1-расм. Манометрик термометр
Термобаллон 1—сезгир элемент ҳисобланиб у ҳарорат ўлчанаётган объектга жойлаштирилади ва ҳарорат ўзгариши натижасида термоэлектрик модда температураси ҳам ўлчанаётган модда температурасига етади. Термобаллон ичида босим ўзгаради ва бу босим капилляр найча 2 орқали пружина 3 ни харакатлантириб стрелкани маълум бир бурчакка суради. Термобаллон диаметри 5—30мм, узунлиги 60—500мм бўлади. Капилляр найча мис ёки пўлатдан ички диаметри 0,1—0,5мм дан иборат ҳамда узунлиги 60м гача боради.Манометрик манометрлар газли, суюқликли ва конденсацион турларига бўлинади.
3.Термоэлектр термометрлар:
Температурани ўлчашнинг термоэлектр усули термоэлектр термометр (термопара) термо ЭЮК нинг унинг температурасига боғлиқлигига асосланган. Бу асбоб —200Сдан 2500С гача бўлган температураларни ўлчашда техниканинг турли соҳалари ва илмий-текшириш ишларида кенг қўлланилади.
Термоэлектр эффект ходисасини 1821йилда Зеебек очган. Бу ҳодиса температурани ўлчашда қўлланилиши икки хил металл симдан иборат занжирда уларнинг кавшарланган жойида температуралар фарқи ҳисобига ҳосил бўладиган ЭЮК эффектига асосланган.
Температурани термоэлектр термометр ёрдамида ўлчаш учун термометр ҳосил қиладиган термо ЭЮК ни ва эркин учларнинг температурасини ўлчаш керак.
Термоэлектр термометр эркин учлари температурасининг ўзгаришини компенсациялаш усуллари: термопара совуқ уланмалари температураси ўзгармас бўлгандагина совуқ улаш мумкин. Аммо бу температуралар, ўзгармас бўлиб қола олмайди. Шунинг учун термометрнинг совуқ уланмасини ўлчаш объектидан нарироққа температуранинг ўзгармас зонасига олиш лозим. Шу мақсадда маҳсус компенсацион симлардан фойдаланилади.
Термоэлектрик ўзгарткичлар. У икки ҳар-хил симдан ташкил топган ва икки ёки бир неча жойдан уланиши билан ҳосил қилинган занжирдан иборат.
Қуйидаги 5.1-расмда иккита А ва В ўтказгичдан (термоэлектроддан) иборат термоэлектрик занжир кўрсатилган. 1 ва 2 уланиш жойлари уланмалар (1-иссиқ ва 2-совуқ учлари) дейилади.
2
t0
А В
t
1
Do'stlaringiz bilan baham: |