Юм Дэвид (1711 – 1776), инглиз философи, тарихчи ва иқтисодчи. 1748 йилда Дэвид Юм ўзининг “Инсон билиш жараёни ҳақида тадқиқот” номли фундаменталь асарини нашр қилди. Бу асарида у, ўз билиш назариясининг асосий қоидаларини баён қилди. Дэвид Юм ассоциациялар механизми асосида пайдо бўладиган ҳиссий тажриба инсон билимларининг ягона манбаи бўлиб ҳисобланади, деган тезисни илгари сурди. Ҳиссий тажриба ўзининг қурилмасига эга бўлиб, у ғоялар ва кечинмалар, сезгилар (бирламчи идрок) ва эҳтирослар (иккиламчи идрок)дан иборат. Дэвид Юм инсон билиш жараёнини тушунтирувчи механизм сифатида ассоциациялар механизмини тан олган. Дэвид Юм икки хил ассоциациялар кўринишидаги оригинал ассоциациялар классификациясини таклиф қилган: 1) тасодифий ва 2) тўғри. Тасодифий ёки нотўғри ассоциациялар деганда, Девид Юм фазо ва вақтда аралашиш қонуни бўйича пайдо бўладиган ассоциацияларни назарда тутган. Тўғри ёки табиий ассоциациялар деганда Девид Юм ўхшашлик ва сабабийлик қонуни бўйича пайдо бўладиган ассоциацияларни назарда тутган.
Сабабийлик муаммосини тадқиқ қилиб Дэвид Юм шундай хулосага келадики, одамнинг сабабийликнинг мавжудлиги ҳақидаги эътиқодларининг асосида ассоциациялар механизми ётади.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
1. А. Августин ва Ф. Аквинскийлар руҳни қандай талқин қилишган?
2. Р. Бэкона ва У. Оккамларнинг асосий психологик ғояларига ҳарактеристика беринг.
3. Леонардо да Винчининг илмий билимлар тараққиётига қўшган ҳиссаси нимада?
4. Ф. Бекон томонидан объектив реалликни бузадиган идолларнинг қандай тўртта тури тасвирланган?
5. Р. Декартнинг асосий ғоялари нимадан иборат?
6. Б. Паскалнинг одам ҳақидаги тасаввурлари тизимига таъриф беринг.
7. Б. Спинозада атроф борлиқни билишнинг уч даражаси.
8. Г. Лейбницнинг асосий ғояларига таъриф беринг.
9. Д. Берклининг фазони кўриш идроки назариясининг асосий ғоялари нимада?
10. Д. Гартлининг асосий ғояларига ҳарактеристика беринг.
11. Д. Юмнинг фикрича одам ҳаётида ассоциациялар қандай рол ўйнайди?
12. Инглиз ассоцианизмининг психологик билимлар тараққиётидаги ролига баҳо беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |