Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети иқтисодиёт кафедраси
Download 407.88 Kb.
|
15 Курс иши методик курсатмалар, мавзулар2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Белгиланган бахо Баҳолаш мезонлари
Курс ишларини баҳолаш тартиби
Курс ишини баҳолаш мезони талабаларда илмий изланишга қизиқиш уйғотиш, уларга тўғри таълим-тарбия беришга хизмат қилиши зарур. Шу боисдан ҳар бир ўқитувчи курс ишига тақриз ёзиш масаласига, объектив нуқтаи-назардан ёндошиб, бажарилган иш талабининг жавоб бериш даражасини ҳам ҳисобга олиб баҳоласа мақсадга мувофиқ бўлади. Курс ишлари сифат даржасига қараб табақаланган ҳолда баҳолангани мақсадга мувофиқдир. Янги рейтинг тизими бўйича талабанинг курс ишини 100 баллик тизим асосида баҳоланади. Шунинг учун курс ишини қуйидагича баҳолаш мақсадга мувофиқдир:
Ўқитувчи тақризда бу ишнинг ижобий томонлари ҳамда камчиликларини ва уларни бартараф қилиш йўлларини кўрсатган тақдирда ҳам улар ҳимояга қадар бартараф қилинмаса баҳо бир мунча пасайтирилади. Курс ишини тўғри расмийлаштиришга жиддий эътибор бериш ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки курс ишини мазмунли ва етук савияда ёзиш билан бирга уни дид билан расмилаштиришга эътибор берилса, бу тақризда алоҳида кўрсатилади. Шундай қилиб, курс ишининг ҳам ижобий ҳам салбий томларини таҳлил қилиш, талабаларга танланган муаммо бўйича чуқур, назарий ва амалий билимларга эга бўлишга кўмаклашади ҳамда уларни келажакда етук иқтисодчи мутахассислар бўлиб етишишига ёрдам беради. Талабанинг ёзган курс ишини ҳеч қандай асоссиз, қониқарсиз баҳолашга йўл қўйиш мумкин эмас, акс ҳолда, бу уларнинг хафсаласини пир қилиб, ўқишга бўлга иштиёқини сўндиради, яъни талабанинг ижодий фаолиятига таъсир қилади. Шу боисдан тақризда курс иши мавзуси моҳияти қандай даражада ёритилганлигини ҳар томонлама объектив тахлил қилиб, қўйилган баҳони далиллар билан асослаш лозим. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, курс ишини ёзиш натижасида талабалар ижодий фикрлай бошлайди. Бу эса уларга келгусидаги илмий ишларини ёзишида катта ёрдам беради. Download 407.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling