2-мавзу. Парракли насосларнинг турлари, тузилиши ва ишлаш моҳияти Режа


Download 1.14 Mb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1593630
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2- маър. НваНС


2-мавзу. Парракли насосларнинг турлари, тузилиши ва ишлаш моҳияти
Режа:
2.1. Парракли насосларнинг синфларга бўлиниши ва белгиланиши
2.2. Марказдан қочма насослар
2.2.1. Консол турдаги марказдан қочма насослар
2.2.2. Икки томонлама суюқлик кирадиган Д турдаги марказдан қочма насослар.

Парракли насосда двигателдан олаётган энергия иш ғилдираги парраклари орқали суюқликка берилиши таъсирида унинг ҳаракати таъминланади. Парракли насослар: марказдан қочма, ўқий ва диагонал турларга бўлинади

Марказдан қочма насослар. Марказдан қочма насосларда суюқлик, иш ғилдираги айланишидан вужудга келадиган марказдан қочма кучлар ҳисобига узатилади. Сўриш қувуридан иш ғилдираги марказига узатилган суюқлик, иш ғилдираги парраклари орқали олиб кетилади. Олиб кетилган суюқлик марказдан қочма куч таъсирида парраклар орқали олиб келиш каналига тушади. Бу ерда тезлик камайиши ҳисобига босим ортади ва суюқлик босим қувурига ўтади. Марказдан қочма насосларнинг схемаси ва асосий қисмлари 1 – расмда кўрсатилган. Марказдан қочма насослар классификацияси эса 2 – схемада келтирилган.

1-расм. Марказдан қочма насоснинг схемаси ва асосий қисмлари: 1 –иш ғилдираги; 2 –парраклар; 3–спиралсимон олиб кетиш канали; 4 – конуссимон диффузор; 5 – босимли қувур; 6 – сув қуйиладиган ёки вакуум насос уланадиган тирқиш; 7 – суюқлик қабул қилувчи сим тўрли тескари клапан; 8 – сўриш қувури; 9 – сўриш патрубкаси; 10 – иш ғилдирагининг диски; 11– зад-вижка; 12 – чиғанок (улитка).

Марказдан қочма насослар одатда манбадаги суюқлик сатҳидан юқорига ўрнатилади. Шу сабабли насослар ишга туширилишидан олдин суюқлик билан тўлдирилиши керак. Сўриш қувури тескари клапан билан жиҳозланган насосларнинг, сўриш қувури ва иш ғилдираги жойлашган корпуси, қўлда ёки махсус идишлардаги суюқлик ёрдамида, агар тескари клапан бўлмаса, махсус вакуум ёки оқимли насослар ёрдамида вакуум ҳосил қилиш йўли билан суюқликка тўлдирилади.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling