Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 5.49 Mb.
bet86/109
Sana03.12.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1798558
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   109
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ

3. Лойиҳанинг тақдимоти
3.1. Оғзаки тақдимотнинг қоидаси:

  • Лойиҳа тақдимоти ўзи таништириш ва кириш қисмидан бошланади: «Мен,…………».

  • Тақдимотга чиққан иштирокчи регламентга риоя этилади. Тақдимотнинг умумий давомийлиг энг камида: 7-10 дақиқа ва энг кўпида: 15 дақиқа.

  • Тақдимот мобайнида ҳар хил эътирозларга йўл қўйилмайди.

3.2. МS Power Pointда лойиҳанинг тақдимотини тайёрлашга услубий кўрсатма
1. Тақдимот қуйидаги тавсифларга эга:
1.1.Слайдларнинг сони: (8-12).
1.2.Слайдларнинг мазмунли параметрлари:
(1) биринчи слайда лойиҳанинг номи, мазмуни муаллифларнинг исми, гуруҳнинг рақами ва муддати кўрсатилади;
(2) Охирги слайда ахборотлар ва манълумотлар манбаи кўрсатилади;
(3) қолган слайдларнинг мазмуни эркин ва иштирокчининг кўникмалар асосида кўрсатилади.
2. Техник воситаларнинг қўлланилиши:
Автокўрсатма асосида слайдлар тақдим этилади, яъни сичқончани босиш борасида.
III. ЛОЙИҲА УСУЛИ АСОСИДА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ТЕХНОЛОГИК ХАРИТА

Ўқитиш тури. Вақт доираси. Иш босқичлари

Ўқитувчи фаолиятининг мазмуни

Талаба фаолиятининг мазмуни

Амалий машғулот №

I. Тайёрлов босқичи.
Лойиҳа
Мавзусини танлаш.

Талабаларнинг лойиҳалаштириш фаолияти моҳияти, унинг бўлғуси мутахассисларни тайёрлаш ва касбий билимларни оширишдаги аҳамияти билан таништиради.
Мавзуларни таклиф этади, лойиҳаларни мазмуни ҳақида сўзлаб беради, ечиш доирасини шакллантиради, иш турларини санаб ўтади, уларни натижаларини айтади.
2 тадан 6 та кишигача бўлиб гуруҳларга бирлишиш ва лойиҳа мавзусини танлашни таклиф этади.

Гуруҳларга бирлашадилар.
Мавзу танловини муҳокама қиладилар ва умумий қарор қабул қиладилар.



1.2. Лойиҳада
топшириқлар ва иш турларини кўрсатиш

Маълумот манбаларини аниқлаш, тўплаш усулларини тавсия қилади.
Лойиҳалаштириш фаолияти ва умумий жараён натижаларини баҳолаш мезон ва кўрсаткичлари билан таништиради.

Муҳокама қиладилар.

2. Лойиҳа-лаштириш фаолиятини режалашти-риш

Бажариладиган топшириқлар ва иш турларини, уларни иштирокчилар ўртасида тақсимлашни таклиф этади.
Муҳокамада маслаҳатчи сифатида фаол иштирок этади.

Ҳаракат режасини ишлаб чиқадилар: лойиҳа бажарилишини йўналиши ва босқичларини аниқлайдилар, гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайдилар, ҳамкорлик усулларини аниқлайдилар.

3. Лойиҳа-нинг бажарилиши

Аудиториядан ташқари фаолият
Гуруҳ фаолиятини йўналтиради, маслаҳат беради, уларнинг фаолиятини фаоллаштиради, кузатади, маълумот манбаларини аниқлашда ёрдам беради.
Фаолиятларига билвосита раҳбарлик қилади.

Иштирокчилар ишларни индивидуал топшириқлар бўйича бажарадилар.

4. Натижа-ларни расмийлаштириш

Гуруҳ фаолиятини йўналтиради, маслаҳат беради, уларнинг фаолиятини ривожлантиради.

Натижаларни белгиланган шакл бўйича расмийлаштирадилар



5. Тақдимот

Амалий машғулот №




Лойиҳа тақдимотини ташкиллаш-тириштиради: бажарилган лойиҳаларнинг гуруҳлар бўйича тақдимоти кетма-кетлигини ва регламентни белгилайди.
Тақдимот бошланишини эълон қилади. Ҳар бир гуруҳ тақдимоти якунида:

  • мазмуни аниқлаштирувчи ва ҳар бир иштирокчининг роли бўйича мақсадга йўналтирувчи саволлар беради;

  • курсдошларининг саволларига жавоб бериш вақтида қўллаб-қувватлайди.

Гуруҳлар ўз фаолиятлари натижаларини белгиланган шаклда тақдим этадилар.
Саволларга жавоб берадилар.

6. Натижалар ва жараённи баҳолаш

Ҳисобот ва бажарилган ишларни баҳолайди



Умумий муҳокама орқали натижалар баҳоланади



Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling