2-мавзу. Парракли насосларнинг турлари, тузилиши ва ишлаш моҳияти Режа


Download 1.14 Mb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1593630
1   2   3   4   5
Bog'liq
2- маър. НваНС

Ўқий насослар. Ўқий насослар, парракли насослар синфига мансубдир. Суюклик, насоснинг ўқи бўйлаб ҳаракат қилгани учун, парракли насосларнинг бу тури, ўқий насослар номини олган (Расм 13). Иш ғилдирагига-2 киришда ва тўғриловчи аппаратдан-5 чиқишда, суюқлик ҳаракатининг йўналиши, вал ўқининг айланиши йўналишига мос келади. Ўқий насосларнинг классификацияси 3-схемада келтирилган. Ўқий насослар икки хил турда ишлаб чиқарилади: О (осевой-ўқий, парраклари иш ғилдираги втулкасига қўзғолмас қилиб маҳкамланган) ва ОП (осевой с поворотными лопастями – парраклари, иш ғилдираги втулкасига, ўз ўқи атрофида айланиб бураладиган қилиб маҳкамланган).

4-расм. Ўқий насосларнинг схемаси ва конструкцияси: а-ўқий насосларнинг схемаси: 1, 6 –насос ва подшипниклар узелининг корпуси; 2 –иш ғилдираги; 3 –иш гилдирагининг парраги; 4 –вал; 5 –тугриловчи аппарат; 7, 8 –иш гилдирагига киришда ва тўғриловчи аппаратдан чиқишда тезлик эпюралари; 9 –суйри шаклидаги оқиб ўтувчи; б-ўқий насосларнинг конструкцияси: 1-иш ғилдираги; 2-тўғриловчи аппарат; 3-олиб кетувчи; 4 –вал; 5 –подшипник вкладишлари; 6 –подшипник; 7 – муфта.

Диагонал насослар Иш гилдирагига кирган суюклик, насос укига нисбатан бурчак остида диогонал буйлаб харакатланадиган насосларга, диагонал насослар дейилади. Конструкцияси буйича улар, укий насосларга ухшаш. Диагонал насосларнинг иш гилдираклари, очик конуссимон пропеллер ёки ёпик диагонал гилдирак куринишида бажарилади. Сарфи –Q, босими –Н хамда ФИК - га нисбатан, диагонал насослар, марказдан қочма ва ўқий насосларнинг ўртасида туради. 5 а – расмда спиралсимон олиб кетгичли диагонал насоснинг конструкцияси келтирилган.


5-расм. Спиралсимон олиб кетгичли диагонал насоснинг конструкцияси
(а) ва очиқ кўринишдаги олдинги дисксиз иш ғилдираги (б):
1, 4–сўриш ва босим патрубкалари; 2 –иш ғилдираги; 3-спиралсимон олиб кетгич; 5, 6 –гидравлик зичлагич билан салникли ва подшипник узеллари; 7 –вал; 8 –ҳимоя – зичлаш ҳалқаси;

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling