167
КУРС ИШИ
I. Курс ишининг мақсади:
1. Фаннинг бирор мавзуси бўйича
назарий ва амалий
билимларни мустаҳкамлаш, олинган билимларни муайян илмий,
техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий ва маданий
вазифаларни ҳал этишда қўллаш.
2. Танланган мавзу бўйича
ижодий ишлаш, масалани
қўйилиши жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш,
олинган натижалар бўйича қарор қабул қилишда бўлган
масъулиятни хис этишга ўргатиш.
3. Талаб юқори бўлган кадрларни тайёрлаш ва
замонавий
ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, техник-илмий ривожланиши
шароитида талабаларни мустақил ишлашга тайёрлашни
таъминлаш.
4. Профессор-ўқитувчи раҳбарлиги ва
назорати остида
талабада муайян танланган фаннинг бирор мавзуси бўйича
тадқиқот ишини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган
билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлан-
тиришдан иборат.
II. Курс ишининг асосий вазифалари:
1. Фандаги тадқиқ этилмаган мавзуларни ёки
муаммоларни
мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш.
2. Керакли маълумотларни излаб топишни қулай усуллари ва
воситаларини аниқлаш.
3. Ахборот манбалари ва манзиллардан самарали
фойдаланиш.
4. Анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар билан ишлаш.
5. Интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш.
6. Берилган топшириқларнинг рационал ечимини белгилаш.
168
7. Маълумотлар базасини қайта ишлаш, қайта
ишлаш
жараёнида янги маълумотни хосил қилиш, ҳамда қарор қабул
қилиш.
8. Ишлаб чиқилган ечим, ғоя ва тавсияларни илмий асослаш
ва мутахассислар иштирокида курс ишини ҳимоя қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: