1 мл эритмада эриган модданинг миқдорига эритманинг ишчи эритма бўйича титри дейилади ва уни Т ҳарфи билан белгиланади. Масалан, ТHC1=0,00037 бўлса, шу эраитманинг 1 мл да 0,00037 грамм HC1 эриганлигини билдиради. Эритманинг титрини титрлашга кетган ҳажмга кўпайтирсак, сарф қилинган реактивнинг миқдори топилади. Эритманинг нормаллиги маълум бўлса, унинг титрини ҳиcоблаш мумкин. Масалан, 0,1 н КОН эритмаси. Унинг грамм-эквиваленти 1/10 қисмини, яъни 56,1·0,1=5,61 г ташкил этади ва 1 мл эртмада 5,61:1000=0,00561 г ни ташкил қилади. Умумий ҳолда (7).
Оммавий анализларни бажаришда ишчи эритманинг титри эмас, аниқланаётган модда бўйича титрини қўллаш жуда қулайдар ва натижани ҳисоблаш анча соддалашади. Эритманинг нормаллиги маълум бўлса, унинг аниқланаётган модда бўйича титрини осонлик билан ҳисоблаш мумкин. Мисол учун CI- ионини аниқлаш учун АqNО3 0,1042 н эритмаси олинган бўлсин. Бу эритманинг 1 мл даги миқдори 0,1042:1000 г-экв АqNО3 га тенг ва шунга эквивалент миқдорда CI- билан реакцияга киради. CI- нинг грамм-эквиваленти 35,45 г бўлгани учун АqNО3 нинг CI-бўйича титри
г/мл
Агар контрол эритмадаги CI-ни аниқлаш учун 22,50 мл АqNО3 сарф бўлган бўлса, титрланаётган эритмадаги CI-нинг миқдори
г/мл·22,50 мл=0,08312 г
га тенг бўлади.
Энди билвосита метод билан титрлашдаги натижани ҳисоблашни кўриб чиқамиз. Бу метод, одатда, реакция тезлиги кичик бўлганда, реакция стехиометрик равишда кетмаган ҳолларда ёки эквивалент нуқтани аниқлашда индикатор бўлмасагина қўлланилади. Бу методда икки стандарт эритма керак бўлади. Аниқланаётган модда эритмасига мўл миқдорда биринчи стандарт эритма солинади. Унинг реакцияга кирмай қолган қисмини эса иккинчи стандарт эритма билан титрлаб, аниқланаётган модда учун сарф бўлган реагент миқдорини ҳисоблаб топилади.
Фараз қилайлик, концентрацияси N1 бўлган биринчи стандарт эритмадан V1 мл қўшилди, сўнгра реакцияга кирмай қолганн қисмини титрлаш учун концентрацияси N2 бўлган иккинчи стандарт эритмадан V2 сарф бўлди. У ҳолда
1- стандарт эритмадан миқдорда
2- стандарт эритмадан миқдорда солинган бўлади.
ва ниҳоят
г (8) ёки % (9)
Do'stlaringiz bilan baham: |