2-мавзу. Парракли насосларнинг турлари, тузилиши ва ишлаш моҳияти Режа


Download 1.14 Mb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1593630
1   2   3   4   5
Bog'liq
2- маър. НваНС

Ишчи ғилдиракда бўшатиш тешиклари бўлганида, салник олдидаги иш ка-мерасидаги босим, сўриш томонидаги босимга- Р1 яқин қийматга пасаяди. Бунда, салник орқали ҳаво сўрилишининг олдини олиш учун, унинг тасмаси ўртасига гидравлик зичлама ҳалқаси жойлаштирилади. Сув корпуснинг босимли қисмидан, корпус деворидаги канал бўйича ёки алоҳида қувур орқали келтирилади.

Иш ғилдирагига икки томондан суюқлик кирувчи марказдан қочма насослар. Иш ғилдирагига икки томондан суюқлик кирувчи марказдан қочма насослар( Д-двухсторонный), нисбатан тоза суюқликларни кўтариб бериш учун мўлжалланган(3-расм) . Уларнинг сарфи-40-12500 м3/соатни, босими-8-130 м ни ва фойдали иш коэффициент(Ф.И.К.)и-70-90 фоизни ташкил қилиши мумкин.

Ушбу турдаги насосларнинг вали горизонтал ҳолатда жойлашган. Насос кўтариб бераётган суюқлик, сўриш патрубкасидан кейин икки оқимга ажралади ва иш ғилдирагининг-11 марказий қисмига икки томондан кириб келади, яъни бир иш ғилдираги худди икки баробар суюқлик узатаётгандек туюлади. Иш ғилдираги пўлат валга-14 ҳимоя втулкалари-6 ва гайкалар-4 билан маҳкамланади. Агар, харакатга келтириш томонидан қаралганда, вал, соат милига тескари томонга айланади. Сўриш патрубкаси насоснинг чап томонида, босим патрубкаси эса ўнг томонида жойлашган.

Иш ғилдираги икки томонлама сув қабул қилувчи насослар, консолли насосларга қараганда қуйидаги афзалликларга эга: валга тушадиган ўқий зўриқишлар мувозанатлаштирилган; Ф.И.К. юқорироқ; иш ғилдираги валнинг ўртасига жойлаштирилганлиги учун, радиал силжиш жуда кичик; насос корпусини 21 горизонтал равишда ажратиш мумкинлиги сабабли, сўриш ва босим қувурларини ечиб олмасдан, уни қисмларга ажратиш имконини беради, бу эса ўз навбатида, таъмирлаш ҳамда профилактик ишларини олиб боришни осонлаштиради. Насоснинг корпуси, қопқоғи ва иш ғилдираги чўяндан, вали эса, пўлатдан тайёрланади.

3-расм. Иш ғилдирагига икки томондан сув кирувчи горизонтал марказдан қочма насоснинг конструкцияси: 1-радиал-таянч шарикоподшипник; 2, 15-сирпаниш подшипниклари узели;3, 18-сальник ва насоснинг корпуслари; 4-гайка; 5-грундбукса; 6, 17-таянч-ҳимоя ва резина втулкалар; 7-гидравлик зичлаш қувурчаси; 8-насос корпусининг қопқоғи; 9, 20-иш ғилдираги ва подшипникка суюқликни спиралсимон узатувчи камералар; 10-ҳимоя-зичловчи ҳалқа; 11-иш ғилдираги; 12-вакуум насосни улаш тирқиши; 13-иш ғилдираги гупчаги; 14-вал; 16-зичлама; 19-кронштейн; 21-кор-пусни ажратиш текислиги; 22, 24-кириш ва босим патрубкалари; 23-таянч панжалари.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling