Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 5.49 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Технологияларнинг ривожланиш тенденциялари ва уларнинг таснифи
Таянч сўз ва иборалар: Технология, ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш, технологиялар таснифи, ишлаб чиқаришни ташкилий-технологик тайёрлаш, технологиклик, технологик ҳужжатларнинг ягона тизими, ишлаб чиқариш даражаси, илм истеъмоли, сармоя истеъмоли, энергия истеъмоли, энергия таъминоти, чиқиндисиз технологиялар.
1. Технологияларнинг ривожланиш тенденциялари ва уларнинг таснифи Халқаро статистика амалиётига мувофиқ янги технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни экспериментал текшириш ИТТКИнинг таркибига киради. Аммо технологик тайёрлашг таркибига ресурсларнинг турларига эҳтиёжни меъёрлаштириш бўйича ташкилий иш, ишлаб чиқариш ва меҳнат, капитал қурилишни ташкил этиш усулларини ишлаб чиқиш (инновацион фаолият) ҳам киради, ИТТКИга нисбатан 3-10 марта кўпроқ харажатларни талаб этади. Фан-техника тараққиётининг ҳозирги босқичи меҳнат ашёларини кўпроқ механик ишлаб чиқишдан материя ҳаракатланишининг турли-туман мураккаб шакллари, айниқса жисмоний, кимёвий, биологикжараёнлардан мажмуавий фойдаланишга ўтиш билан боғлиқ технологик инқилоб ёрдамида таърифланади. Технология нафақат операцияларни бажариш тартиби, балки меҳнат ашёларини танлаш, уларга таъсир кўрсатиш, ишлаб чиқаришни ускуналар, асбоблар, қуроллар, назорат воситалари билан жиҳозлаш, ишлаб чиқаришнинг шахсий ва буюмли элементларини вақтда ва масофада бириктириш, меҳнатнинг мазмуни, асосий ишлаб чиқариш воситаларига нисбатан ҳам белгиланади. Шунинг учун тубдан янги технологияларни ўзлаштириш бир вақтда янги воситалар ва меҳнат ашёларидан самарали фойдаланиш шарт-шароитидир. Нима учун? Биринчидан, гап операцияларнинг борган сари кўпроқ майдаланиши ва демак, уларнинг ҳамиша бир хиллиги, ёқимсизлиги кўпайиши йўналиши бўйича ривожланиши мумкин бўлган дискретли (узуқ-узуқ) кўп операцияли жараёндан кам операцияли ишлаб чиқариш жараёнига ўтиш ҳақида кетмоқда. Иккинчидан, меҳнат ашёларини механик ишлаб чиқиш узлуксиз жараёнлар: тебранишли ишлов бериш, кукунли мерталлургия, аниқ пластик деформациялаш, эритилувчи моделлар, марказдан узоқлашиш, босим остида, штамповка бўйича аниқ қуролга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Учинчидан, ярим тайёр маҳсулотларни тўлиқ қайта ишлашга эга ёпиқ технологиялар (чиқиндисиз технология)га ёндашув бошланмоқда. Тўртинчидан, технолгияда борган сари кўпроқ экстремал шароитлар: ўта паст ва ўта юқори ҳарорат ва босим, чуқур вакуум, беихтиёр портлатиш усуллари, ядроли нурлантириш ва бошқалардан фойдаланилмоқда. Бешинчидан, янги технология, одатда, электр энергиясидан нафақат ҳаракатга келтирувчи куч сифатида, балки меҳнат ашёларини бевосита ишлаб чиқариш-электр кимёвий, электр физик (лазерли, электр учқунли, электр импульсли, электр алоқали), юқори частотали токлар билан ишлаб чиқишда фойдаланиш билан боғлиқ. Юқори қувватли энергиянинг электрон тармоғидан материалларни иссиқликка чидамлилигини ошириш, эритувчиларсиз бўяш, бир зумда полемерлаш, оқар сувларни дезинфекциялаш учун фойдаланилади. Лазер технологиясидан пайвандлаш, кесиш, иссиқлик билан ишлов бериш, деталларни мустаҳкамлаш, тешикларни ямаш, алоқасиз назоратда фойдаланилади. Олтинчидан, энг янги технология учун кўчма механик агрегатлар ва унификацияланган аппаратларга эга турли-туман машиналардан, электр қувватидан материалларни ишлаб чиқаришда универсал воситачи сифатида фойдаланишга ўтиш билан боғлиқ катта универсаллик хосдир. Еттинчидан, янги технологиялар кўпинча соҳаларо характерга эга. Масалан, металлургия ва машинасозлик пластик деформациялаш, шестерналлар, ўқлар, валлар, роликлар, пармалар ва бошқа метизлар прокатини қаттиқ штамповкалашдан фойдаланилади. Фан-техника инқилоби даврининг энг оммавий саноат технологияси пленарлидир. Унинг ёрдамида мантиқий ва эслаб қолувчи қурилмалар учун интеграл схемалар таркибидаги оптик, магнитли, акустик, қттиқ моддали кўп сонли транзисторлар ҳамда турли физик сигналлар учун датчиклар (ўлчагичлар) ишлаб чиқарилади. Физика-кимё жараёнлари (фотография, пленкаларни олиш ва ҳоказо) механик ишлаб чиқаришларнинг ўрнини босади. Бу бир текисликда минглаб ва ўн минглаб ўхшаш асбобларни шакллантириш, ЭҲМдан фойдаланишни лой иҳалаштириш ва кейин микропроцессорлар ва бошқа энг мураккаб тузилишга эга буюмларни яратиш имконини беради. Юқори фан-техника салоҳиятига эга саноат корхоналарида фундаментал илмий кашфиётларга асосланувчи ва солиштирма харажатлар, ресурсларнинг кескин пасайиш и, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатидан тубдан оширувчи, ишлаб чиқаришни мажмуавий автоматлашиши, экологик тозаликни таъминловчи 200га яқин кам операцияли асосий технология мавжуд. Якка машиналар ўз ўрнини умумий ишлаб чиқариш даврини бажарувчи технологик мажмуаларга бўшатиб бермоқда. Янги технология ускуна ва маҳсулотга нисбатан узоқ муддат илғор бўлиб қолади, секинроқ эскиради. Шунинг учун унга инвестициялар тезроқ ўзини-ўзи оқлайди. Технологияларнинг таснифи 1-жадвалда берилган. Download 5.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling