Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
Вундт Вильгельм (1832 – 1920), немис олими, эксперименталь психологиянинг асосчиси. Тюбинген университетининг тиббиёт факультетини тамомлаган. 1863 йили В. Вундт нашр қилган “Одам ва ҳайвонлар руҳи ҳақида маърузалар” китобида эксперименталь психологияни ташкил қилиш ҳақидаги ғоя илгари сурилади, 1879 йилда эса у Лейпцигда дунёда биринчи психологик лабораторияни ташкил қилади. 1881 йили психологик лаборатория психологик таълим берадиган ўқув маркази, эксперименталь психология институтига айлантирилади. Эксперименталь психология институтида С. Холл, Х. Мюнстерберг, Э. Титченер, О. Кюльпе, В. М. Бехтерев, Н. Н. Ланге ва бошқа кўплаб таниқли олимлар таълим олишган ёки стажировкадан ўтишган.
В. Вундтнинг фикрича психология бевосита онг тажрибаси ҳақидаги фан ҳисобланади. В. Вундт томонидан психология ҳал қилиши керак бўлган қатор вазифалар шакллантирилган. Биринчидан, анализ ёрдамида бирламчи элементларни ажратиш; иккинчидан, бирламчи элементлар ўртасидаги алоқалар моҳиятини аниқлаш; учинчидан, бу алоқалар асосида ётадиган қонунларни аниқлаш. Онгнинг бирламчи элементларини тадқиқ қилиш методи сифатида В. Вундт интроспекция (ўз-ўзини кузатиш методи)ни таклиф қилди. Унинг фикрича ўз-ўзини кузатиш жараёнида текширилувчи ташқи қўзғовчилар таъсирига чалғимаслиги ва тажриба жараёнига диққатини жамлай олиши зарур. Тажриба жараёнида В. Вундт тажрибанинг бориши ҳақида текширилувчи билан бир вақтда маълумот олиб борган. В. Вундт онг қурилмасида борлиқнинг абсолют кучи сифатида ирода энг муҳим ролни ўйнайди, деб ҳисоблаган. Илмий жамоада В. Вундт ва унинг ҳамкасблари томонидан идрок муаммосига бағишлаб ўтказилган тажрибалар катта қизиқиш уйғотди. Бу тажрибалар давомида рангни идрок қилиш эффектлари, бинокуляр ва монокуляр кўриш ўрганилди, кўриш адаптацияси ва ранглар контрасти моҳияти, сезгилар давомийлиги аниқланди. В. Вундтнинг волюнтаристик қарашлари ва интроспекция методини фаол қўллаши психологлар томонидан оммавий танқидий ҳужумларга сабаб бўлди. Танқидий танбехлар тазъйиқи остида В. Вундт экспериментни ташлаб маданий тарихий феноменларни ўрганиш билан шуғулланди, бу тадқиқотлар натижасида у 1900 – 1920 йиллар давомида ўн томлик “Халқлар психологияси” номли асарини нашр қилди. Вундт худди физика ва кимёда мураккаб моддаларни таркибий қисмларга ажратиб ўрганилганидек, одамни ҳам унинг онгини таркибий бўлакларга бўлиб ўрганишга ҳаракат қилган. Шунинг учун Вундт психологияни худди физика ва кимёга ўхшаб, онгни бўлакларга бўлинадиган ва ўрганса бўладиган қисмлардан иборат тўпламни ўрганадиган фан сифатида тасаввур қилган. Вундтнинг бу ғоялари унинг ўша пайтда талабаси бўлган Эдвард Титченер томонидан ривожлантирилди. Титченер Вундт яратган тизимни ривожлантириб уни ўзи яратган психологиядаги структурализм (Психологияда структурализм (структуравий психология) —англо-америка психологи Э. Б. Титченернинг онг назарияси сохасидаги ғоялари тўплами. Унинг ғояларига кўра, психологиянинг вазифаси — онг қурилмаси ва таркибини кейинчалик парчалаб бўлмайдиган таркибий қисмларга бўлиб ўрганишдан иборат бўлиши керак) концепциясига асос қилиб олди. Структурализм англо-америка илмий доираларида америка фани учун яқинроқ бўлган, Уильям Джеймс ғояси асосида яратилган ва хозирги пайтда асосан Европа фанида кенг тарқалган функционализм (Функционализм — психологиядаги ёндашув, XIX аср охири — XX аср бошларида биринчи навбатда америка экспериментал психологиясида (Уильям Джеймс, Джон Дьюи, Джеймс Энджелл.) пайдо бўлган. Функционализмнинг ёндашуви ахборот жараёнлари тахлилига ўхшаб кетади, бу ёндашув кейинчалик онгнинг ҳисоблаш назариясининг фалсафий асосига айланди) билан рақобат қила олмади. Вундт ўз тадқиқотларида илмий ва физиологик методларга таянган бўлса ҳам, кўпроқ интроспекция методидан фойдаланган, хозирда бу метод илмий ва эмпирик эмас ҳамда қайта тиклаш мумкин бўлган натижани бера олмайди, деб ҳисобланади. Вильгельм Вундтни аксарият замонавий психологиянинг яратувчиларидан бири, деб ҳисоблашади. Унинг айрим асарлари, масалан, “Физиологик психологиянинг тамойиллари” психологияда классик ва фундаменталь асарлардан ҳисобланади. Лекин, Вундт замонидан бери психология жуда илгарилаб кетди ва Вундт илмий хулосаларининг замонавий тадқиқотлар учун таъсири ҳам пасайиб бормоқда. Вундт фундаментализмнинг содиқ ихлосманди эди, шунинг учун у тинмай атомизм нуқта назаридан табиий оламнинг зиддиятсиз ва яхлит қиёфасини қуриш устида меҳнат қилди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling