Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 5.49 Mb.
bet42/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

2-жадвал
Япония ва АҚШ фирмалари учун ИТТКИ турларининг нисбий аҳамияти, %да



ИТТКИ тури

Япония

АҚШ

1.

Янги технологиялар соҳасидаги фундаментал тадқиқотлар

15,9


8,4


2.

Мавжуд маҳсулотларни такомиллаштириш ва модернизациялаш соҳасидаги тадқиқотлар

26,6


35,9


3.

Янги маҳсулотларнинг ўзлаштирилиши

33,9


29,9


4.

Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш жараёнининг янги усулларини ўзлаштириш

23,9


26,1





Жами

100,0

100,0

Ишлаб чиқаришни янгилаш, ишлаб чиқрилаётган маҳсулот навларини ўзгартириш, янги ишлаб чиқариш технологияларини татбиқ этишни турли йўллар билан: патентлар, лицензиялар, ноу-хауларни харид қилиш, компания ИТТКИнинг фундаментал бўлинмаларида шахсий тадқиқотларни ўтказиш, янгиликларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш учун фирма ичидаги венчурли бўлинмаларни ташкил қилиш воситасида амалга ошириш мумкин.
Йирик компанияларнинг олдида ИТТКИни қўлга киритишнинг турли муқобиллари вужудга келади-илмий ишлаб чиқаришларнинг юқори даражасига эга кичик фирмаларни ютиб юбориш ҳисобига, фирмалараро тадқиқотчилик ва ишлаб чиқариш кооперацияси ҳисобига қўшма корхоналар ташкил қилиш йўли билан ва ҳоказо. Йирик корхоналар кичик инновацион бизнес устидан назорат ўрнатиш ёки кейинчалик харид қилиш билан молиялаштириш учун хатарли сармоялар фондини ташкил қилиши мумкин.
Компанияда илмий бошланишларни яратиш ва ишлаб чиқаришнинг янгиланишини илмий таъминлашнинг ҳар бир варианти муқобил асосда кўриб чиқилади ва қуйидагиларни ҳисобга олувчи аниқ вазиятга асосланади:

  • янгиликнинг таърифи;

  • унинг фаолият соҳасига мос келиши;

  • янгилик яшаш даврининг хусусиятлари ва босқичлари;

  • инновацион инфратузилманинг ривожланганлик даражаси;

  • молиявий, моддий ва ахборот ресурслари билан таъминланганлиги;

  • ходимларнинг малакаси, касбий кўникмалари ва техник тажрибаси;

  • ишлаб чиқариш тизимларининг техник-ташкилий даражаси;

  • фирмаларнинг соҳавий тегишлилиги ва ҳоказо.

Кўпгина, айниқса давлат иштироки паст даражада бўлган мамлакатларда ИТТКИни ташкил этиш шакллари “портфели”даги энг катта салмоқни фирма ичидаги ишлаб чиқариш ва янгиликлакрни ИТТКИ бўлинмалари базасида татбиқ этиш эгаллаб туришда давом этади.
Янги ташкилий тузилмалар ва ИТТКИни бошқаришнинг янги усулларини яратиш илмий тадқиқот ва конструкторлик бўлинмалари тизими фаолиятини такомиллаштиришда муҳим роль ўйнайди. Масалан, агар анъанавий корхонага матрицали, дивизион ёки тармоқли тузилмалар доирасида янгиликларни ишлаб чиқишнинг чизиқли-изчил ишлаб чиқилиши хос бўлса, у ҳолда замонавий корхоналарда ИТТКИни бошқаришга лойиҳавий ёндашув муваққат мақсадли лойиҳавий гуруҳларни бошқариш тизими ёки йирик корпорациялар доирасида инновацион венчурли бўлинмаларни ташкил қилиш устуворлик қилади.
Янгиликларни ишлаб чиқишнинг анъанавий чизиқли-изчил усули илмий ишлаб чиқаришнинг технологияларнинг радикал алмашувига тўсиқ бўлувчи моддий-техник базасинингинертлиги ўсиши сингари объектив сабаблари оқибатида янгиликларнинг янгиланиш суръатлари секинлашувини келтириб чиқаради.
ИТТКИнинг сифати ва самарадорлигига раҳбарликнинг ундовчи сабабларини пасайтирувчи, коммуникациялар ва янгиликларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишга масъул бўлган турли вазифавий бўлинмалар ҳаракати мувофиқлашганлигини ёмонлаштирувчи соф маъмурий усулларнинг устунлиги таъсир кўрсатади. Лойиҳали бошқарув усулларини қўллаш, муваққат лойиҳа жамоаларини ва фирма ичидаги венчурларни ташкил этиш йирик компаниялардаги инновацион жараённи такомиллаштиради.
Янгиланишнинг самарадорлигига инновацион фаолиятнинг турли омиллари: инновация маҳсулотининг сифати, қўлланилаётган технологик қарорларнинг сифати ва лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий-техник шароитлари таърифи таъсир кўрсатади. Буюмнинг техник даражаси, унинг технологиялилиги, ресурсни истеъмол қилиши, унификацияланганлик ва стандартлаштирилганлик даражаси, эски ва янги моделларнинг қиёсий техник-иқтисодий самарадорлиги ўзлаштирилаётган буюм ёки янги маҳсулот сифатини белгилаб берувчи омиллар ҳисобланади.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling