Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти


Ўлчаш қурилмаларининг классификацияси


Download 3.56 Mb.
bet8/23
Sana28.10.2023
Hajmi3.56 Mb.
#1731956
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
лабор.иш бажар. хисобт АЙ

Ўлчаш қурилмаларининг классификацияси:


Қуйидаги жадвалда ҳозирда ишлатилиб келинаётган ва чиқарилаётган ўлчаш
қурилмаларининг гуруҳлари келтирилган. Одатда, ўлчаш асбобларининг номида ушбу гуруҳ ва модификация тартиб рақамлари берилган бўлади:



  1. Температурини ўлчаш хақида асосий маълумотлар:

Температура - технологик жараёнларнинг муҳим параметрларидан биридир. Температура деб жисмларнинг қизиганлик даражасини характерлайдиган катталикка айтилади.


Жисмнинг температураси малекулаларнинг иссиқлик харакатида ҳосил бўладиган ички кинетик энергияси ва қиздирилганлик даражаси билан характерланади. Температурани ўлчаш амалда иккинчисидан бирининг қиздирилиш даражаси маълум бўлган икки жисмнинг қиздирилишини таққослаш ёрдамидагина билиш мумкин. Жисмларнинг қиздирилиш даражасини таққослашда уларнинг температурасига боғлиқ бўлган ва осонгина ўлчанадиган физик хоссаларидан бирортасини ўзгаришидан фойдаланилади. Молекулаларнинг ўртача кинетик энергияси ва идеал газ температураси орасидаги боғланиш қуйидаги формула билан ифодаланади.

Е=(3/2)KT (1)


бунда K=1,380*10-23 Ж К—1 - Больцман доимийси; Т- жисмнинг абсолют температураси, К.


Агар жисмнинг температураси турлича бўлса, улар бир-бирига тегиб турганида энергиянинг тенглашуви рўй беради, юқорироқ температурага ва демак малекулаларнинг кўпроқ ўртача кенетик энергиясига эга бўлган жисм ўз иссиқлигини камроқ температурали ва демак малекулаларнинг камроқ ўртача энергиясига эга бўлган жисмга беради. Шундай қилиб, температура иссиқлик алмашиш, иссиқлик ўтказиш жараёнларининг ҳам сифат, ҳам миқдорий тамонларини характерлайдиган параметрдир. Температура узунлик, масса каби физик катталиклардан фарқли равишда интенсив (актив) катталикдир.
Температурага боғлиқ параметрларга масалан: хажм, узунлик, зичлик, электр қаршилиги, термоэлектр юритувчи куч ва хоказолар киради. Температурани ўлчайдиган ўлчаш воситаларини термометрлар деб аталади. Температура ўлчайдиган асбобни 1597 йилда Галилей биринчи бўлиб тавсия этган. Галилей яратган сув термометри шкаласиз бўлиб, фақатгина температура индикатори эди. 1641 йилда эса бизга номаълум автор ихтиёрий шкалали термометр яратди. Бундан ярим аср ўтгандан кейин Ренальдин музнинг эриш ва сувнинг қайнаш нуқталарини доимий деб қабул қилишни таклиф этди. Сўнгра М.В. Ломоносов Д.Г., Фаренгейт (1724 й.)лар шкалали термометр ишлаб чиқишди.
Химиявий тоза моддаларнинг осон тикланадиган (асосий репер ва таянч) қайнаш ва эриш нуқталари билан чегараланган температура оралиғидаги қатор белгилар температура шкаласини ҳосил қилади.
Бу температураларга t1 ва t2 қийматлар берилган. У холда ўлчаш бирлиги. 1 градус (t2-t1)/n, бу ерда: t1 ва t2 - осон тикланадиган ўзгармас температуралар n- t2 t1 - таянч нуқталар орасидаги температура оралиғи бўлинадиган бутун сон.
Температура шкаласининг тенгламаси,
t= t1+(V-V1)/(V2-V1)( t2- t1), (2)
бу ерда t1 ва t2 - модданинг таянч нуқталари (760 мм симоб устуни босимида ва оғирлик кучи 980,665 см/с2 тезланишда музнинг эриш ва сувнинг қайнаш температуралари).
Табиатда ҳажмнинг кенгайиши ва температураси чизиқли боғланган суюқликлар бўлмайди. Шунинг учун температуранинг кўрсатиши термометрга солинадиган моддаларнинг (симоб, спирт, ва бошқалар) табиатига боғлиқ. Фан ва техниканинг ривожланиши билан ягона термометрга солинадиган модданинг биронта хусусияти билан боғланмаган тепература шкаласини яратиш зарурияти пайдо бўлади. 1848 йилда инглиз физиги Кельвин (У. Томсон) термодинамиканинг иккинчи қонуни асосида янги температура шкаласини тузишни таклиф қилади.
Термодинамик температуралар шкаласининг тенгламаси,

T=Q/(Q100 - Q0) 100% (3)


Сувнинг муз, суюқ, газ фазаларидаги мувозанат нуқтаси бўлган сувнинг учлик нуқтаси муз эриш нуқтасидан 0,01 К юқорироқ туради. Термодинамик температура Т харфи билан, сон қийматлари эса К ифода билан белгиланади.
Ҳалқаро амалий шкала бўйича ўлчанадиган температура “t“- ҳарфи билан, сонли қиймати эса “0С“ белгиси билан ифодаланади. Абсолют термодинамик шкала бўйича ифодаланадиган температура билан шу температуранинг ҳалқаро шкала бўйича ифодаси орасидаги муносабат қуйидаги тенглама орқали аниқланади.

T=t+273,15 (4)


бу ерда Т-абсолют термодинамик шкаладаги Кельвин температура, t-ҳалқаро амалий шкаладаги 0С- температура.


Англия ва АҚШ да 1715 йилда таклиф қилинган Фаренгейт шкаласи (0F) қўлланади. Бу шкалада икки нуқта: музнинг эриш нуқтаси (32 0F) ва сувнинг қайнаш нуқтасига (212 0F) асосланган ҳалқаро амалий шкала, абсолют термодинамик шкала ва Фаренгейт шкаласи бўйича хисобланган температура муносабати қуйидагича:

tC=TK—273,15=0,556(nF—32), (5)


бу ерда n-Фаренгейт шкаласи бўйича градуслар сони.


Ҳозир 1968 йилда қабул қилинган ва 1971 йил 1 январдан мажбурий жорий этилган Халқаро амалий температура шкаласи (МПТШ-68) қўлланилади. У абсолют термодинамик температура шкаласининг амалда қўлланилишидан иборат.
МПТШ - 68 нинг энг муҳим ўзгармас нуқталари (температуралари) қуйидаги 2.1- жадвалда берилган.

Download 3.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling