Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Грек фалсафий - психологик фикри ўзининг энг жозибали ривожидан бирини шу даврниинг ва кейинги асрларнинг ҳам энг машҳур файласуфларидан бири Сократ


Download 0.58 Mb.
bet8/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Грек фалсафий - психологик фикри ўзининг энг жозибали ривожидан бирини шу даврниинг ва кейинги асрларнинг ҳам энг машҳур файласуфларидан бири Сократ фалсафасидан топди. Сократ ўз таълимотини тарғиб қилишда энг қулай усулни танлади. У ҳамма ерда, кўчада, бозорда одамлар саволига жавоб бериши, баъзан соатлаб бир жойда мушоҳадага берилиб туриб қолиши мумкин эди. Уни халқ орасида "Ўйлаётган файласуф" деб аташарди. Унинг диалектикаси - суҳбат орқали ҳақиқатни топиш услуби махсус танланган саволлар ёрдамида суҳбатдошига ҳақиқатни топишига ёрдам бериш (Сократ методи) ва шу йўл билан уни ноаниқ тасаввурлардан муҳокама қилинаётган предмет ҳақида мантиқий, аниқ билимга олиб келиш эди. Сократ суҳбатларининг мавзусини ҳаётий тушунчаларининг кенг кўламидан тортиб адолат, адолатсизлик, эзгулик, гўзаллик, мардлик ва ҳоказолар ҳақидаги тушунчалар ташкил қилар эди. Сократнинг шиори "Ўз-ўзингни англа" тўла маънода психологиядаги интроспекция методи эди.
Лекин Сократ интроспекцияси инсоннинг ўз "ички дунёсига", ўз кечинмаларига ва онг ҳолатига (у пайтда ҳали онг тушунчаси алоҳида ажратилмаган эди) мурожаат қилиши бўлмай, балки ўз хатти ҳаракатлари ва унга ўз муносабатини, ахлоқий нормалар ва уларнинг баҳоси, инсон хулқи ва турли ҳаётий вазиятларни тахлил қилишдан иборат эди.
Сократгача фалсафий-психологик таълимотларида руҳнинг табиатдаги ўрни масаласи биринчи ўринда турарди. Қонуний, ходисаларнинг сабабий боғланиши ҳисобланган детерменизм тамойили психика соҳаси учун ҳам қўлланилган эди.
Лекин инсонга ва унинг бошқа одамлар билан муносабатига қизиқишнинг ортиши, интеллектуал фаолият маҳсулотларининг ва хулқнинг ижтимоий-ахлоқий регуляторларини чуқурроқ тахлил қилиш шуни кўрсатадики тирик мавжудотнинг моҳияти ҳақидаги эски натурфалсафий изоҳлар инсоннинг мавҳум тушунчалар воситасида мушоҳада қилиш қобилияти, юксак мақсадларга интилиши, виждон амри билан иш тутиши каби ходисалар билан чиқишолмай қолди. Лекин бу қобилиятлар инсоннинг алоҳида сифатлари тўплами сифатида реал мавжуд. Сократ "жон" термини остида ақлли мавжудот сифатида индивиднинг психик сифатлари, яхшиликни тушуна олиш каби хусусиятларини тушунган ҳолда ўз диққат эътиборини айнан шу нарсаларга қаратди. ЖОН атамаси шундай қилиб қадимги Грек тафаккурида кўпроқ инсоннинг иродавий ва ақлий сифатлари белгиси сифатида талқин қилина бошлади.
Сократ фалсафаси инсоннинг иродавий ахлоқий сифатлари ҳақидаги таълимот сифатида шу қадар машҳур эдики, унинг трактатлари араб тилига таржима қилиниб, мусулмон оламида у Суқрот номи билан машҳур бўлди.
Ўзбеклар миллий психологик қиёфаси ва ҳарактери сифатларининг шаклланишида ҳозиргача халқ орасида машҳур Суқрот ҳақидаги ривоятлар, унинг хикматли сўзлари ҳам ниҳоятда катта рол ўйнаган.
Шундай бир ривоят бор. "Суқротдан сўрабдилар: Нега чеҳрангизда ҳеч қачон маҳзунлик аломатини кўрмаймиз? Ҳамиша димоғингиз чоғ?" Чунки, менинг йўқотганда хафа бўладиган нарсам йўқ, деб жавоб берибди Суқрот.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling