Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах давлат педагогика университети


IV. Кафедра фаолиятини ташкил этиш


Download 37.55 Kb.
bet3/4
Sana31.12.2022
Hajmi37.55 Kb.
#1073537
1   2   3   4
Bog'liq
НИЗОМ

IV. Кафедра фаолиятини ташкил этиш

12. Кафедра фаолияти ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ҳамда устоз-шогирд ишларни қамраб олган истиқболли ва жорий ўқув йили бўйича режаларга мувофиқ амалга оширилади.


Ушбу режалар ва кафедра фаолиятига тегишли бошқа вазифаларнинг бажарилиши кафедра мудири раислигида ўтказиладиган мажлисларда муҳокама этилади. Кафедра мажлисларига бошқа кафедралар ва олий таълим муассасаларидан ходимлар таклиф этилиши мумкин.
Профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг шахсий иш режалари асосий хужжат ҳисобланиб, у ўз ичига ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ҳамда устоз-шогирд ишларни қамраб олади.
Профессор-ўқитувчиларнинг белгиланган тартибда танловдан ўтиш, лавозимларга тавсия этиш жараёнида уларнинг шахсий иш режаларининг бажарилиш даражаси асосий мезонлардан ҳисобланади.
Кредит-модул тизими бўйича ўқув жараёнини HEMIS платформасида модулли ўқитиш технологиялари ва ECTS синов кредитлари бирлигида амалга оширади.
13. Кафедранинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ўқув шакллари (ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолларда) бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ, тузилгаи ўқув режаларидаги фанлар бўйича белгиланган машғулот турларини юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш, таълим сифатини таъминлаш;
профессор-ўқитувчиларнинг ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, устоз-шогирд ишларни ташкил этиш;
юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш;
Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалар ва дастурларини ишлаб чиқиш хамда уларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим дастурлари билан қиёсий таҳлилини мунтазам равишда олиб бориш асосида такомиллаштириш ва белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш;
турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар бериш;
Ўқув адабиётларини тайёрлаш ҳамда ўқув адабиётларига хулосалар бериш; талабаларнинг малакавий амалиёти, курс лойиҳалари (ишлари), битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертатсияларига, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
талабалар билимини холис ва объектив баҳоланишини таъминлаш ва назорат қилиш;
иқтидорли талабаларни танлаш ва уларни тарбиялаш, шу жумладан, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, давлат стипендиялари ва бошқа халқаро ва республика миқёсида турли танловларда, фан олимпиадаларида иштирок этишга тайёрлаш;
замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ёш профессор-ўқитувчиларга педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда амалий ёрдам бериш;
ўқув машғулотларида замонавий техника воситаларидан, якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, мустақил таълим ўқитишнинг замонавий усуллари ва воситалари билан масофали ўқитишни элементларини ривожлантириш;
университет битирувчилари ҳамда мазкур кафедрада мустақил изланувчи, таянч докторант ва докторант бўлганлар билан мунтазам алоқаларни ташкил этиш, битирувчилар мониторингини олиб бориш;
кафедрада ўқитиладиган фанлардан лаборатория ишларини тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлаш;
университет ахборот-ресурс марказини кафедра таълим йўналишлари мутахассисликларига оид янги ўқув, илмий-техникавий ва даврий адабиётлар узлуксиз тўлдириб борилиши ва янгиланишини доимий мониторинг қилиш;
таълим хужжатларининг меъёр талабларига жавоб беришини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш;
илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, кафедра мутахассислигига мос ёки турдош ихтисосликлар бўйича диссертатсияларни илмий семинарларда муҳокама қилиш;
профессор-ўқитувчиларнинг тизимли равишда республика ва хорижда масалакасини ошириб боришини ташкил этиш;
фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш, илм-фан ва олий таълим сохаларида етакчи хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлар билан ҳамкорликни кучайтириш;
тугалланган илмий-тадқиқот ишлариии муҳокама этиш, нашр этишга тавсия бериш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишга кўмаклашиши, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интегратсиясини таъминлаш.

Download 37.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling