Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Психоанализни тафтиш қилиш. Неофрейдизм


Download 0.58 Mb.
bet51/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Психоанализни тафтиш қилиш. Неофрейдизм
Психоаналитик назария кўплаб иқтидорли психологларни ўз атрофида бирлаштирган кучга айланди улар орасида: Альфред Адлер, Карл Абрахам, Дональд Вудс Винникот, Эрнест Джонс, Шандор Радо, Вильгельм Райх, Отто Ранк, Ганс Закс, Пауль Федерн, Шандор Ференци, Анна Фрейд, Эрих Фромм, Карл Густав Юнг ва кўплаб бошқа олимларни кўрсатиш мумкин. Психоанализ одамлар онгида тўнтариш ясаб, янги илмий назария ва концепцияларнинг ривожланиши учун кучли туртки берди. Психоанализни тафтиш қилиш Зигмунд Фрейд ҳаётлик вақтидаёқ унинг сафдошлари томонидан бошланиб даставвал психоаналитик моделни бутунлай қайта ўзгартиришни мақсад қилмаган. Бироқ, охир оқибат тафтиш оқибатида Зигмунд Фрейд таълимотининг кўплаб асословчи, устун қоидалари қайта кўриб чиқилди ва ўзгартирилди.
Ранк Отто (1884 – 1939), австрия ва америка психологи, психотерапевт. Вена университетида таълим олган. “Халқаро психоанализ журнали”нинг муҳаррири бўлган. 1924 йилда Отто Ранк Шандор Ференци билан ҳамкорликда нашр қилган “Психоанализнинг тараққиёти” номли китобида психоанализнинг классик техникасини тафтиш қилиш ғояларини баён қилди. Пациентга терапевтик таъсир кўрсатиш муддатини анализни якунлаш кунини кўрсатиб қисқартириш таклиф қилинди. Кейинги йиллар давомида Отто Ранк Зигмунд Фрейд ғояларидан узоқлашди. 1929 эълон қилинган “Туғилиш жароҳати” номли монографиясида у инсон тараққиётининг моҳиятига ўзининг асосий қарашларини баён қилди. Отто Ранкнинг фикрича, одамнинг ривожланиш йўналишини унинг онадан ажралишида намоён бўладиган туғилиш жароҳати (“туғилиш даҳшати”) белгилайди.
Отто Ранк бола туғилиб, ўзини бошқа одамлардан ажратади, шу вақтда унда ўзининг ота-она тазъйиқига қарши тура олиш қобилиятларини англаши натижаси сифатида қарши ирода шаклланади, деб тахмин қилган. Қарши ирода боланинг ота-она билан бирдамлигини вайрон қилиши мумкин, бунинг натижасида айбдорлик ҳисси пайдо бўлади. Агар бола билан ота-онанинг бирдамлиги вайрон бўлмаса қарши ирода иродага айланади.
Отто Ранкнинг фикрича, одам ўз умри давомида иккита асосий қўрқувни бартараф қилишга интилади: 1) ҳаёт қўрқуви ва 2) ўлим қўрқуви. Ҳаёт қўрқуви бетўхтов индивидуаллашишда намоён бўлади, ўлим қўрқуви эса бирлашишга интилиш ва тобеликда намоён бўлади. Отто Ранк бу қўрқувларни бартараф қилиш усули ирода, деб ҳисоблаган.
Отто Ранк шахс типологиясини тақдим қилди, унинг доирасида қуйидаги типларни ажратди: 1) бадиий тип; 2) невротик тип; 3) ўрта одам типи. Шахснинг бадиий типи вакилларида кучли ирода мавжуд ва ҳаёт ва ўлим қўрқувлари самарали минималлаштирилган. Невротик тип вакилларида қарши ирода ривожланган ва ҳаёт қўрқуви устунлик қилади. Ўрта одам типи вакилларида конформизмда намоён бўладиган ўлим қўрқуви устунлик қилади.
Отто Ранк терапевтик усул сифатида, туғилиш жароҳатини бартараф қилишга йўналтирилган, ўзи ишлаб чиққан психотерапиядан фойдаланишни таклиф қилди. “Туғилиш жароҳати” монографияси эълон қилингандан кейин Отто Ранк кучли танқидга учради, кўп ўтмай у Вена психоаналитик жамиятини ташлаб, 1935 йили АҚШ га кўчиб ўтди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling