деб тушунилган. Эҳтиёжни қондирилиш даражасига қараб гештальтнинг тугалланиши амалга ошади ва у ўз ўрнини янги гештальтга бўшатади. Гештальтларнинг пайдо бўлиши ва тугалланиши жараёни организм ҳаёт фаолияти асосини ташкил қилади ва унга ўзи билан муҳит ўртасида мақсадга мувофиқ мувозанатга эришишга имкон беради. Баъзан эҳтиёжни қондириш мумкин бўлмайди, шунинг учун гештальт тугалланмай қолади ва ўз ўрнини янги гештальтга бўшатмайди. Тугалланмаган гештальт кўплаб психологик муаммоларнинг сабаби бўлиб, улар маълум вақтдан кейин кундалик психик жараёнларга таъсир қила бошлайди. Фриц Перлз неврозлар субъектнинг тугалланмаган гештальтлар жойлашадиган “фантазия зонаси”да тутилиб қолишининг оқибати, гештальттерапевтнинг вазифаси пациентга ҳақиқий вазиятни англашга ёрдам беришдан иборат, деб ҳисоблаган. Ўз-ўзини текшириш учун саволлар: 1. В. Вундтнинг асосий ғояларини таърифланг. 2. В. Вундтнинг психология фани тараққиётидаги роли қандай? 3. Г. Эббингауз қайси эксперименталь тадқиқотлар туфайли танилди? 4. О. Кюльпе ва унинг шогирдлари томонидан қандай эксперименталь тадқиқотлар амалга оширилган? 5. Ф. Гальтоннинг психология фани тараққиётига қўшган ҳиссаси нимада? 6. А. Биненинг психология тараққиётига қўшган ҳиссасини таърифланг. 7. С. Холлнинг рекапитуляция назариясининг моҳияти нимадан иборат? 8. Д. Уотсоннинг психологик билимлар тараққиётига қўшган ҳиссасига таъриф беринг. 9. Э. Торндайк томонидан ўрганишнинг қандай қонунлари шакллантирилган? 10. Оперант хулқ деганда, Б. Скиннер нимани назарда тутган? 11. Психологиянинг ривожланишида бихевиоризмнинг тарихий аҳамияти? 12. Э. Мах ва К. Эренфельсларнинг қайси ғояларини гештальтпсихология илмий мактабининг пайдо бўлишига асос бўлган, деб ҳисоблаш мумкин? 13. М. Вертгеймер фи-феноменни ўрганиб қандай хулоса чиқарган? 14. В. Келер инсайт ходисасини қандай талқин қилган? 15. К. Левиннинг психология фани тараққиётига қўшган ҳиссаси. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling