Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти


Т.т № Температура деб нимага айтилади


Download 3.56 Mb.
bet15/23
Sana28.10.2023
Hajmi3.56 Mb.
#1731956
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
лабор.иш бажар. хисобт АЙ

Т.т



Температура деб нимага айтилади.

Термометрни ким яратган ва кейингилари тўғрисда маълумотлар беринг

Маъносини тушинтиринг

Формулаларни ёзинг





Т.т



Босим деб нимага айтилади.

Босим турларини ёзинг

Маъносини тушинтиринг

Формулаларни ёзинг





4- ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


МАВЗУ: Ҳавонинг нисбий намлигини аниқлаш.



  1. ИШНИНГ МАҚСАДИ:

Ҳавонинг нисбий намлигини аниқлаш усулларини ўрганиш. Ишлаш режими билан
танишиш. Хонанинг нисбий намлигини аниқлаш усуллари билан танишиш. Психрометрнинг тузилиши ва ишлаш принципи билан танишиш.Хонанинг нисбий намлигини ва хароратнинг ўртача қийматини аниқлаш.


II. НАЗАРИЙ ҚИСМИ:
Маълумки бизнинг атрофимиздаги хаво икки қисмдан иборат:
Хованинг қуруқ қисми (азот, кислород, углерод оксидлари, водород, инерт газлар ва бошқалар).
Хованинг нам қисми (сув буғлари).
Хованинг илиқ-нам холати бир қатор параметрлар билан характерланади, булар хаво босими, намлик миқдори, энтальпия, қуруқ ва хўл термометр харорати, нисбий намлик ва бошқалар.
Хонанинг нисбий намлиги –хонанинг холатини характерловчи асосий параметрлардан бири. Нисбий намликнинг маълум бир оралиқда ўзгариши нафақат хонанинг илиқ-намлик холатига, балки барча биологик организмларнинг терморегуляциясига хам таъсир этади (одамлар, хайвонлар, ўсимликлар ва бошқалар). Хонанинг нисбий намлиги сув буғлари порционал босимининг, уларнинг тўйиниш холатидаги босимига нисбати.
Хонанинг нисбий намлигини аниқлаш учун насосдан қуйидаги усуллар кўлланилади:.
-Гигрометрик усул;
-Психрометрик усул.
Психрометрик усул аниқлик даражаси юқори ва кенг тарқалган усуллардан бири. Хозирги вақтда хонанинг нисбий намлигини ўлчаш учун илмий текшириш ишларида тажрибавий тахлилларда кўп холларда аспирацион психрометрлар қўлланилади.
Аспирацион психрометрлар хонанинг нисбий намлиги ва хароратини аниқлаш учун мўлжалланган.
Хонанинг харорати 5 дан 400 С гача бўлганда, хонанинг нисбий намлигини ўлчаш диапазони 10 дан 1000 С гача.
Хаво хароратининг ўлчаш диапазони 25 дан 500 С гача
Психрометрнинг электр таъминоти (220+22-33)В амалга ошрилиши керак
Психрометрнинг истеъмол қилувчи қуввати 30 Вт дан ошмайди.
Психрометрнинг иш принципи сув буғининг эластиклиги хамда қуруқ ва нам термометрларнинг кўрсатишлари ўртасидаги боғланишга асосланган. Қуруқ термометр харорати оддий усул билан аниқланадиган хаво харорати, хўл термометр харорати бу–энтальпияси ўзгармаган холда совитилган хаво хароратидир.
Психрометр 2 та бир хил симобли термометрлардан иборат махсус оправага махкамланган ва аспирацион каллакчага эга. Оправа пастга қараб 2 га бўлинувчи найга ва химоя планкаларидан иборат.
Найнинг пастга қараб 2 га бўлинган қисмига пластмаса втулкалар ёрдамида 2та потрубка махкамланган. Улар термометр резервуарларининг радиацион химояси бўлиб хисобланади. Найнинг юқори қисми аспиратор билан уланган.
Аспирацион каллачага вентилятор ва бураб ишга (Кархона ишлаб чиққан механизм) туширувчи механизмдан иборат бўлиб, улар қопқоқ билан ёпилган. МВ-4В психрометр электр юриткич билан ишга туширилади.
Вентиляторни айлантирганда, қурилмага хаво сўрилади ва бу хаво термометр резервуарларини айланиб ўтиб, хаво ўтказувчи найдан вентиляторга ўтади ва аспирацион каллачадаги тешиклардан ташқарига чиқиб кетади. Қуруқ термометр хаво хароратини кўрсатади. Хўл термометр сиртидаги намлик буғланганда унинг харорати пасаяди. Натижада қуруқ ва хўл термометрлар ўртасида психрометрик фарқ деб аталувчи температура (харорат)лар фарқи пайдо бўлади.



Download 3.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling