Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти
-Расм. Термоэлектрик ўзгарткич схемаси. 4.Термобатарея ва дифференциал термометрлар
Download 3.56 Mb.
|
лабор.иш бажар. хисобт АЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4-расм.
2-Расм. Термоэлектрик ўзгарткич схемаси.
4.Термобатарея ва дифференциал термометрлар: Термоэлектр термометрни ўзгартиш коэффициентини орттириш учун бир неча термопараларни (термобатареяларни) кетма-кет улашдан фойдаланилади (5.4-расм. а). Бунда термопаралар ҳосил қиладиган термо ЭЮК қўшилади, яъни n та термопарадан тузилган термобатареялар термо ЭЮК и алоҳида олинган термо пара термо ЭЮК идан катта. Бундай улашдан кам фарқ қилувчи иш температураси t ни ва эркин учлари t0 ни ўлчашда фойдаланилади. 5.4-расм. Термоэлектр занжирлар: а-термобатарея; б-дифференциал термометр. II. Босим ва сийракланишни ўлчаш хақида: Асосий маълумотлар ва туркумланиши.Босим технологик жараёнларининг асосий параметрларидан бири бўлиб ишлаб чиқариш жараёнларининг тўғри олиб борилиши босим катталигига ҳам боғлиқ бўлади. Текис сиртга нормал таъсир кўрсатувчи равон тақсимланган куч босим деб аталади: Р=F/S (6) бунда S-текислик юзи; F-шу текислик юзага бир хил ва тик таъсир қиладиган босим кучи. Босим халқаро бирликлар системасида паскаль (Па) билан ўлчанади. 1 Па миқдор жиҳатидан—кучга перпендикуляр бўлган 1 м2 юзага текис тақсимланган 1 Н куч ҳосил қилган босимга тенг (Н/м2). Каррали кПа ва МПа бирликлар кенг қўлланилади. Босим ўлчаш асбоблари шкаласи (кг/см2=1атм), мм.сим.уст.,мм.сув.уст, бар, кг/м2 билан даражаланган бўлади. Улардан тўғри фойдаланиш учун, ўлчаш бирликлари орасидаги боғликларни ва ўтказиш коэффициентларини билиш зарур. Қуйидаги 1-жадвалда кўп учрайдиган босим бирликларининг нисбати келтирилган. 1-жадвал
Ўлчашда абсолют, ортиқча, атмосфера ва вакуумли босимлар мавжуд. Рабс-абсолют босим—модда холатининг параметри бўлиб, Ратм-атмосфера ва Рорт-ортиқча босимлар йиғиндисидан иборат. Рабс=Ратм+Рорт (7) Ортиқча босим абсолют ва атмосфера босимлар орасидаги фарқдан иборат Рорт=Рабс—Ратм (8) Атмосфера босими—ер атмосферасидаги ҳаво устунининг босими; уни барометрлар билан ўлчанади. Агарда Рабс<Ратм бўлганда ички босим камайиши вакуум -Ркам=Рабс—Рорт вужудга келади. Бу холда идиш деворлари ичкарига тортилади. (-Ркам=РВ). (9) Download 3.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling