Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети «электроника ва автоматика» факультети


Download 1.68 Mb.
bet1/11
Sana30.04.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1403443
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
«ЭЛЕКТРОНИКА ВА АВТОМАТИКА» факультети


«Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш» кафедраси



«Кимёвий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари» фанидан


«Натрий селитрани қуритиш учун қувурли-қуритгични ҳисоблаш:» мавзусида
КУРС ЛОЙИҲАСИ


Бажарди: ____________
Қабул қилди:______________.

Тошкент– 2023


Мундарижа













кириш ……………………………………………………………….

3

1. Назарий қисим …………………………………………………………..

6

1.1.

Технологик жараёнлар классификацияси …………………………...

6

1.2.

Қуритиш ……………………………………………………………….

9

1.2.1.

Умумий тушунчалар ………………………………………………...

9

1.2.2.

Рамзиннинг нам ҳаво I-x диаграммаси …………………………….

10

1.2.3.

Қуриткичлар конструкциялари ………………..…………................

15

2. ҲИСОБ ҚИСМИ …………………………………………………………..

18

2.1

Қуритгичли қуритгични ҳисоблаш …………………………………….

18

2.2

Қуриткичнинг моддий ва иссиқлик баланслари……………………..

20

2.3

Қуритгичли қуриткичнинг асосий ўлчамларини аниқлаш……………

24

2.4

Қуритиш қурилмасининг гидравлик ҳисоби………………………....

26

2.5

Вентиляторни танлаш …………………………………………………

28

2.6

Қуриткичнинг механик ҳисоби……………………………………….. 28


ХУЛОСА ....................................................…………………………………….

31

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ……………………………………….

32

КИРИШ


Охирги йилларда кимёвий технология, озиқ-овқат ва бошқа саноатларда кескин ўзгаришлар рўй бериб, янги технологиялар амалда қўлланиб, ривожланиш бошланди. Бундай ўзгаришлар «Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалар» фанини янада юқори даражага кўтарилишига сабабчи бўлди. Ушбу фаннинг бундай юқори савияга кўтарилишига ҳисоблаш техникасининг ривожланиши ўз хиссасини қўшди, чунки у жараён ва қурилмаларни ўрганиш, моделлаштириш ва ҳисоблаш ишларини мисли кўрилмаган имкониятларини яратди.
Ҳар бир жараённи ўрганишда унинг статикаси ва кинетикасига, яъни ўрганилаётган системанинг мувозанат нисбатлари ва жараён механизмига алоҳида эътибор бериш зарур.
«Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалар» фанининг келиб чиқиши кимё саноатининг ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, XVIII аср охири ва XIX асрнинг бошларига тўри келади ва жуда қисқа вақт ичида кўпчилик мамлакатлар халқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бирига айланди. Кимё саноатининг ривожланиши билан турли саноатдаги жараёнларни умумлаштирувчи, машина ва қурилмаларнинг ҳисобини рационал ҳал этувчи фанга эҳтиёж кучайди.
Ушбу фанни келиб чиқишида Россия, АҚШ олим ва мухандисларининг хиссалари катта. Биринчи бўлиб, 1828 йилда кимё саноатининг турли соҳаларида қўлланиладиган асосий жараён ва қурилмаларнинг умумий қатори тўрисидаги ғояни проф. Ф.А.Денисов билдирди. Сўнг эса, Д.И.Менделеев кимёвий технология асосий жараёнларининг классификациясини тузиб чиқди. XIX асрнинг охирида Санкт-Петербург технология институтининг профессори А.К.Крупский «Асосий жараёнлар ва қурилмаларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш» фани бўйича маъруза ўқий бошлади.
Сўнгра, Москва олий техника университетида проф.И.А.Тишенко ушбу фан бўйича маъруза ўқийди. Шунинг учун, профессорлар А.К.Крупский ва И.А Тишенколар ушбу фанининг асосчилари ҳисобланади.
1923 йили АҚШ олимлари Уокер, Льюис ва Мак-Адамсларнинг «Жараён ва қурилмаларнинг принциплари» номли китоби чоп этилади.
«Жараён ва қурилмалар» тўрисидаги фаннинг айрим бўлимларини ишлаб чиқишда проф.И.А.Тишенко (буғлатиш қурилмаларини ҳисоблаш назарияси), проф.Д.П.Коновалов (cуюқ аралашмаларни ҳайдашнинг назарий асослари), проф.Л.Ф.Фокин ва проф.К.Ф Павлов (оригинал ва чуқур мазмунли монографиялари) катта хисса қўшишди. 1935 йилда проф.А.Г. Касаткин томонидан «Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари ва қурилм алари» дарслигининг чоп этилиши, уни фан сифатида тан олинишида ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Проф.Д.П.Коновалов кимёвий технология фанининг асосий вазифасини қуйидагича «Кимёвий технологиянинг энг асосий вазифаси шундаким, у жараёнлар ўтиши учун энг қулай шарт-шароитларни топиш ва уларга мос саноат асбоблари ва механик ускуналар лойиҳалаштириш» - деб белгилаган.
Россияда жараён ва қурилмалар фани Д.И.Менделеев номли кимё-технология институтида алоҳида ривож топди. Бу институтдаги илмий мактабларга А.Г. Касаткин, В.В Кафаровлар раҳбарлик қилишган; МИХМда - А.Н. Плановский; М.В.Ломоносов номли МИТХТда - Н.И. Гельперин.
Илмий мактаблар Ленсовет номли ЛТИ да (П.Г.Романков), КТИПП да (В.Н.Стабников, В.М.Лисянский) ҳам ташкил этилган.
«Жараён ва қурилмалар» фани Ўзбекистонда ўтган асрда илк бор ривож топа бошлади. 1950-60 йилларда Абу Райхон Беруни номидаги Нукус политехника институти (ТошПИ)нинг Киме-технология факультетида «Жараёнлар ва қурилмалар» фанига алоҳида эътибор берилди.
ТошПИнинг етук олимлари М.И.Ниёзов, Н.У.Ризаев, И.П.Левш, О.Б.Ерофеева ва Х.Т.Тошпўлатовлар фаннинг турли бўлимлари бўйича илмий мактаблар ташкил этишди.
Ўтган асрнинг 70-80 йилларида шу дарслик муаллифларидан ташқари З.Салимов, О.К.Убайдуллаев, В.И.Левш ва бошқалар жараён ва қурилмалар фани бўйича янги йўналишларга илмий раҳбарлик қилишди, катта ютуқларга эришишди, ўз илмий мактабларини ташкил этишди ва шу кунгача фаол ишлаб келишмоқда.
90-йилларда М.М.Юсипов (ион алмашиниш жараёнининг назарий асослари), Б.Э.Мухамедов (пахта чигити шротидан эритувчини ажратиш), Ш.Н.Нуритдинов (қаттиқ фаза иштирокидаги масса алмашиниш жараёнларини моделлаш), У.В.Маннанов (мураккаб реакцион-ажратиш жараёнларида иссиқлик ва масса алмашиниш) лар докторлик диссертацияларини ёқлашди ва шу кунгача ўз изланишлари билан жараён ва қурилмалар фанининг ривожланишига ўз хиссаларини қўшиб келишмоқда.
Шундай килиб, ватанимиз халқ хўжалиги учун малакали мутахассислар тайёрлашда «Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалар» фанининг алоҳида ўрни бор. Бу фан талабаларга ихтисослик фанларини чуқур ўзлаштиришга, қай йўл билан ишлаб чиқариш интенсивлигини ошириш ва технологик қурилмалардан унумли фойдаланиш мумкинлигини ўргатади.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling