Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети «электроника ва автоматика» факультети
Download 1.68 Mb.
|
2. Ҳисоб Қисми
2.1. Қуритгичли қуритгични ҳисоблаш Бу қурилмалар атмосфера босимда узлуксиз равишда турли сочилувчан ва донасимон материалларни тутунли газлар ёки иссиқ ҳаво билан қуритиш учун ишлатилади. Улар цилиндрсимон корпусдан иборат бўлиб, горизонтга нисбатан жуда кичик оғиш бурчагида жойлаштирилади. Қуритгич иккита роликли таянчларга жойлаштирилган бўлиб, электр юриткич ва редуктор ёрдамида айлантирилади. Айланиш сони 5-8 айл/мин. Қуритгич ичида насадкалар ўрнатилган бўлиб, улар фазалараро таъсир юзасини ошириш учун қўлланилади. Насадкалар қуритгичнинг кўндаланг кесими бўйича материални бир меъёрда тарқатиш ва аралаштиришни таъминлайди. Материал ва иссиқлик элткич бир-бирига нисбатан тўғри йўналишда берилса, қуритгичнинг ичида материал ўта қизиб кетмайди, чунки бу шароитда юқори температурали иссиқлик элткич катта намликка эга бўлган материал билан ўзаро таъсирда бўлади. Қуритгичли қуритгичлар узунлиги L ва ташқи диаметри D бўйича танланади. Н ам материал бункер 1 дан таъминлагич 2 орқали айланиб турган қуритгич 3 га берилади. Материал билан бир хил йўналишда қуритгичга иссиқлик элткич берилади. У ёқилғи ўтхонаси 4 да ёнишида ҳосил бўлган газларни аралаштириш камераси 5 да ҳаво билан аралаштириш натижасида ҳосил бўлади. Ҳаво ўтхона ва аралаштириш камерасига вентиляторлар 6 ва 7 ёрдамида берилади (15- расм). Қуритилган материал қуритгичнинг бошқа томонидан бункер 8 га тушади ва ундан транспортер 9 га ўтади. Ишлатилган газлар атмосферага чиқариб юборишдан аввал майда заррачалардан циклон 10 да тозаланади ва керак бўлса яна қўшимча тозаланилади. Қуритувчи элткич қуритгич орқали вентилятор 11 ёрдамида узатилади. Узатилиш даврида унча катта бўлмаган сийракланиш ҳосил бўлади ва бу эса қуритувчи агентнинг қуритгичли қуритгич тешиклари орқали йуқотилишига йўл қўймайди. Қуритгич электр юриткич ва тишли узатма 2 ёрдамида айлантириб турилади. Қуритгичнинг ичида материални бир меъёрда тарқатиш, аралаштириш ва йўналтириш учун насадка жойлаштирилган. Қуритилаётган материал доналарининг ўлчамига ва хоссаларига қараб, хар-хил насадкалардан фойдаланилади. Катта бўлакли ва ёпишиб қолиш хусусиятига эга бўлган материалларни қуритишда кўтарувчи парракли насадкалар, ёмон сочилувчан ва катта зичликка эга бўлган катта бўлакли материалларни қуритиш учун секторли насадка; кичик бўлакли, тез сочилувчан материалларни қуритишда тарқатувчи насадка ишлатилади; майда қилиб эзилган, чанг ҳосил қилувчи кукун материалларни берк ячейкали, довонсимон насадкалар бўлган қуритгичларда қуритиш мақсадга мувофиқдир. Айрим шароитларда мураккаб насадкалардан фойдаланса ҳам бўлади (16-расм). Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling