Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети “фан ва тарақҚиёт” давлат унитар корхонаси


МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН МОЧЕВИНА-ФОРМАЛЬДЕГИД ҚАТРОНИНИНГ АСОСИЙ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ


Download 1.81 Mb.
bet7/9
Sana08.03.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1250576
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Шерали 31 06 06 06

МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН МОЧЕВИНА-ФОРМАЛЬДЕГИД ҚАТРОНИНИНГ АСОСИЙ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ

Модификатор

Модификатор миқдори, %

0

1

3

5

10

20

Хлор-ионлари миқдори, %

Бензил хлорид

-

0,8

1,4

2,8

5,7

7,1

Эпихлоргидрин

-

0,9

1,6

3,2

7,4

10,5

Поливинилхлорид

-

1,2

2,4

4,3

8,2

11,2

Қотиш вақти, сек

Бензил хлорид

109

102

96

91

82

295

Эпихлоргидрин

109

100

90

75

61

310

Поливинилхлорид

109

94

81

68

54

192

Жадвалдан кўриниб турибдики, композицияда модификатор миқдори ортиши билан хлор ионларининг миқдори ҳам ортиб бормоқда, қотиш вақти эса поливинилхлорид, эпихлоргидрин, бензил хлорид қаторида камайиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида модификаторларнинг кимёвий табиати билан боғлиқ, яъни поливинилхлорид ва бошқа модификаторларда молекулалараро ўзаро таъсирлар натижасида қўшимча боғланишларнинг ҳосил бўлиши ҳисобига полимер боғловчиларда тикилишлар сонининг ортиб бориши кузатилади.
ПОЛИМЕР КОМПОЗИЦИЯСИДА КФМТ МАРКАЛИ БОҒЛОВЧИГА МОДИФИКАТОР ТАБИАТИ, МИҚДОРИ, МОДИФИКАЦИЯЛАШ ҲАРОРАТИ ВА ҚОТИШ ВАҚТИНИНГ (МОДИФИКАЦИЯЛАШ ВАҚТИ 3 СОАТ) ТАЪСИРИ

Модификациялаш ҳарорати, 0С

Модификатор миқдори, %

Қотиш вақти, сек.

Эпихлоргидрин

Бензил
хлорид

ПВХ

Госсипол қатрони

Лигнин

КФМТ – 107

50

5

74

91

68

97

99

10

61

82

54

77

82

15

180

149

112

109

112

20

310

295

192

170

174

60

5

70

88

60

80

86

10

52

77

47

60

62

15

122

128

108

88

92

70

5

66

80

52

88

92

10

50

73

44

78

82

15

99

155

102

100

112

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида реакцияларнинг давомийлиги ва ҳарорати ортган сари модификацияланган қатроннинг чиқиш унуми ҳам ортиб, қотиш вақти камайиб бормоқда. Модификациялаш учун оптимал шароитни аниқладик, бунда ҳарорат - 60 0С, реакциянинг бориш вақти - 3 соатни ташкил этди. Танлаб олинган тўртта модификатордан мочевина-формальдегид қатронининг қотишига бензил хлорид кам таъсир қилди. Шу сабабли, композицион ёғоч-пластик плитали материаллар ва буюмлар олишда биз модификацияловчи реагентлар сифатида асосан поливинилхлорид ва эпихлоргидриндан фойдаландик.
КФМТ МАРКАЛИ МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН ҚАТРОННИНГ ГИДРОЛИЗ ЖАРАЁНИДА МАССА ЙЎҚОТИЛИШИНИНГ ҲАР ХИЛ ҲАРОРАТЛАРДА ҚОТИШ ВАҚТИГА БОҒЛИҚЛИГИ
1 – 100 0С, 2 – 120 0С, 3 – 140 0С, 4 – 160 0С, 5 – 180 0С.
Графикдан кўриниб турибдики, 180 0С қотиш жараёнининг бориши масса йўқотилишининг бирданига ортишига олиб келади, бу эса қатрон таркибида деструктив ўзгаришларнинг борганлиги ҳақида маълумот беради. Бундай намуналарда қотиш даражасининг оптимал қиймати 5 дақиқани ташкил этади, лекин бу вақт пайраҳали плиталарни шакллантиришда преслаш жараёни учун етарли эмас. Қатрондаги деструктив ҳодисаларни ҳароратни 150-160 0C гача камайтириш орқали олдини олиш мумкин, бунда қотиш вақти 7 минутгача ошади.
МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН КОМПОЗИЦИЯ АСОСИДА ОЛИНГАН БИР ҚАВАТЛИ ЁҒОЧ-ПЛАСТИК ПЛИТАЛАРНИНГ АСОСИЙ ФИЗИК-МЕХАНИК ХОССАЛАРИ

КФМТ маркали мочевина-формальдегид қатрони ва қотирувчи аммоний хлорид асосидаги композиция

Хажмий оғирлик, кг/м3

Сув ютиши, %

Плитали материалнинг шишиши, %

Эластиклик модули, МПа

Эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси, МПа

Қатлам узилишидаги мустаҳкамлик чегараси, МПа

Модификаторсиз

375

68

54

119

15,9

0,66

Эпихлоргидрин билан модификацияланган

737

35

33

202

19,8

0,72

Поливинилхлорид билан модификацияланган

780

38

34

240

26,8

1,0

Аммоний хлоридсиз эпихлоргидрин билан модификацияланган

763

41

33

156

12,1

0,68

Аммоний хлоридсиз поливинилхлорид билан модификацияланган

733

67

54

213

15,3

0,85

Госсипол қатрони

758

32

28

248

28,2

11

Лигнин

736

36

38

192

24,2

0,82

Жадвалдан кўриниб турибдики, модификатор сифатида поливинилхлорид, госсипол қатрони ва лигнин ишлатилган бир қаватли плиталар энг яхши мустаҳкамлик хусусиятларига эга бўлиб, бу уларнинг нисбатан катта молекуляр оғирлиги билан боғлиқ. Шунинг учун келажакда модификатор сифатида эпихлоргидрин, госсипол қатрони ва поливинилхлорид, эритувчи сифатида эса дихлорэтанни ишлатиш тавсия этилади.
МОЧЕВИНА-ФОРМАЛЬДЕГИД ҚАТРОНИ АСОСИДА МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН КОМПОЗИЦИОН ПОЛИМЕР БОҒЛОВЧИ-ЕЛИМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК ЛИНИЯСИ
1 - электродвигатель; 2 - мочевина-формальдегид қатрони учун сиғим; 3 – формальдегид учун сиғим; 4 - дозатор; 5- мочевина-формальдегидли елим учун реактор; 6 – қиздиргч (котел); 7 – дренажли сиғим; 8 – композицион полимер боғловчи – елимни аралаштириш учун реактор; 9 - аммоний сульфат учун сиғим; 10 – электродвигатель; 11 – эпихлоргидрин учун сиғим; 12- госсипол қатрони учун сиғим; 13 –лигнин учун сиғим; 14 – поливинилхлоридни эритиш учун реактор; 15 – дозатор; 16 – совуқ сувни ҳайдаш учун насос; 17 - ………….; 18 - вентиль; 19 – сувни қиздириш учун газли аппарат; 20 – тайёр маҳсулот учун сиғим; 21 – тайёр маҳсулотни қадоқлаш.
Расмда мочевина-формальдегид қатрони ва реакцион қобилияти юқори бўлган бирикмалар асосида модификацияланган композицион полимер боғловчи-елимлар ишлаб чиқариш технологик линиясининг схемаси келтирилган.
2- сиғимдан мочевина-формальдегид қатрони 3 жўмрак ва 4 дозатор орқали 5 реакторга келиб тушади, бунда реактор 80-900С гача қизийди ва мочевина-формальдегид қатронининг қовушоқ-оқувчанлик хоссаларини яхшилайди. Реакторда 10-15 минут давомида аралаштирилиб, 3 жўмрак ва 4 дозатор орқали ўтиб, 8 асосий реакторга келиб тушади.
Тайёрланган эритманинг рН ни тартибга солиш учун аммоний сульфат ёки аммоний хлорид 8 сиғимдан 14 жўмрак ва 15 дозатор орқали орқали ўтиб 16 асосий реакторга берилади.
11 сиғимдан эпихлоргидрин ва 12 – госсипол қатрони, 13- лигнин 3 жўмрак ва 4 дозатор орқали ўтиб, 8 асосий реакторга алоҳида-алоҳида берилади.
14 реакторга солинган кукунсимон поливинилхлорид 10-15 минут давомида суюқланиш ҳароратигача қиздирилади, ундан сўнг 3 жўмрак ва 4 дозатор орқали 8 реакторга келиб тушади.
8 асосий реакторда мочевина-формальдегид қатронини модификациялаш учун ҳар бир компонент керакли бир ҳил гомоген аралашма ҳосил бўлгунича 60-700С ҳароратда бир соат давомида аралаштирилади ва тайёр маҳсулот 3 жўмрак орқали 20 тайёр маҳсулот сақлайдиган катта сиғимларда йиғилади. Тайёр маҳсулотлар 23 идишларга қадоқланади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling