2-мавзу. Парракли насосларнинг турлари, тузилиши ва ишлаш моҳияти Режа


Download 1.14 Mb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1593630
1   2   3   4   5
Bog'liq
2- маър. НваНС

Марказдан қочма насослар кенг тарқалган сув ҳайдаш машиналаридир. Улар махсус муфталар ёки тўғридан-тўғри электродвигател валига уланиб ҳаракатга келтирилади. Шунинг учун улар, фойдали иш коэффициент(Ф.И.К)- ининг юқорилиги, ихчамлиги ва ишончли ишлаши билан характерлидир. 2-схемада марказдан қочма насосларнинг классификацияси келтирилган.


Қурилиш материал-ларини ҳайдаш
Оқова сувларни ҳайдаш
Дозатор насослар
Битта ғилдиракли
Кўп ғилдиракли

Консолли марказдан қочма насослар. Консолли(К) насослар асосан, корпус-2, корпус қопқоғи-6, иш ғилдираги-3, вал-7 ва таянч тўсинидан -8 иборат (2-расм). Бир томонлама суюқлик ки-рувчи иш ғилдираги, валга гайка ва шпонка ёрдамида маҳкамланади. Насоснинг сув келтириш канали, суюқликни иш ғилдирагига ўқ бўйлаб киришини таъмин-ловчи тўғри ўқли конфузор кўринишига эга бўлади. Ишчи ғилдирагидан чиққан сув, корпусдаги спиралсимон канал - чиғаноқ бўйича олиб кетилади. Босим патрубкасидан босим қувурига чиқиш, сув келтириш ўқига нисбатан 900 бурчак остида жойлашган.

Спиралсимон корпуснинг шпилкалар билан таянч устунига маҳкамланишига қараб, бу бурчакни 900, 1800 ва 2700 га ўзгартириш мумкин. Таянч устинига қувур ва иккита қопқоқ ёрдамида подшипниклар – 9, 10 маҳ-камланган бўлиб, улар ғилдирак айланганда унинг ўққа нисбатан ҳолатини қайд қилиб, ғилдиракни корпус деворига тегишдан сақлайди. Подшипниклар суюқ мой билан мойланади. Мойлаш ваннасидаги мой сатҳи, мой кўрсаткич ёрдами-да назорат қилинади.

Р2 ва Р1 босимлар фарқи таъсирида, олиб кетиш каналидан иш ғилдирагига кириш тирқишидан (олдинги диск билан корпус девори ораси-даги бўшлиқ орқали), суюқликни тескари сириқиб оқишини камайтириш учун, насоснинг иш ғилдирагига кириш олдига оддий конструкцияли халқасимон зичлама –13 ўрнатилади.

2-расм. Марказдан қочма консолли насоснинг конструкцияси: 1-корпус қопқоғи; 2-корпус; 3-иш ғилдираги; 4-сальник корпуси; 5-ип-газлама тиқин; 6-сальник қопқоғи; 7-вал; 8-таянч тўсини; 9,10-подшипнклар; 11-орқа диск; 12-тирқиш; 13- зичлама.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling