Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet62/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Бинсвангер Людвиг (1881–1966), швейцариялик психолог ва психиатр, Цюрих, Лозанна ва Гейдельберг университетларида тиббий маълумот олган. XX асрнинг 20-йилларида Людвиг Бинсвангер феноменологияни психиатрияда қўллаш ғояси билан чиқди. Людвиг Бинсвангер тадқиқотларининг натижаси сифатида инсоннинг долзарб мажудлигини феноменологик анализ қилиш кўринишидаги экзистенциаль анализни ишлаб чиқиш бўлди. Людвиг Бинсвангернинг фикрича экзистенциаль анализнинг асосий мақсади субъект тажрибасининг ички оламини қайта тиклаш бўлиши керак.
Людвиг Бинсвангер инсон эркин, чунки у ҳар доим битта зарурат, танлаш заруратига дуч келади, деб ҳисоблаган. Психология фани одам ва унинг мавжудлигини яхлит ҳолда кўриб чиқишни ўрганиши зарур. Одам маиший ҳаётининг ҳамма модусларини функциональ яхлитликда ифодалаш учун Людвиг Бинсвангер koinonia (қадимги грекчадан – иттифоқ, жамоа) атамасини қўллайди. Koinoniaнинг бузилиши оқибатида навротик белгилар пайдо бўлади.
Людвиг Бинсвангернинг фикрича, одам, унинг экзистенцияси “ўз холига ташлаб қўйилганда”, трансценденталь – объектив идрок доирасида чекланган ва эркин бўлмаган невротикка айланади. Одам, ҳатто ўзининг “ўз холига ташлаб қўйилганлигини” англаганда ҳам ўзини танлаши керак, чунки танлашни рад этиш ёки неврозга ёки мунофиқ, ёлғон мавжудликка олиб боради. Людвиг Бинсвангернинг фикрича, неврозлар ва психозлар оламни қуриш ва трансцендация – объектив борлиқ доирасидан ташқарида идрок қилишнинг ўзига хос усули ҳисобланади. Психотик ўзи англаб етган оламда яшайди. Меъёр (норма)дан оғиш янги меъёр (норма) қуришни англатади. Невротик ходисаларнинг асосий сабаблари: 1) koinoniaнинг парчаланиши ва унинг натижасида одам мавжудлигининг турли модуслари ўртасида кескин зиддиятнинг пайдо бўлиши ва 2) мавжудликнинг қандайдир битта модусининг устунлиги оқибатида экзистенциянинг чекланиши, бу холат оламни идрок қилиш чегарасини торайтиради ва бошқа модусларнинг экзистенция бўлиши мумкинлиги эҳтимолини йўққа чиқаради. Шу муносабат билан психотерапевтнинг асосий вазифаси пациентга “идрок чегарасини” кенгайтиришга ёрдам беришдан иборат бўлиши керак.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling