Лойиҳани баҳолаш: Гуруҳли лойиҳалардаги баҳолаш:
лойиҳа (макс. 40 балл);
ҳисобот (макс. 20 балл) ;
лойиҳа тақдимоти (макс. 12 балл);
лойиҳанинг тақдимоти ва ҳимоя қилиш жараёни ( макс 8 балл).
Лойиҳавий ўқитишнинг босқичлари:
Тайёрлов босқичи: лойиҳага жалб этиш; талабаларнинг фаол иштирокларини ташкиллаштириш-маъруза ва амалий машғулотларда.
Лойиҳанинг бажарилиш босқичи: Мустақил ёки гуруҳлар билан, корхоналар тузилмаларини ўрганиб чиқадилар
Якуний босқич: аудиторияда ёки амалий машғулотларда бўлим бўйича талабалар тақдимот қиладилар.
Лойиҳа бажарилишидаги ўқитиш моделининг қисқа тавсифи: лойиҳа бажарилиши жараёнида қуйидаги услублардан фойдаланадилар:
Бажариш услуби: дастурларни тузиш ва бўлимларини ўрганиб чиқиш, ишбилармон ўйинлар, мунозара ўтказиш орқали.
Ўргатиш шакли гуруҳларда, индивидуал.
Ўқитиш воситалари: услубий кўрсатмалар, лойиҳавий вазифалар ва компьютер воситалари.
I. “ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ” МАВЗУСИНИНГ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ЛОЙИҲАСИ
Кириш
Бозор муносабатлари шароитида олий таълим тизимида мутахассисларни тайёрлашда чуқур ўзгаришларга ўз билим ва тажрибалари билан мослаша оладиган, жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган замонавий кадрларни етказиб бериш муҳим масала ҳисобланади. Инновацион менежментни ривожланиш тенеденцияларини ўрганиш, янгилик ва янгиликни жорий этиш инновацион менежментни вазифаларини, инновацион менежментнинг ахамиятини қарор топтириш кўзда тутилади.
Лойиҳага тегишли муаммонинг асоси: инновацион менежментнинг тарихи ва ривожланиш тенденциялари, янгилик, янгиликларни жорий этишни корхоналар мисолида ўрганиш
Муаммонинг ичида:
1. Инновацион менежментнинг тарихи ва ривожланиш тенденциялари ўрганилади
2. Янгилик (янгиликларни жорий этиш) ўрганилади
3. Янгилик инновацион бошқариш объекти ўрганилади
4. Илмий-техникавий ривожланишнинг ахамияти ўрганилади
5. Инновацион менежмент вазифалари ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |