Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Download 97.88 Kb.
bet1/23
Sana26.10.2023
Hajmi97.88 Kb.
#1723983
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ

Малакавий амалиётидан


ҲИСОБОТ


Бажарди: Ижтимоий иш (Пенсия таъминоти)
йўналиши 4-курс талабаси XXX
Текширди: Рахматова Н.

Тошкент- 2018


Режа
Кириш

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг шаклланиши

  2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими ташкилий тузилмаси

  3. Пенсия жамғармасида қўлланилаётган инновацион технологиялар

  4. Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлимидаги амалиёт ўташ даврида ўрганган ишлар

  5. Хулоса

  6. Иловалар



Кириш
Ҳозирги пайтда пенсия таъминоти тизими энг муҳим институтлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда жаҳон эътироф этаётган тараққиётнинг “Ўзбек модели” га ижтимоий-иқтисодий барқарорликка эришиш, худудий иқтисодиёт, минтақавий ривожланиш ва маҳаллийлаштириш дастурлари ижросини таъминлаш орқали янги иш ўринларини яратиш натижасида аҳолининг турмуш фаровонлиги ошириш юзасидан Давлат пенсия таъминоти учун молиявий ресурслар манбаларини шакллантириш борасида кенг қўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Республикамизда замонавий давлат ижтимоий таъминоти тизимини барпо этиш йўлида мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданок пухта ўйланган ислоҳотлар олиб бориш мамлакат иқтисодиёти олдида турган жуда кескин ўзгаришларни юмшоқлик билан амалга ошириш, улар ўз навбатида, давлат ижтимоий таъминоти тизими олдида турган биринчи даражали вазифаларни ҳам аниқлаб берди.
Алохида такидлаб ўтиш жоизки Президентимизнинг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4.2 бандига мувофиқ пенсионерлар, ногирон, ёлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт кечиришларини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш вазифалари қўйилган бу ўз навбатида Пенсия жамғармасининг иқтисодиётда бўлган юкламасини янада оширади.1
Маълумки, давлат пенсия таъминоти тизими фуқароларнинг пенсия ёшига етганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини бошқаришнинг молиявий асосини ташкил этиш, пенсия таъминоти органлари фаолиятини бошқариш, тегишли ҳуқуқий базани шакллантиришдан иборат. Давлат пенсия таъминотининг барқарорлиги мамлакат иқтисодиёти ва энг аввало, унинг ижтимоий соҳаси ҳолатини ҳарактерлайдиган муҳим кўрсаткич бўлиб у тартибга солиш ҳамда рағбатлантириш тамойиллари асосида амал қилиб боради.
Мен, 4-курс Иқтисодиёт факультети Ижтимоий иш (пенсия таъминоти) йўналиши талабаси XXX малакавий амалиётини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлимида 2018-йил 12-мартдан 5-майгача ўтадим. Ушбу давр мобайнида мен Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими тўғрисидаги Низомини, бўлимнинг асосий вазифалари ва функцияларини, бўлимнинг ишини ташкил этиш, бўлим хуқуқлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими бошлиғи ўринбосари, бухгалтерия ҳисоби ва хисоботи, пенсия ва нафақалар тўлашга маблағлар эҳтиёжини аниқлаш гуруҳ раҳбари лавозим мажбуриятларини, Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлими маблағларга бўлган талабни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва хисоботи секторини, пенсия ва нафақаларни тайинлаш, структурасини, Бўлим архивариуси кабиларнинг ишлаш механизмини ўргандим. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани бўлимининг иқтисодий кўрсаткичлари, тегишли хизматларни ҳам таҳлил қилиб чиқдим.





  1. Download 97.88 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling