Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат Архитектура-Қурилиш институти


Download 1.24 Mb.
bet3/3
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1148320
1   2   3
Bog'liq
2-ЛАБАРАТОРИЯ

Гугенбергер тензометрии. Бу тензометр ҳам ричагли бўлиб, чизиқли деформацияни ўлчаш учун мўлжалланган (2-шакл). Унинг рамкаси 5 махсус мослама ёрдамида намунага маҳкамланади. Намуна 1 деформацияланганида қўзғалувчан призма 8 ва у билан бикр қилиб маҳкамланган ричаг 7 А нуқта атрофида айланади. Ричаг 7 оғганда у

2-шакл.Гугенберг тензометри.
1-намуна; 2-қўзғалмас тиғ; 3-шкала; 4-стрелка; 5-рамка; 7-тортқи; 8-призма (қўзғалувчан тиғ).
тортқи 6 ёрдамида стрелка 4 ни В нуқта атрофида айлантиради. Шундай қилиб, деформациянинг катталаштирилган миқдорини шкала 3 дан оламиз. Бу тензометрнинг катталаштириш коэффициенти қуйидаги формуладан аниқланиши мумкин:
(6)
бу ерда b, a, H, h –ричаг елкалари (шкалада кўрсатилган). Бу тензометрнинг базаси . Лекин зарур бўлганида уни махсус мослама ёрдамида 100 мм гача узайтириш мумкин.
Кўзгули Мартенс тензометрии. Оптик-механик усулда ишлайдиган бу тензометрнинг аниқлиги жуда юқоридир (3-шакл). У скоба 2 ёрдамида намуна 1 га мослама 3 билан маҳкамланади. Намуна деформацияланганда унга тенг турган призма 5 кўзгу 6 билан биргаликда, скобага тегиб турган нуқтаси атрофида айланиб, бурчакка бурилади:
(7)
бу ерда d-призма диагоналининг узунлиги.

3-шакл. Кўзгули Мартнес тензометри.


1-намуна; 2-скоба; 3-тензометрни намунага ўрнатиш учун махсус қисқич; 4-қўзғалмас тиғ; 5-призма (қўзғалувчан тиғ); 6-кўзгу; 7-линейка; 8-кузатиш мосламаси.
Кўзгудан L масофада, алоҳида штативда ўлчагич чизғич 7 ўрнатилади. Унинг кўзгу 6 даги аксини кузатгич 8 мослама орқали кўрилади. Тушиш бурчаги қайтиш бурчагига тенг бўлганлиги учун:
(8)
Деформация кичик бўлганлиги учун

деб олсак, у ҳолда, тензометрнинг катталаштириш коэффициенти қуйидагича бўлади:
(9)
Тажриба ўтказиш тартиби. Бу ишни бажариш учун кўндаланг кесими тўғри туртбурчак шаклидаги призматик намунадан фойдаланилади (3-шакл, б,г 1-лаб.). Бўйлама деформацияни ўлчаш учун намунанинг ён томонларига чап А ва ўнг В тензометрлар ўрнатилади (4-шакл). МИЛ ёки Гугенбергер тензометрларидан фойдаланиш қулайроқ бўлади. Битта бўйлама деформацияни ўлчаш учун иккита тензометр ишлатилишдан мақсад, лаборатория ишини бажаришда ҳамда ўлчаш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган хатоликларни камайтиришдан иборат. Бу хатоликлар қуйидагича содир бўлиши мумкин. Таъсир қилаётган кучни намунанинг аниқ симметрия ўқи бўйлаб қўйиш ҳамда намунани машина қисқичларида симметрик ўрнатиш жуда қийин. Бунинг натижасида бўйлама деформация билан биргаликда маълум миқдорда кўндаланг эгилиш ҳам пайдо бўлиши

4-шакл. Ясси намунага тензометрларни ўрнатиш схемаси.
А ва В-бўйлама деформацияни ўлчаш учун ўрнатилган тензометр; С-кўндаланг деформацияни ўлчаш учун ўрнатилган тензометр.
мумкин. Шунинг натижасида ҳосил бўладиган хатоликларни камайтириш учун деформацияни намунанинг икки томонидан ўлчаб, ўртачаси олинади. Кўндаланг деформацияни ўлчаш учун С тензометрни намунанинг бўйлама ўқига перпендикуляр қилиб, шаклда кўрсатилгандек ўрнатилади (4-шакл). Тажриба ўтказиш учун намунага таъсир қилаётган нагрузка пропорционал, поғонали равишда ошиб борилади (албатта пропорционаллик чегарасидан ошиб кетмаслиги керак). Поғоналар сони 4…..6 бўлиши мумкин. Нагрузканинг ҳар бир поғонаси учун тензометрларни кўрсатишлари ёзиб борилади. Тажриба тугаганидан сўнг нагрузкани олганча камайтириб, қуйидаги ҳисоблаш ишларини бажариш керак. Даставвал нагрузканинг ҳар бир поғонаси учун тензометр кўрсатишларининг орттирмаси аниқланиб, сўнгра уларнинг ўртачаси қуйидаги формулалар ёрдамида ҳисобланади
(10)
бу ерда n-поғоналар сони, лардан фойдаланиб нагрузканинг битта поғонасига мос келган ўртача узайиш аниқланади:
(11)
бу ерда тензометр шкаласидаги битта бўлинманинг қиймати. Топилган бу қийматни (2) формулага қўйиб, Е ҳисобланади. Худди шунингдек, С тензометрнинг кўрсатишлари бўйича кўндаланг кесимнинг қисқаришини нагрузканинг битта поғонасига мос келган ўртача миқдор ҳисобланади:
(12)
бу ерда -тензометр шкаласининг битта бўлинмаси қиймати. Бу қийматни (4) формулага қўйиб, ҳисобланади. Бажарилган иш юзасидан тайёрланадиган ҳисоботда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак.

  1. Ишдан кўзда тутилган мақсад.

2. Намуна эскизи (унда тензометр ўрнатиладиган жойи белгилаб қўйилиши керак).
3. Тажрибада ишлатилган тензометр схемаси.
4. Тажрибадан олинган маълумотлар 1-жадвалга ёзилади.
5. Юқоридаги (10), (11), (12) формулалар бўйича ҳисобланган
деформациялар.

1-жадвал


Тартиб номер

Нагрузка Р,Н

Нагрузка ортирмаси

Тензометрлардан олинган маълумотлар














































































































































































6. Синалаётган намуна матенриали учун 913), (15) формулалар билан ҳисобланган эластиклик модули Е ва Пуассон коэффициенти қийматлари.



Такрорлаш учун саволлар.

  1. Гук қонунини қандай тушунтириб бера оласиз?

  2. Биринчи тур эластиклик модули нима? Унинг миқдори

материалнинг қандай сифатини характерлайди

  1. Пуассон коэффициентини тушунтириб беринг.

  2. Лаборатория ишида ишлатиладиган тензометрларнинг ишлаш

принципини тушунтириб бринг.

  1. Тензометрнинг катталаштириш коэффициенти қандай

ҳисобланади?
6. тажриба ўтказилаётганда намунага таъсир қилаётган нагрузка нима учун оқиш чегарасидан ошиб кетмаслиги керак?
Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling