Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети «электроника ва автоматика» факультети


Рамзиннинг нам ҳаво I-x диаграммаси


Download 1.68 Mb.
bet4/11
Sana30.04.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1403443
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
1.2.2. Рамзиннинг нам ҳаво I-x диаграммаси

Қуруқ ҳавонинг сув буғи билан аралашмаси нам ҳаво деб номланади. Нам ҳаво абсолют ва нисбий намлик, нам сақлаш, энтальпия, қуруқ ва ҳўл термометр температуралари, парциал босим каби параметрлар билан характерланади.


Абсолют намлик деб 1 м3 нам ҳаво ҳажмидаги сув буғи (кг) миқдорига айтилади.
Агар парциал босим рб да сув буғи бутун ҳажми, масалан 1 м3 ни, эгалласа, унда, абсолют намлик сув буғи зичлиги б га тенг.
Нисбий намлик деб ҳаво абсолют намлигининг, тўйиниш пайтидаги абсолют намлик нисбатига айтилади:
(1)
бу ерда т - тўйинган сув буғининг зичлиги, кг/м3; б - сув буғининг зичлиги, кг/м3.
Газ таркибидаги буғлар парциал босими, унинг миқдорига пропорционал бўлгани учун, нисбий намлик бир хил температура ва босимда ҳаводаги сув буғи парциал босими рб нинг тўйинган сув буғлари босими рТ га нисбати сифатида ифодаланиши мумкин:
ёки (2)
Нам сақлаш деб 1 кг абсолют қуруқ ҳавога тўғри келадиган сув буғлари (1 кг) миқдорига айтилади.
Нам ҳавонинг солиштирма нам сақлаши х (кг/кг) ёки (г/кг) билан белгиланади. Ҳавонинг нам сақлаши ушбу нисбат орқали аниқланади:
(3)
бу ерда mб ва mакх - сув буғи ва абсолют қуруқ ҳаво массалари, кг.
Менделеев - Клапейрон идеал газлар ҳолатининг тенгламасига биноан нам сақлаш ва нисбий намликлар орасидаги боғлиқликни аниқлаймиз. Сув буғи ва қуруқ ҳаво зичликларини ушбу тенгламалардан топиш мумкин:
ва (4)
бу ерда Мб ва Макс - 1 моль сув буғи ва абсолют қуруқ ҳаволар массалари, кг/кмоль; ракс - бирор температурадаги қуруқ ҳавонинг парциал босими, Па; R = 8314 - газнинг универсал доимийси, Ж/(кмольК).
(4) ни (3) га қўйиб, ушбу кўринишли тенгламани оламиз:
(5)
Дальтон қонунига биноан Р = рпакс. Унда:
(6)
(2) тенгламадан биламизки, рб = рт.
Агар, ракс ва рб қийматларини (5) га қўйсак:
(7)
бу ерда Макс=29 кг/моль; Мб=18 кг/моль.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling