ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“ФАН ВА ТАРАҚҚИЁТ” ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ
ЖАЛИЛОВ ШЕРАЛИ НЕКБОЕВИЧ
МОЧЕВИНА-ФОРМАЛЬДЕГИД СМОЛАСИНИ МОДИФИКАЦИЯСИ ВА УНИ ҚУРИЛИШ МАҚСАДИДА ЁҒОЧ-ПЛАСТИК КОМПОЗИЦИОН ПЛИТА МАТЕРИАЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ҚЎЛЛАШ
02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси
05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари)
Илмий раҳбарлар:
Негматова Комила Сайибжановна
техника фанлари доктори, профессор
Холмуродова Дилафруз Куватовна
техника фанлари доктори, к.и.х.
Ташкент – 2022
ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ЗАРУРАТИ
Дунёда қурилиш, мебел саноати, машинасозлик ва бошқа соҳаларда ёғоч-пластмасса плитали материаллар кенг миқёсда қўлланилади. Маълумки, сўнгги йилларда ёғоч-пластмассали плитали материалларга бўлган талаб сезиларли даражада ошмоқда. Бу борада, кимёвий модификацияланган полимер боғловчиларнинг янги таркибларини яратиш ва ишлаб чиқиш ҳамда улардан қурилиш, машинасозлик, мебел саноатида фойдаланган ҳолда ёғоч-пластмасса плитали материалларини ишлаб чиқариш бугунги куннинг энг долзарб муаммоси ҳисобланади.Республикамизда йилига 300 минг м3 дан ортик композит ёгоч пластмаса ишлатилади,унинг карийб 250 минг м3 хориждан валюта асосида олиб келинади.
Жаҳонда юқори физик-механик ва эксплуатацион ҳусусиятларга эга бўлган ва замонавий талабларга жавоб берадиган композицион ёғоч-пластик материаллар ва плиталарни олишнинг янги инновацион ғояларини яратиш ва амалга ошириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада, композицион ёғоч-пластик ва плита материалларини ғўзапоя тўлдиргичлари ва полимер боғловчилари асосида олиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, ғўза-поя пўстлоғи ва модификацияланган полимер боғловчилар асосида юқори физик-механик ва эксплуатацион хоссаларга эга бўлган композицион ёғоч-пластик плитали материалларнинг самарали таркибини яратиш ва уларни олишнинг чиқиндисиз технологиясини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шунинг учун республикамизда модификацияланган полимер боғловчилар ва майдаланган пахта пояларидан юқори сифатли тўлдирувчилар асосида композицион ёғоч-пластмасса плитали материалларни самарали таркибларини олиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ушбу муаммони ҳал қилишда алоҳида аҳамиятга эга. Майдаланган пахта пояларидан ёғоч-пластмасса плитали материалларни ишлаб чиқаришда физик-кимёвий модификацияланган самарали полимер боғловчиларидан фойдаланиш, уларга юқори физик-механик ва эксплуатацион хусусиятларни бериш имконини беради. Бу эса мамлакатимизнинг ёғоч-пластмасса материаллари ва плиталарига бўлган эҳтиёжини таъминлайди ҳамда валютани тежашга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |