Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Инновацияларни молиявий тартибга солишни амалга ошириш


Download 5.49 Mb.
bet72/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

2. Инновацияларни молиявий тартибга солишни амалга ошириш
Инновацион фаолият қоидага кўра, ноаниқлик ва хатарнинг етарлича юқори даражаси билан таърифланади, шунинг учун инновацион жараёнларнинг манбаларини кўплиги, эгилувчанлиги ва техз ўзгарувчан, турбулентли муҳитга мослашувчанлиги инновацион фаоляитни молиявий тартибга солишнинг муҳим тамойилларидан бўлади.
Инновацион фаолиятнинг бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириш давлат инновацион сиёсатининг мақсадлари ва устуворликларига мувофиқ амалга оширилади ва ҳам йирик кўламли илмий-техник муаммоларни ҳал қилиш ва ҳам кичик ва ўрта иноовацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланади.
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар давлат инновацион фондлари (Давлат фундаментал тадқиқотлар фонди, илмий-техник соҳада корхоналарнинг кичик шаклларини ривожлантиришга кўмаклашиш фонди, давлат ишлаб чиқариш инновациялар фонди кабилар), давлат мақсадий инновацион дастурлари ва юқори самарали лойиҳалар, ҳамда инновацион фаоляитни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурларига йўналтирилади.
Самарали инновацион лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши давлатни уларни молиялаштиришдаги (қоидага кўра, танлов асосида) иштирокининг қайтарилиш асосидаги марказлаштирилган инвестицион кредитлар, инновацион фаолиятни амалга оширувчи корхоналар акциялари бир қисмини давлат мулкида мустаҳкамлаш, мамлакатимиз ва хорижий кредит-молия муассасалари томонидан инновацион фаоляит субъектларига бериладиган инновацион кредитлар бўйича давлат кафолатлари каби шаклларини кўзда тутади.
Инновацион фаолият субъектлари бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш манбалари, тузилиши ва усулларини мутақил равишда белгилайдилар (инновацион фаоляитни молиялаштиришга бюджетдан ташқари маблағлар давлат ва нодавлат маблағларидан жалб қилинадилар).
Ташкилотнинг инновацон фаолиятини нафақат ташқаридан жалб қилинадиган молиявий маблағлар ҳисобига, балки шахсий маблағлар ҳисобига ҳам олиб бориш мумкин. Амортизацион ажратмалар фонди ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди ташкилот инновацион фаолиятини молиялаштиришнинг муҳим ички маблағлари бўладилар.
Амортизацион ажратмалар фондини таърифлаб туриб, таъкидлаш керакки, амортизация-бу асосий фондлар қийматини маҳсулот қийматига ва материаллар билан бир қаторда асосий ишлаб чиқариш омили бўладилар. Улар меҳнат воситаларидан иборат бўладилар, кейингилардан хўжалик жараёнида кўп марта фойдаланадилар ва бунда улар ўзларининг буюмли- табиий шаклини ўзгартирмайдилар. Асосий ишлаб чиқариш фондларини турлар бўйича таснифи идоралар, иншоотлар, узатувчи қурилмалар, машиналар ускуналар (шу жумладан, кучланиш ва ишчи машиналар ва ускуналар, ўлчов ва тартибга солиш асбоблари, ҳисоблаш техникаси), қуроллар каби гурухларни ўз ичигав олади.
Асосий фондларни ҳарид қилишга сарфланган пул маблағлари асосий маблағлар деб аталади. Асосий ва айланма маблағлар ўртасида аниқ чегарани ўтказувчи иккита мезонлар қабул қилинган : хизмат муддати (1 йилдан кўпроқ)ва қиймат (100 МРОТ дан кўпроқ).Масалан, хизмат муддати 1 йилдан кўпроқ, аммо қиймати 100 енг кам иш ҳақидан камроқ бўлган асбоб асосийга емас айланма фондга киритилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида асосий фондларнинг қиймати қисмлар бўйича ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга кўчирилади. Бунда асосий фондларнинг ўзларининг моддий ва маънавий эскириш натижасида нархлар пасаяди (ер бундан исисно).Бу эскиришнинг амортизацион ажратмалар кўринишидаги қиймати амортизацион фондда танланади. Амортизацион ажратмаларнинг миқдорлари давлат идоралари томонидан асосий маблағларнинг балансли қийматига нисбатан фоизларда белгиланади ва амортизацион ажратмаларнинг меъёрлари деб аталади. Кўпгина ҳолларда бу меъёрлар асосий фондлар қийматини уларнинг хизмат муддатига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқилади.
Инновацион фаолиятни сармоядорлар маблағлари ҳисобига молиялаштириш кредитли инвестициялар, инновацион фаолият субъектлари томонидан босиб чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар (акциялар, облигациялар, векселлар)га инвестициялар; пул шаклидаги, қимматбаҳо қоғрзлар, асосий фондлар, саноат ва ақлий мулк ва уларга ҳуқуқлар кўринишидаги, инновацион фаолиятни ҳамкорликда олиб бориш ҳақидаги шериклик битимларини тузиш асосида амалга ошириладиган тўғридан тўғри киритмалар кўринишида лизинг ва инвестицияларни жалб қилишнинг бошқа усулларидан фойдаланиш асосида амалга ошириладилар.
Инновацион корхоналар фаолиятини кредитлашнинг замонавий тизимлари асосий аломатларидан бири унинг шартномали асосидир. Кредитлаштириш масаласи бўйича вужудга келадиган барча масалалар бевосита шартнома тузган томонлар, масалан, қарз олувчи корхона ва банк томонидан ҳал қилинади. Инвестицион кредитни бериш ҳақидаги масалани ҳал қилишда сармоядор бозордаги инновацион кредитни амалга оширилиши имкониятини, инновацион корхона даромадларининг кутилган ўсишини ва бошқа муҳим таърифларни таҳлил қилади, узоқ муддатли кредитлар ҳолида эса умуман инновацион корхонанинг иқтисодий ҳолати истиқболлари ҳам баҳоланади.
Молиявий киритмаларни ўзини ўзи қоплашининг бу ва бошқа таърифларини олиш учун сармоядор, қоидага кўра, кредитни ажратиш ҳақидаги қарорларни қабул қилишда инновацион лойиҳанинг тегишли бизнес-режасини кўриб чиқади.
Сармоядорлар инновацион фаолият субъектлари томонидан босиб чиқарилдган қимматбаҳо қоғозлар (акциялар, облигациялар, векселлар)га маблағларни киритиб, инновацион фаолиятни молиялаштиришлари мумкин. Инновацион корхоналар кўпгина шахсий маблағлари истиқболли инновацион лойиҳаларни молиялаштиришлари мумкин. Инновацион корхоналар кўпгина шахсий маблағлари истиқболли инновацион лойиҳаларни молиялаштириш, моддий-техник базани ривожлантириш, керакли ИТТКИни ўтказиш учун етишмаган ҳолда қимматбаҳо қоғозларни қўшимча босиб чиқаришга мурожаат қиладилар.

Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling