Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


- Мавзу: Инновациялар тизими ва инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш


Download 5.49 Mb.
bet71/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

15- Мавзу: Инновациялар тизими ва инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш
Режа:
1. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солинишининг асослари
2. Инновацияларни молиявий тартибга солинишини амалга ошириш
3. Ўзбекстонда инновацияларни давлат томонидан тартибга солинишининг хусусиятлари
Таянч сўз ва иборалар: ташкилий тартибга солиш, молиявий тартибга солиш, амортизацион фонд, инновацион сиёсат, инновацион фаолият, инновацион муҳит.
1. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солинишининг асослари
Инновацияон фаолият- бу фаолиятлнинг ўзида янги билимлар, янги товарлар, хизматларни ишлаб чиқаришнинг, ходимларни тайёрлаш ва бошқаларни бирлаштирувчи мураккаб туридир. Шунинг учун регулятив (йўналтирувчи) инновацион фаолият янги инновацион фаолиятнинг ҳар хил турлари, элементлари, таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича фаолият инновацион фаолиятнинг муҳим тури бўлади.
Регулятив инновацион фаолиятнинг юқори шакли-бу инновацион сиёсатни ишлаб чиқиш ва ўтказиш, инновацион фаоляитни бошқаришдир.
Инновацион лойиҳаларни бошқаришни боришида инновацияларни яратиш ва тарқатиш жараёнларининг ташкилий, иқтисодий, молиявий меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиниши амалга оширилади. Инновацион лойиҳаларни бошқаришга тизимли ёндошиш инновацион фаолиятни тартибга солишнинг ҳар хил турлари органик бирлашиши, мажмуавийлиги, ягоналиги зарурлигини билдиради.
Инновацион фаолиятни тартибга солиш ҳар хил даражаларда: умуман давлат даражасида, минтақавий даражада, алоҳида корхона, ташкилот, муассаса даражасида амалга оширилади. Инновацияларни бошқаришга тизимли ёндошиш ҳар хил даражалардаги регулятив инновацион фаолиятнинг ягоналиги, барча бошқарув қуроллари ва қарорларининг яқиндан ўзаро алоқаси ва мувофиқлашганлигини кўзда тутади.
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиниши инновацион лойиҳаларни бошқаришнинг асосини ташкил қилади. Давлат инновацион фаоляитни тартибга солишнинг барча турлари- ташкилий, иқтисодий, молиявий, меъёрий- ҳуқуқийни амалга оширади. Бу тартибга солиш инновацион башоратлар ва стратегиялар базасида амалга оширилади.
Мамлакат социал-иқтисодий ривожланишининг таркибий қисми бўлган инновацион башоратда инновацион фаолиятнинг асосий параметрлари (унинг йўналишлари, турлари, объектлар, оқибатлари ва ҳ.к.)ни олдиндан кўриш ишлаб чиқилади. Инновацион башоратларда базисли инновациялар ўзлаштириш ва тарқатиш, янги кўп илм истеъмол қилувчи маҳсулотлар ва технологиялардан амалда фойдаланишларнинг социал-иқтисодий оқибатлар сценарияси қурилади. Инновацион стратегияларда инновацион фаолиятнинг устувор йўналишлари белгиланади. Инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини бошқариш учун давлат мақсадий дастурлари (ДМД) муҳим роль ўйнайдилар. Бу дастурлар давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларни ҳам илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришларни молиялаштириш ва ҳам уларнинг натижаларидан фойдаланиш бўйича инновацион фаолиятга жамлайди. ДМД фан ва техникани ривожланишининг устувор йўналишлари, давлат даражасидаги танқидий технологияларнинг рўйхати, халқ хўжалиги юқори технологик соҳаларни ривожланишининг муҳим муаммоларини ажратиш асосида юқори сифатли инновацион лойиҳаларнинг қўллаб-қувватлашини таъминлайди.
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солинишининг кейинги даражаси технологик ривожланиш дастурлари (ТРД)да амалга оширилади, улар халқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш стратегиялари доирасида амалга оширилади. Бу дастурларда инновацияларнинг асосий қисми уларда иштирок этаётган корхоналарнинг шахсий маблағлари ва кредит манбалардан таъминланади, давлатнинг иштироки эса асосан ишларни мувофиқлаштириш ва тижорат хатарини ошиши билан боғлиқ ёки қандайдир сабабларга кўра корхоналар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлмаган босқияларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Бу ҳолда давлатнинг ТРДдаги иштироки асосан кафолатлар ва қайтарма молиялаштириш шаклида амалга оширилади.
Инновацион лойиҳалар ДМД ёки ТРД га танлов асосида киритилади, унда иштирок этиш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Танловда иштирок этаётган инновацион лойиҳалар албатта давлат илмий-техник ва экологик экспертизасидан ўтишлари керак, унинг предмети буларнинг янгилиги, социал-иқтисодий ва экологик самарадорлигидан иборатдир.
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиниши тижоратлашганликнинг катта даражасидаги айрим инновацион юқори самарали лойиҳаларни қўллаб-қувватланиши шаклида намоён бўлиши мумкин. Шу нарса жуда муҳимки, давлат қўллаб-қувватлаши учун инновацион лойиҳаларни танлашнинг конкурсли тизими мунтазам равишда такомиллашмоқда. Эътибор нисбатан кичик ва ўзини ўзи тез қоплайдиган инновацион лойиҳаларнинг салмоғи ошишига қаратилмоқда, улар лойиҳанинг инновацион маҳсулотига кафолатланган бозор талабини мавжудлигида бюджетдан ва корхоналар шахсий маблағлари ҳисобидан устувор молиялаштириш шароитларида ишлаб чиқарилади.
Шундай қилиб, инновацион лойиҳаларни давлат томонидан тартибга солиниши давлат ва минтақавий инновацион дастурларга критилган инновацион лойиҳаларни ҳамда айрим инновацион лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шаклида акс эттирилиши мумкин.
Инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун давлатни инновацион фаоляит учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиши принципиал муҳим бўлади.
Инновацион фаоляитни давлат томонидан тартибга солинишининг инновацияларни яратиш, ўзлаштириш ва тарқатишга кўмаклашувчи иқтисодий омиллар бозор муносабатларини ривожланиши, тадбиркорликни фаоллашиши, виждонсиз рақобатни йўналини кесиш, инновацилар бозорида талабни ўсишига кўмаклашувчи солиқ сиёсати ва нархни ташкил қилиш сиёсатини ўтказиш, барча субъектлар томонидан инновацион фаолиятни олиб бориш учун фойдали солиқ шароитларини яратиш, кўп илм истеъмол қилувчи лойиҳалар лизингини ривожлантириш, халқаро бозорда мамлакат инновацион маҳсулотини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Инновацион фаолиятни давлат томонидан ташкилий тартибга солиниши давлат ва минтақавий инновацион дастурларга киритилган инновацион дастурлаш, ҳамда алоҳида аҳамиятга эга инновайион дастурларни қўллаб-қувватлашда, балки инновацион инфратузилмани ривожлантиришга давлат томонидан ёрдам берилиши, инновационе фаоляитни ходимлар томонидан қўллаб-қувватланиши, инновацион фаоляитни амалга оширувчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашишда намоён бўлади.
Инновацион фаолиятни давлат томонидан молиявйи тартибга солиниши инновацион фаолиятни молиялаштириш, инновацион соҳага давлат ресурсларини йўналтириш, ижтимоий ривожланиш учун муҳим, аммо хусусий сармоядорлар учун ўзига жалб қилмайдиган инновацион дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун тўғридан тўғри давлат инвестицияларини ажратишни таъминловчи бюджет сиёсатини ўтказишга асосланган.
Давлат инновацион фаолиятини фаоллаштириш учун қонунчилик шароитларини яратади, унинг субъектлари ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асосларини белгилайди, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларининг ҳимоясини, хусусан ақлий мулк объектларига ҳуқуқлар каби инновацион фаолиятни ривожланиши учун муҳимроқ ҳуқуқлар ҳимоясини кафолатлайди.
Қулай инновацион вазиятни яратиш, инновацион фаолиятнинг устуворлигини таъминлаш инновацияларни яратиш ва тарқатиш жараёнини тартибга солишнинг муҳим усули бўлади.
Мамлакатнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги кўпроқ боғлиқ бўлган иқтисоддаги инновацион вазяит қисман ўтказилаётган ИТТКИнинг тузилиши, ҳажми ва характери билан белгиланади.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling